4-шўъба. Олий таълим тизимида психолог фаолиятини такомиллаштириш дарс таҳлилининг илмий – методик асослари



Download 391,92 Kb.
bet28/74
Sana31.05.2022
Hajmi391,92 Kb.
#623179
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   74
Bog'liq
4-SHO`BA. TO`PLAM.

Ключевые слова: эгоизм, альтруизм, эгоцентризм, эгоистичная личность
Abstract: This article describes egoism, its manifestations in human behavior, manifestations, types and causes. It is well known that the manifestation of selfishness in human behavior is evaluated negatively and affects a person's position in society. This article analyzes the theoretical views of foreign scientists on egoism, the essence of which is fully revealed.
Keywords: egoism, altruism, egocentrism, selfish personality

Мавзунинг долзарблиги: Бугунги кунда шахс ҳулқ атвори ва хусусиятларини психологик жиҳатдан тадқиқ этиш ижтимоий фанлар қаторида психология фанининг ҳам муҳим вазифаларидан бири бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан психологик тадқиқотлар олдига биринчи навбатда шахс ҳулқ атворининг мотивацион асослари, унга таъсир этиш омилларни ҳар томонлама ўрганиш замонавий психология фанининг тадқиқот объектига айланиб бормоқда. Ана шундай ҳулқ атвор кўринишларидан бири эгоизмни ўрганиш мазкур соҳанинг алоҳида йўналишларидан ҳисобланади.


“Эгоизмнинг моҳияти бу ўзини ёқтиришга йўналтирилган, ўз шахсий манфаатларини жамият ва атрофдагилар манфаатлари, эҳтиёжларидан устун қўйишга қаратилган ҳулқ атвордир. Эгоизм тушунчасига олимлар томонидан турлича изоҳ берилган.
Гуманитар фанларда "эгоизм" ва "альтруизм" тушунчалари бир-бирига қарама-қарши тушунча сифатида қаралади. Бироқ уларнинг ўзаро алоқалари, ўзаро таъсирини тўлиқ назарий ўрганиш ва экспериментал тадқиқ этиш ҳали амалга оширилмаган. Аввало, биз эгоизмни" шахснинг "мен"идаги ҳаракатларнинг асосий мотивацияси ва мақсади бўлиши керак деган назария деб қарашимиз керак. Эгоизм - Л.И. Божовичнинг фикрига кўра, нотўғри тарбиялаш натижасида пайдо бўлиб, у "содда болаларча эгоизм" деб аталиб, "катталар учун жуда хавфли" эгоизмга айланиши мумкин [1]. Афсуски, замонавий илм-фан эгоизмни ўз-ўзини сақлаб қолиш ва ўзини тасдиқлаш истаги бўлган инсон (ҳайвонлар) эгоизмининг туғма, биологик фактларни келтириб ўтади. Биологик нуқтаи назардан, деб ёзади Г.Рэчлин, эгоизм яшашга курашиш сифатида намоён бўлади. Шундай экан, ҳар қандай эгоистик қарор дастлаб ҳар қандай альтуристик қарорга қараганда шахс учун афзалроқ кўринади [2]. Р.Триверс, айнан биология ижтимоий фанларга шахсий манфаат устуворлиги билан боғлиқ яхши ишлаб чиқилган ва экспериментал асосланган концепцияни таклиф қила олишга қодир[3]. Замонавий хорижий психология эгоизмга нисбатан ноаниқ, иккиланган муносабат билан ажралиб туради. Яна бошқа замонавий тадқиқотларда субъект учун эгоистик мотивация ва ўзи учун қайғуриш зарурлиги айтилади аммо, бошқа томондан буни атрофдагиларга ошкора қилиш мумкин ҳам эмасдир. И.А Рудзит [4] ўзининг мақоласида эгоизмни "илон териси" билан таққослаб икки томонлама муносабатни билдиради. Эгоизм бир томондан инсон учун ҳимоя қилувчи, яъни фойдали "қобиқ" бўлиб хизмат қилса, бошқа томондан илон териси метафораси эгоизмнинг ахлоқий "асослилиги" ҳақида ишора қилади. С. Холмс таъкидлаганидек, хорижда эгоизмни ўрганиш асрлар давомида икки хил йўналишда амалга оширилган. Эгоизм бир томондан, инсонлар ўртасидаги рақобат туфайли пайдо бўлиб, улар ўртасидаги муносабатларни ёмонлаштирса, бошқа томондан, бу инсон томонидан қилинган ҳар қандай ҳаракатнинг зарурий "моторидир" деб тахмин қилинган [5]. Маълум бўлишича, эгоизм академик психологияга узоқ вақт кириб келиб, ушбу мавзу бўйича хорижий тадқиқотчилардан С. Фрейд, нео-Фрейдлар (Г. Салливан, К. Ҳорней, Э. Фромм), гуманистик психологлар (А.Маслоу, К.Роджерс) ижтимоий таълим назариялари асосчилари (А. Бандура), шунингдек ижтимоий психология ва психотерапиянинг бошқа замонавий йўналишлари эгоизм мафкурасининг устунлигини аниқладилар[6]. З.Фрейд шундай деб ёзган эди: "Бошқача қилиб айтганда, индивидуал ривожланиш бизнинг олдимизда иккита йўналишнинг аралашуви маҳсули сифатида пайдо бўлади: биринчиси, шахсий бахтга интилишга қаратилган ҳаракатда кўринадиган эгоизм ва иккинчиси бошқалар билан бирлашиб кетиш истагидаги "альтруистик" ҳаракатдир[7]. З.Фрейд ижодидан ярим аср олдин ҳам немис файласуфи А.Шопенгауер эгоизмни "яшаш иродаси" нинг манбаи деб билган[8].
Эгоизм бу - бошқа одамлар ва ижтимоий гуруҳларнинг эҳтиёжлари ва манфаатларидан қатъий назар, инсоннинг шахсий эҳтиёжлари ва манфаатларини қондириш истагидир. А.А. Бодалев таҳрири остидаги “Мулоқот психологияси” номли энциклопедияда “эгоизм бу - шахснинг эгоистик йўналганлиги, эгоцентрик шахс томонидан ўз шахсига ва мавқеига қаратилган бўлиб, ўзининг манфаатлари ва ўзаро таъсир мақсадларини бошқаларникидан юқори қўйиш сифатида намоён бўлади”, деб таърифланган. Эгоист шахс ўзининг эгоистик интилишлари туфайли нафақат моддий мақсадларга эришиш, балки аторофдагиларнинг назарига тушиш орқали ўз менини кўрсатишни ўзига мақсаб қилиб олади. Эгоизм бетараф, бефарқ шахс хислати эмас, у агрессив ва тажовузкор, ихтирочи ва қасоскордир. Одамлар хулқ-атворидаги эгоизм ва унинг кўринишларини ўзига хос ўрганиш дастлаб рус психологи К.Муздыбаев томонидан амалга оширилган бўлиб, у эгоистик ҳатти-ҳаракатга кўпроқ мойил ижтимоий гуруҳларни аниқлаш, уларнинг профессионал ва ижтимоий ҳолати, ёши ва гендер фарқларини тадқиқ этди. З.Фрейд ўзининг "Тушлар таъбири" (1900) номли биринчи йирик фундаментал асарида эгоизм ҳақидаги фикрларни келтириб ўтади, унда психоанализ асосчиси бола психикасини тушуниши билан боғлиқ бир қатор мулоҳазаларни билдирган. Унинг фикрича, ёш болаларнинг ўта эгоист эканлигини ва у ўз эҳтиёжларини қондиришда, рақибларига, яъни бошқа фарзандларга ва асосан ака-укаларига ва опа-сингилларига қарши астойдил курашишга интилади, у ака-ука ва опа-сингилларига рақиб сифатида қарайди. Э.Фромнинг фикрича, эгоистни фақат ўзи қизиқтиради, ҳамма нарса унинг манфаатларига хизмат қилишини хоҳлайди, завқ олишни истайди, у ташқи дунёни фақат ундан олиш мумкин бўлган ёқимли нарсалар нуқтаи назаридан англайди, бошқаларнинг эҳтиёжлари билан қизиқмайди ва уларнинг қадр-қимматини ҳурмат қилмайди, ўзидан бошқа ҳеч нарсани сезмайди, аслида у севишга қодир ҳам эмас, дейди. Бундай одамлар гўёки ўзлари ҳақида қайғуришаётгандек бўлишади, лекин аслида ўзининг ҳақиқий “мен” даги камчиликларни тўғирлашдаги уринишлари самарасизди [9]. Эгоизм одатда ўз-ўзига юқори баҳо бериш ҳамда авторитар йўналганлиги билан устун бўлиш каби хусусиятлари билан кўзга ташланади._Т.П. Гаврилованинг фикрича, "Эгоистик болаларнинг аҳлоқ нормалари расмий равишда ўзлаштирилган бўлиб аҳлоқий ғоялари, қоидаларга мувофиқ ноаниқ бўлади. Патология ҳолатида эгоистик тенденцияларнинг заифлашиши (ўзига қизиқишнинг йўқолиши) ва уларнинг кучсизлиги, психологик қашшоқликнинг кучайиши туфайли бошқалар фикрига қизиқишни камайтиради.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, шахсдаги эгоизм ҳулқ кўринишлари турли ёшдаги инсонларда ва ижтимоий муносабатларнинг барча соҳаларида мавжуд бўлиб уни ўрганиш тўлиқ амалга оширилмаган. Инсон ижтимоий муносабатларнинг пассив кузатувчиси эмас, балки унинг фаол иштирокчиси саналади, у ўз шахсий интилиш ва қизиқишлари, ақл-идроки билан ўзини-ўзи тарбиялашга, юксак инсоний фазилатларини шакллантиришга ҳаракат қилади. инсонинг маънавий баркамолликка эришишида шахснинг ҳулқ-атвори, ўрни, мақсад ва қизиқишлари интилиши катта ўрин тутади. Шахс психологиясини тадқиқ этар эканмиз, унинг маълум бир хусусиятлари ва ҳулқ кўринишларини бевосита кузатиш орқалигина ўрганиб бўлмаслигига ишонамиз, чунки бу хусусиятларда турғунлик, барқарорлик ва изчиллик йўқ. Шу билан бирга, турли хил илмий йўналиш вакиллари шахс хусусиятлари тушунчасини турли хил ёндошувлар асосида тушунтирадилар, биз эса ўзимизнинг тадқиқот ишимизда ушбу ҳулқ-атвор хусусиятларини илмий-амалий жиҳатдан тажрибаларимиз асосида ёритиб беришни мақсад қилиб қўйдик.

Download 391,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish