Foydalanilgan adabiyotlar:
1.” maktabdagi moslashuvning diagnostikasi” C.A. Belicheva 1995 yil.
2. “Dubrovina I. Â. maktab psixologik xizmati”. M., 1991 yil.
3. Zabramnaya S. Ä. “Bolalarning aqliy rivojlanishining psixologik-pedagogik diagnostikasi.” M., 1995 yil.
БЎЛАЖАК ТАРБИЯЧИЛАР КАСБИЙ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Шукурова Д.
ҚарДУ Психология кафедраси ўқитувчиси
Оммавий педагогик тажрибаларда педагогик инновацияларни ижодий қўллаш алоҳида тарбиячилар иш фаолиятининг бошланғич босқичида намоён бўлади. Мазкур инновациялар тажриба-синовдан ўтказилиб, объектив баҳолангандан сўнг оммавий тарзда қўллаш учун тақдим этилади. Кенг оммалашган, ижобий натижаларга эришиш имконини берадиган инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда бўлажак тарбиячиларнинг креатив функцияларини ривожлантириш мақсадга муофиқ бўлади».
Педагогик инновацияларни баҳолаш жараёнида муайян билимлар ва улардан фойдаланиш меъзонларини билиш бўлажак тарбиячининг педагогик ижоднинг ранг-баранг шаклларини ўзлаштириши учун қулай шароит яратади. Педагогик маданиятнинг оддий эсда қолган билимларни такрорлаш шаклидан бошлаб, илмий педагогик жамоатчиликка маълум бўлган ғоялар, консепциялар, технологияларни ўз шахсий фаолиятига сингдиришда уларни эвристик, креаив ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишга қадар бўлажак педагогларнинг кундалик ҳаракати мазмунини ташкил этиш лозим.
Умумий таълим даргоҳларидаги таълим берувчиларнинг тажрибаларининг таҳлили шундан далолат берадики, педагогик янгиликларни амалиётга жорий этишда сусткашликка йўл қўйилмоқда. Инновацион янгиликларнинг амалиётга қўлланилмай қолиб кетаётганлигининг иккита муҳиим сабабини келтириб ўтиш мумкин ва улар қуйидагилар:
1. Мактабгача таълим тизимларига кириб келаётган инновацион янгиликлар етарлича таҳлил ҳамда тажриба-синовлардан ўтмаяпти;
2. Бундай янгиликларни амалиётга жорий этиш ташкилий, техник, шахсий-психологик жиҳатдан олдиндан тайёрланмаяпти;
Педагогик инновацияларнинг мазмуни ва ўлчовлари ҳақидаги аниқ тасаввур уларни қўллаш методикаси бўлажак тарбиячиларининг онги ва фаолиятига сингдирилиши биринчи даражали эҳтиёжга айланмоқда.
Педагогик инновацияларни таълим даргоҳлари ҳаётига кенг кўламда олиб кириш учун уларда янгилик муҳитини яратиш, муайян аҳлоқий-психологик ҳолатни шакллантириш, ташкилий, методик, психологик характердаги чора-тадбирларни қўллаш талаб этилади. Бунинг учун, олий таълим муассасаларида бўлажак тарбиячиларнинг креатив функцияларини ривожлантириш, уларни педагогик инновациялар билан изчил қуроллантириб бориш, инновацион усулларни таҳлил ва тадбиқ қилишга ўргатиш талаб этилади. Ёш тарбиячиларнинг инновацияларни изчил ўзлаштирганликлари сабабли педагогик жамоадаги қулай муҳитда фаолият кўрсатаётган тарбиячилар орасидаги қарама-қаршиликлар даражаси пасайиб, касбий фаолиятдаги эски қолиплар бартараф этилади.
Тарбиячининг инновацион фаолиятини ўрганишга йўналтирилган ташхислаш методлари ҳам ранг-барангдир. Педагогик янгиликларни яратиш, ўзлаштириш ва қўллаш имконини берадиган техник муаммолар педагогик тижрибаларни ташхислаш негизида ўрганилиши лозим. Ташхислаш методларидан фойдаланиш ўқитувчи фаолиятининг кучли жиҳатларини намоён қилади.
Шунинг учун ҳам бўлажак тарбиячиларни ташхислашнинг замонавий методикалари билан қуроллантириш давр талабидир. Бўлғуси тарбиячиларнинг касбий эҳтиёж ва хоҳишларини ҳисобга олган ҳолда уларда касбий-педагогик этикани шакллантириш ва узлуксиз ривожлантиришга йўналтирилган тўлақонли мақсадли фаолиятни амалга ошириш лозим. Айнан мана шу асосда хар бир ёш тарбиячининг яратувчанлик фаолияти билан шуғулланиши, ижодий фаолият олиб бориши, ташаббус кўрсатиши учун қулай шароит яратиш кўзда тутилади.
Педагогик инновацияларни ташхислаш асосида ўрганишда хар бир педагог тажрибасида ижобий, ривожлантирувчи ҳолатлар билан бир қаторда салбий кўринишлар ҳам мавжудлигини ҳисобга олиш зарурлигини унутмаслик керак. Ёш тарбиячи мактабгача таълим даргоҳида самарали фаолият кўрсатиши учун унинг иш тажрибасида мавжуд бўлган ижобий ҳамда салбий жиҳатларни ташхислаш асосида яққол кўрсатиш талаб этилади.
Инновацион жараёнларни ўрганиш мақсадида қўлланиладиган ташхислаш методлари қуйидагилардан иборат эканлигини бўлажак тарбиячилар онгига аниқ етказиш лозим. Булар:
- бўлажак тарбиячиларнинг педагогик эҳтиёжлари, қизиқишлари, алоҳида аҳамиятга эга бўлган йўналишларни тизимли тарзда ўрганиш, бунда тарбиячиларнинг фаолиятида учрайдиган қийинчиликлар ва уларни бартараф этиш имкониятларини аниқлаш;
- уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган ғоялар, концепсиялар ҳамда илғор педагогик тажрибаларни излаб топиш ва олий педагогик таълим амалиётига жорий этиш;
- бўлажак тарбиячиларнинг педагогик инновацияларни ўзлаштириш ва қўллаш жараёнидаги ўзига ҳослик ва уларнинг турли-туман кўринишларини аниқлаш, бунда намойиш қилиш, тасвирлаш, очиқ дарслар ўтказиш, янги мабалар устида ишлаш, маърузалар ташкил этиш, тажриба-синов ишларида иштирок этиш сингари иш турларидан кенг фойдаланиш кабилар.
Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, бўлажак тарбиячиларнинг ҳосил қилган касбий кўникма, малакалари ва тажрибаларини ташхислаш ҳамда уларни ташхислаш методлари билан қуроллантириш ҳамда касбий педагогик таълим жараёнини инновацион ғоялар асосида қайта қуриш талабаларнинг креатив фаолиятини самарали ривожлантириш имконини беради. Бунинг натижасида бўлажак тарбиячиларни ижодий фаолият кўрсатишга, ташаббускорликка ундаш имконияти вужудга келади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, юқори даражадаги умумий-касбий маданиятга, ижтимоий фаоликка, мустақил фикрлашга, ўз вазифаларини қийинчиликсиз ҳал қила олиш қобилиятига эга бўлган етук мутахассисларни тарбиялаш учун бугунги кунда педагог-тарбиячиларимиз замонавий янги инновацион педагогик технологиялардан фойдаланишлари таълим-тарбиянинг сифат ва самарадорлигини оширишнинг асосий омили эканлигини, буни эса давр талаб этаётганлигини тушуниб етишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |