Адабиётлар рўйхати
1. Чориев З., Аннаев Т., Муртазаев Б., Аннаев Ж. Ал-Ҳаким ат-Термизий. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2008. – 149 б.
2. Омонтурдиев Ж. Ал-Ҳаким ат-Термизий таълимоти. – Тошкент: Университет, 2000. – 95 б.
3. Ал-Ҳаким ат-Термизий, Қайтарилган амаллар (ал-Манҳийёт). Араб тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи М.Исмоилов. – Самарқанд: “Имом Бухорий халқаро маркази”, 2019. – 256 б.
4. Термизий алломалар / С.Турсунов ва бошқ. – Тошкент: Yangi nashr, 2015. – 272 б.
5. Ал-Ҳаким ат-Термизий, “Яширин масалалар” (“ал-Масоил ал-макнуна”). Араб тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи М.Исмоилов. – Самарқанд: “Имом Бухорий халқаро маркази”, 2019. – 216 б.
6. Radtke B. Theologen und Mystiker in Hurasan und Transoxanien. Zeitshrift der Deutschen Morganländischen Gezelshaft. Stutgart, 1986.
АЛ-ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙНИНГ ПСИХОЛОГИК КОМПОНЕНТЛАРИДАН ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМДА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ДИДАКТИК ЖИҲАТЛАРИ
Қодирова А.Б.
ТерДУ Психология кафедраси в/б доценти, психология фанлари бўйича(PhD) фалсафа доктори
Аннотация. Ал-Ҳаким ат-Термизий асарларида инсон психикасига таъсир кўрсатувчи воқеа ва ҳодисаларнинг ижобий томонини, қолаверса ислом дини ёзма манбаларининг, аниқроғи аҳкомларнинг дидактик жиҳатларини ёритишга ҳаракат қилган мутафаккирдир. Ҳаким Термизийнинг донишмандлиги шундаки, у мучалдаги 12 йил самовий 12 бурж таъсиру тасарруфида бўлишини, ер ҳаёти ана шу бурж томонидан бошқарилишини аниқлаган.
Аннотация. Аль-Хаким ат-Термизи - мыслитель, пытавшийся пролить свет на положительные стороны событий и явлений, влияющих на психику человека, а также на дидактические аспекты письменных источников ислама, точнее на правила. Мудрость Хакима Термези заключается в том, что он решил, что 12 лет мухала будут находиться под влиянием 12 небесных созвездий, и что земная жизнь будет управляться этим созвездием.
Abstract. Al-Hakim al-Termezi was a thinker who made an attempt to investigate the positive side of events and happenings that affect the human psyche, as well as the didactic aspects of Islamic written sources, or more precisely Islamic rules. Hakim Termezi's peculiar wisdom was that he discovered the fact that the 12 heavenly years was under the influence of 12 zodiacs, and that earthly life was governed by this constellation.
Ал-Ҳаким ат-Термизий ўз фикрларини давом эттириб айтадики: “ҳар қандай ҳақиқий маънавий дунёни билиш ёки мушоҳада этиш, янада аниқроғи ботиний дунёқараш табиатан нур сифатида қаралади. Бу нурга, албатта, содиқликни истовчи, садоқатни изловчи қули етади, Аллоҳнинг нурларидан фақат ва фақат содиқ қули баҳра олади ёки аксарият мутасаввуфлар нур орқали, нур воситасида ёки нур (илм)да Аллоҳни кўришни, англашни истайдилар”. Нур мавзуи ўта қадимийдир, у Қуръоннинг иккинчи бир номи Фурқон (фарқлар, яхшини ёмондан, ёмондан яхшини фарқлаш)да тўкис тажассумини топган. Фурқоннинг маъноси шуки: нурнинг инсон қалбига жо этилишдан мурод – ҳақни ноҳақдан ажратишдан иборатдир. Сўфийликда маърифат нури ва ботиний нур (ан-нур ал-ботин) – ички нур, ички илм бир нарсадек талқин этилади, яъни маърифат нури – идрок нури, ботиний нур – тариқат илми ҳисобланади.[5:53]
Тасаввуфда илм ва иймон ўхшаш тушунчалар, иймон – Аллоҳ илми, ҳатто илк кезлар ислом сўзи ҳам илмни билдирган экан, аста-секин бу сўзларга тасдиқ сўзи қўшилади. Англашиладики, илм ва тасдиқ иймонни ўзида тажассум этса, илм ва иймон тасдиқ орқали жило топади, аммо булардан иймон каломи ўзлигини теран намоён эта бошлайди. Иймон – қалбга нур, ориф (Аллоҳни таниш)лик шуъласини олиб киради, аслини олганда иймон – нурдир, яъни айни нурнинг ўзидир, бинобарин, ҳақни ноҳақдан ажратиш учун инсон қалбига нур сингдирилади.[4:226-227]
Ҳаким Термизийнинг донишмандлиги шундаки, у мучалдаги 12 йил самовий 12 бурж таъсиру тасарруфида бўлишини, ер ҳаёти ана шу бурж томонидан бошқарилишини аниқлаган. Дарҳақиқат инсон бирор бурж остида туғилиб, унинг таъсирида яшар экан, гени (уруғи, зуваласи, нутфаси) шу муҳитда йўғрилади, шаклланади. Бу унинг мижози, ақл-заковати, яшовчанлиги кабиларга салбий ё ижобий таъсир қилади. Ҳаттоки, олим инсоннинг қандай бўлишини бурж остидаги йилнинг бошида, ўртасида ва охирида туғилишига ҳам боғлиқлигини таъкидлайди. Ҳаким Термизийнинг ер ҳаёти самовий олам томонидан бошқарилиши ҳақидаги бу таълимоти ҳозир космоснинг ерга, атмосфера (иқлим)нинг бузилиши, инсон мижозига таъсири тўғрисидаги олимларимиз фикрига ҳамоҳангдир.
Профессор Ж.Омонтурдиев Ал-Ҳаким ат-Термизий асарларида берилган мавзу туш ва тушнинг психологик ечимига қуйидаги таърифни келтиради: “Ҳаким Термизийга келсак, бу улуғ зот масалага ҳам мутасаввир, ҳам руҳшунос, ҳам доно-ю зукко педагог сифатида янгича ёндашганлар: инсон жисм, руҳ (илоҳий, раҳмоний нафс) ва нафс (нафсул аммора – шайтоний нафс) дан иборатлиги, уйқуда руҳ танани (қафасни) вақтинча тарк этиб, сайр этиши, яхши ва ёмон воқеликларга гувоҳ бўлишини баён этганлар. Таъкидлаш керакки, Ҳаким Термизий инсоннинг қандай туш кўришини унинг жисми (организми)нинг таркибий унсурлари – тупроқ, сув, ҳаво, олов (ўт) ва шу билан боғлиқ физиологик, психологик хусусияти ва мижоз турларидан келиб чиқиб таҳлил қилганлар. Бошқача айтганда, олим инсондаги тўрт унсурга қараб тушни ҳам тўрт навга ажратганлар ва яхши туш кўриш ана шу тўрт унсурнинг софлик, тозалик, поклик (бунда руҳий покланиш ҳам тушунилади) даражасига боғлиқ деган хулосага келганлар”.[2:71]
Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг ҳадисшунослик соҳасидаги иккинчи асари “Китоб ал-манҳийот ва кул маварадамин” (“Тақиқланган амаллар ҳақидаги китоб”) деб номланади, бунга сабаб Қуръони каримда тақиқланган ишларни санаб ўтади, ман этилиши сабабларини келтиради, агарда ман этилган нарсалар инкор этилса, у ҳолда ундан келиб чиқадиган зарарни очиб беради.
Аллома бир вақтлар юртига қайтгач, унинг ўз ибораси билан айтганда, баъзан бутун тун давомида тинимсиз Қуръони каримни мутолаа қилиш билан машғул бўлади. Бу даврда унга машҳур сўфий Аҳмад ибн Осим ал-Антокий (ваф. 850 й)нинг тақво ва руқоиқ ҳақидаги “Қалблар давоси” номли китоби катта таъсир қилади. Даставвал, ал-Ҳаким ат-Термизийнинг изланишлари натижасиз бўлиб чиқади, шу туфайли ўзини хилватланишликка, узлатга чоғлаб, шубҳали диний расм-русумларни бажаради. Бу даврда унинг ҳаёти уй ёлғизлиги ва чўлларга танҳо сафар қилиш билан чегараланиб қолади. Ал-Ҳаким ат-Термизий ўзининг бу ҳолатидан тушкунликка тушмасдан, балки буни покланиш йўлидаги муҳим бир босқич деб ҳисоблайди. “Даставвал, - деб таъкидлайди ал-Ҳаким ат-Термизий таржимаи ҳоли баён этилган асарида, - мен софланиш йўлида ўзимни-ўзим камситдим. Шу туфайли эшак миниб бозорга бордим, ялангоёқ, жулдур кийимда сайр қилдим, камбағал ва қуллар кийинадиган либосларда юрдим”.[5:24-25]
Аллома илм ҳақидаги ўз фикрларини одатан Муҳаммад (с.а.в.) ҳадиси шарифлари ила қувватлаб, айтилувчи мулоҳаза, мушоҳада, муҳокама кучини янада чуқурлаштиришга эришади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг шундай ҳадиси шарифларидан бирига эътибор қаратинг: “Илм уч нарсада: Қуръоннинг муқаддас оятларида, суннат (тўғри йўл) эътирофида ва юксак диний эътиқодда намоён бўлади”, Шунингдек, алломанинг “Масоил таъбир” (“Таъбирлар масаласи”) асарида илм ҳақида ушбу ажойиб ҳикматлар шодаси мавжуд: “Илмли инсон – Аллоҳга яқин киши”, “Илм – танҳоликда дўст”, “Илм – қийналган онларда нажот”, “Илм – йўлчи юлдуз”, “Илм – дўстлар даврасида безак”, “Илм туфайли ўзгалар ўзиники бўласан”, “Илм – жаннатга элтувчи маёқ” ва бошқалар.[4:227]
Ҳаким Термизий таъкидлашича: “Қалб ва нафс танада шерикдирлар. Қалб – маърифат, ақл, илм, фаҳм, зеҳн, фаросат, ҳифз ва Аллоҳ ато этган ҳаёт кучидан қувват олади. Ушбу нарсаларнинг завқи унга куч бағишлайди ва унга тириклик ато этади. Нафс эса шаҳват, хоҳиш-истаклар, шон-шуҳрат, иззатталаблик, ҳою-ҳаволарга эргашиш ва лаззатлардан куч олади. Мана шу нарсалар унга қувват бағишлайди. Буларнинг бари унинг лашкарлари. Ҳою ҳаво нафснинг подшоси, маърифат эса қалбнинг подшоси. Унинг лашкарларини эса юқорида зикр этдик. Агар нафснинг лашкарлари кучга кириб, унга жон бағишласа, у ҳолда нафс қалбнинг устидан ғалаба қозонади. Қалбга ҳаёт кучини бағишловчи лашкарлари уни тарк этади. Энди қалбнинг завқ манбаи дунёвий бўлиб қолади. Қачонки нафс шаҳват, ҳою ҳаваслардан тўсилса, у сўлади, қувватсизланади, заифлашади, ҳолдан тояди. Унинг устида ғам-ғусса ва хузн булутлари жам бўлади. Нафснинг қувват оладиган манбалари тўсиб қўйилса, унинг кучи кетади. Шунда қалбга жон киради, мазкур нарсалар унга ҳаёт бағишлайди. Қалбда Аллоҳдан розилик завқи намоён бўлади”.[3:26]
“Манозил ул-ибод мин ал-ибода” асари Аллоҳ бандаларининг етти маънавий манзиллари хусусида сўз юритади. Ҳар бир манзилнинг асл хусусиятлари, уларнинг талаблари, мақоми ва мавқеи баён этилиб, ўзига хос хулосалар ясалади. Барча манзилларни ишғол этиш учун нафс ҳукмронлигини енгиш зарур, зотан нафс балоси кўзни кўр, қулоқни кар қилади, нафсга қарши жиҳод қалб кўзини равшан қилади. Кўринадики, асар умрбоқий мавзуда сўз юритгани билан кишини бефарқ қолдирмайди, балки теран мушоҳадага етаклайди. Асарнинг қиммати шундаки, биринчи навбатда Аллоҳга ихлосни, эътиқодни, итоатни, имонни, сўнг илмга амал қилишни тарғибу ташфиқ этади. Ушбу китоб бизнинг асрлар давомид шаклланган исломий маънавиятимизнинг теран томирларини тушунишга чорлайди, уларни англашга даъват этади, ёш авлодни камолот сари етаклайди.[4:99]
XX аср 60-йилларининг иккинчи ярми ал-Ҳаким ат-Термизий асарларини нашр қилиш борасида сермаҳсул давр бўлди. Масалан, турк олими А.С. Фурат Туркияда чоп этилаётган “Шарқ мажмуаси” ойномаси (1965)да “Ал-ақл ва-л-ҳаво” (“Ақл ва кибр”), “Ар-радд ала-ар-рафиза” (“Рофизийлар инкори”), ливанлик таниқли олим Усмон Яҳё эса Байрутда “Хатм ал-авлиё” (“Авлиёлар тасбеҳи”) ва унга илова сифатида аллома таржимаи ҳоли баён этилган “Бадв уш-шаън Абу Абдуллоҳ” (“Абу Абдуллоҳ ҳаёт йўли”) жазоирлик олим Ҳусни Наср Заудан эса Қоҳирада “Китоб ас-салот ва-мақозидиҳо” (“Намоз мағзи қоидалари китоби”), “Таҳсил назоир ал-Қуръон” (“Қуръон таҳсили учун қўлланма”), “Китоб ал-Ҳаж ва асрориҳи” (“Ҳаж ва унинг сирлари ҳақида китоб”) асарларининг нашр ишларини амалга оширишда катта меҳнат сарфладилар.[5:19]
Ҳаким-Термизийнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси беқиёс. Зеро, унинг ҳажм жиҳатидан энг йирик шоҳ асари бўлган “Наводир ал-усул” ҳадисларга бағишланган асар бўлиб, муаллиф қарашларининг ўзагини ўзида жамлаган асардир. “Наводир ал-усул”да қисқача баён этилган масалалар унинг кейинги китобларида муфассал ёритилган. Ҳаким Термизий ушбу асарини ёзишидан мақсад анъанавий ҳадис тўпламларидан фарқли ўлароқ, фақат ҳадисларни жамлаб, уларни ривоят қилиш бўлмай, ўз асаридаги ҳар бир ҳадисни муфассал шарҳлаб, унинг зоҳирий ва яширин ҳикматларини кўрсатиб, ҳадис мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш бўлган. Унинг ҳар бир шарҳида тасаввуфий талқин сезилиб туради ҳамда ҳадисларни руҳиятда ва маиший ҳаётда қандай татбиқ қилиш кўрсатиб берилади.[1:43]
Ал-Ҳаким ат-Термизий ўзи яшаган тасаввуфий муҳитда катта обрў-эътибор ва таъсирга эга шахслардан бўлган. Унинг 200 га яқин рисолалари аксар ҳолларда ундан сўралган саволларга йўллаган жавобларидир. Бу рисолалар асосан руҳий таълимотларни ўз ичига олиб, ҳар бир рисола бу соҳанинг етук мутахассиси томонидан жуда нозиклик билан ҳамда юксак савияда берилган жавоб, йўл-йўриқ ва кўрсатмалардир. Савол-жавоб тарзидаги рисолаларнинг бу даражада кўплиги ал-Ҳаким ат-Термизий ўз даврида тасаввуф оламида ғоятда улкан мавқега эга бўлганлиги ва жамият эътибор марказида турганлигидан далолатдир. Ҳаттоки, ўзи яшаган муҳитида жуда катта таъсирга эга бўлган маломатия сулукига асос солган уч шайхдан бири бўлган Абу Усмон ал-Ҳирийнинг тутган йўлидаги камчиликларни унга жавоб тариқасида йўллаган мактубида очиқдан-очиқ ёзиб, унга керакли насиҳатлар бериши, шу билан бир қаторда ўлкадаги яна бир кучли тасаввуфий оқим – карромийлик таълимотларига қарши чиқиши ал-Ҳаким ат-Термизийнинг ўзига хос мустақил йўналиш ва маслак соҳиби эканлигини тасдиқлайди. Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг таъсир доираси фақат ўзи яшаган давр ва минтақа билан чегараланиб қолмаган. У ўз асар ва рисолалари билан тасаввуфда чуқур из қолдирган алломалардандир. Биз унинг асарлар Имом ал-Ғаззолий (1058-1111), Ибн ал-Арабий (1165-1240), Ибн Қаййим ал-Жавзиййа (1116-1201), Хожа Муҳаммад Порсо (1345-1419) ва бошқа йирик мутасаввифларнинг ижодларига таъсир этганини кузатимиз мумкин.[3:21-22]
Профессор У.Уватовнинг таъкидлашича, “ислом – илм, иймон – илм, тавҳид (Аллоҳ ягоналиги) – илм, маърифат – Аллоҳ илми”, деган Ҳаким Термизий асарларида илм ва ҳикмат (донишмандлик) сўзлари маънодош сифатида ишлатилади. Илм мутолаа давомида шаклланса, маърифат Аллоҳдан унинг бандаларига берилган буюк неъматдир. Ҳаким Термизий асарлари саҳифаларида донишмандона ҳикматлар ва улар ташаган ғоялар, кўзланган муддаоларнинг ўзи етакчи мавзу, чунки бу донолик намуналари инсонларни ҳамиша эзгулик сари даъват этади. Алломанинг мўъжизакор қалами самараси бўлмиш ҳикматларнинг маъно ва мазмуни беқиёс, уларда дунё изтироблари, бандаларининг ножоиз қилиқлари нишонга олинади. Банда гоҳо ўзини ожиз ва нотавон ҳис қилади, ўзини хўрланган деб билади, ана шундай кимсаларга қарата "Наводир ал-усул"да “Инсоннинг умидсизликка тушиши, бу унинг Аллоҳни билмаганидандир”, дейилади. Аллоҳни таниган банда зинҳор тушкун кайфиятда бўлмайди, тақдирдан нолиш Аллоҳ бандаси учун бегонадир. “Банда қисматдан эмас, ўзининг ёмон нафсидан ўпкалаши лозим”.
Ал-Ҳаким ат-Термизий психологик қарашларида ислом дини қоидалари инсонни ўрганиш, оламни тушуниш, фалсафий дунёқараш, диний аҳкомлар, халқ ифодаси, ахлоқий-этник тушунчалар, ижтимоий ҳаётнинг ривожланиши масалаларини таъкидлайди. Инсоннинг хулқи, одоби, турмуши, никоҳ муаммоларини аниқ кўрсатиб, юзага келиши мумкин бўлган масалаларни тушунтиришга ва уларга ечим излашга ҳаракат қилади. Ундан аввал яшаб ўтган уламоларнинг ислом дини бўйича ёзган асарларини баҳолашда ўз фикрини айтиб, бошқа алломалар томонидан ушбу ҳолат ёки масала қандай баҳоланганини баён қилиб, унинг тўғрилигини аниқлашда нималарга, қандай асар ёки шариат қоидаларига таяниш кераклигини ифода қилиб, бу борада аниқ ечимга эга бўлган тавсияларини беради.
Ал-Ҳаким ат-Термизий асарларида ислом динининг психологик жиҳатларини, омилларини ва ёндашувларини кенг тадқиқ этиш масалалари ёритилади. Ал-Ҳаким ат-Термизий асарларида нафақат ривоятларни исломий жиҳатдан тўғри баён қилиш, балки баён этилаётган воқеаларнинг ижтимоий жиҳатдан ислом оламидаги ўрни, шариат ҳамда ўзаро муносабатлар масалаларини уларда шакллантиришга алоҳида эътибор қаратади.
Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Наводир ал-усул” асари мазмунининг илмий йўналтирилганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, психологик тавсифни, қиёслаш ва кузатув усулларини билиб оламиз. Бу ҳолат, айтайлик, билим, тушунчалар даражасига мос бўлиши, қизиқарли, номаълумдан маълумга, оддийдан мураккабликка ўтиши, мустақил билим олиш жараёнини ташкил этишга қаратилган тадбирларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ал-Ҳаким ат-Термизий асарларида инсон психикасига таъсир кўрсатувчи воқеа ва ҳодисаларнинг ижобий томонини, қолаверса ислом дини ёзма манбаларининг, аниқроғи аҳкомларнинг дидактик жиҳатларини ёритишга ҳаракат қилган мутафаккирдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |