4-шўъба. Олий таълим тизимида психолог фаолиятини такомиллаштириш дарс таҳлилининг илмий – методик асослари



Download 391,92 Kb.
bet3/74
Sana31.05.2022
Hajmi391,92 Kb.
#623179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
4-SHO`BA. TO`PLAM.

Адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги 05.06.2018 йилдаги
ПҚ-3775 сонли қарори.
3. Маҳмудов Ю. Ғ. Дарс сифатига қўйиладиган дидактик талаблар. Услубий қўлланма. – Термиз: ТерДУ, 2020. – 32 бет.
4. Imanov B.B. Competencts The Quality Of Education And Their Organization. Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR) Vol 10, Issue 5, May 2021.
5. Иманов Б.Б. Урок как фактор повышения качества образавания
Science and world International scientific journal. №7 (83), 2020.


Олий таълим ТИЗИМИда ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ - шахс тарбиясига психологик ёндашув СИФАТИДА
Акрамова Феруза Акмаловна
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Умумий психология” кафедраси доценти, психология фанлари номзоди.

Олий таълим муассасалари ҳаётида юз бераётган воқеликлар таълим-тарбия соҳасида янгича мазмун касб этаётганлигидан далолат беради.


Ўқув гуруҳида мўътадил маънавий-психологик муҳитнинг яратилиши, талабаларнинг ўқишга, илмий ишга, ижтимоий фойдали фаолиятга ёндашуви, уларнинг жипслиги ва жамоачилик хусусиятлари каби кўп жиҳатлари таъсирли аҳамият касб этади.
Таълим-тарбия жараёнини олиб борадиган педагог, тьютор, мураббийларни ташвишга соладиган нарса шуки, улар кўпинча талаба-ёшларнинг психологиясини яхши билишмайди, талабалар гуруҳида вужудга келадиган низолару келишмовчиликларни қай тарзда ҳал этиш йўлини топиш, гуруҳни қандай қилиб жипслаштириш, талабаларни ўз қизиқишларига мос тарзда машғулотлар билан банд қилишга қийналиб қоладилар.
Кўп ҳолларда тьюторлик вазифалари айнан ёш мутахассислар зиммасига юкланади. Улар ўз ёшига кўра талабалардан унчалик кўп фарқ қилмайдилар ва талабаларнинг ўқиш ва турмушда аксарият ҳолларда дуч келадиган муаммоларини улар яхши тушунадилар. Шунга қарамай ҳаётий ва касбий тажрибанинг камлиги мазкур фаолиятга таъсир кўрсатади. Катта ёшдаги мураббий-ўқитувчилар ўз билимларини етарли деб ҳисоблашади ва ортиқча таълимга эҳтиёж сезишмасдан бу борадаги ёрдамдан ҳам воз кечишади, бироқ улар онгида қарор топган стереотиплар ҳозирги ёшларнинг ўзига хос ҳаётий нуқтаи - назари ва қарашларини теран илғаб олишга баъзан тўсқинлик ҳам қилади.
Бу каби қатор муаммоларни таҳлил этиб, уларни ҳал этишнинг психологик ва педагогик йўлларини кўрсатиб бериш мақсадида педагоглар, устоз-мураббийлар ва тьюторларга услубий жиҳатдан ёрдам бериш муҳим иш бўлиб, бу борада ижтимоий-психологик хизмат орқали бир қатор вазифалар кўламини ҳал этиш имконияти юзага келади:
1. Тьютор фаолиятининг мазмуни, вазифалари, касбий жиҳатдан муҳим хусусиятлари. Бу борада тьютор фаолиятининг мазмуни, ишини ташкил этиш технологияси, тьютор шахсининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда ишининг самарадорлигини белгиловчи омилларини билиб олиш зарурдир.
2. Талаба феъл-атворининг психологик ўзига хос хусусиятлари – қадриятлар йўналганлиги, мотивлар ва ўз-ўзини баҳолаш. Бунинг учун талаба шахсининг психологик ўзига хос хусусиятлари, қадриятлар йўналганлиги, талабани қизиқтирувчи мотивлар – унинг феъл-атворини тушуниш негизи эканлигини билиш ва уни прогноз қилиш ҳамда талабанинг ўзини ўзи баҳолашини ўрганиш муҳимдир.
3. Тьюторнинг тарбиявий ишини ташкил қилишга асосий ёндашувлар. Бу йўналишда эса талаба шахсини камолга етказишда олий ўқув юртининг роли, талаба тарбиясига инсонпарварлик ёндашуви, шахснинг ижтимоий муҳитдаги тарбияси, дунёқарашини шакллантириш, фуқаролик-ватанпарварлик тарбияси, маънавий-эстетик тарбияси, “устоз-талаба”, “талаба-талаба” ўзаро муносабатларини инобатга олиш, тьютор ва талабалар ҳамкорлик фаолиятининг шакл ва усуллари механизмларини ўрганиш лозим.
Олий таълим тизимида психологик хизматни ушбу йўналишларда ташкил этиш мақсадлидир:
1. Олий таълим тизимига кириб келган 1-босқич талабаларига мазкур таълимга мослашиб кетишлари учун уларга мураббийлик қиладиган тьюторларни психологик тестлар ёрдамида диагностика қилиш. Бу орқали уларнинг талабалар билан чиқишиб кета олишлари, уларни тўғри йўлга бошлашга лойиқ-лойиқ эмасликларини аниқлаш. Агар муаммолар кузатилса, у холда мақсадли ривожлантирувчи психологик тренингларни олиб бориш.
2. Талабаларни факультетларда ўқиш тартиби билан таништириш, турли оммавий тадбирларни олиб боришда индивидуал ва гуруҳий ёндашувни ўргатиб бориш.
3. Талабаларнинг қизиқиш, қобилияти, иқтидорини аниқлаш. Айниқса, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун уларнинг қизиқишларига қараб, келгусида уларнинг ҳаётлари учун фойдали бўладиган фаолият соҳаси билан банд эта олишга маслаҳат бериш.
4. Ота-онасидан ажралган холда таҳсил оладиган талабаларнинг талабалар уйларига жойлаштиришда уларнинг хонадошлари билан психологик мос-мос эмасликларини аниқлаш, диагностикасини олиб бориш. Зарур тавсиялар бериш.
5. Талабаларни фан олимпиадаларига тайёрлашда уларнинг реал иқтидорини аниқлашга эътиборни қаратиш. Улардаги иқтидор белгиларига кўра, олий таълимдан кейинги босқичлар учун асос етарли эканлигини аниқлаш.
Олий таълимда психологик хизмат ишини самарали жорий этиш мутахассис, тьюторларнинг ижтимоий-руҳий жиҳатдан тайёрлашни тақозо қилади. Бу борада олий таълимда психологик хизматнинг ўзига хос омиллари сифатида мутахассислар билан ишлаш, услубий ишланмаларни яратиш, мутахассисларни зарур билимлар билан қуроллантириш масалалари устувор аҳамият касб этади.
Бу келтирилган долзарб вазифаларни ҳал этишда психологик хизмат самарали механизм ҳисобланади. Олий таълимда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини ташкил этиш ишида талаба шахсига психологик ёндашиш унинг маънавиятига кўрсатиладиган эътиборни билдиради. Бизнинг назаримизда, бу ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси” Фармонида кўрсатиб берилган 7 та йўналиш ва 100 та мақсадда қайд этилган шахсни шакллантиришга хизмат қилади.

Download 391,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish