4-mavzu. O'g'it turlari. Azotli o'gitlar Агрокимё. Д. С. Сатторовнинг умумий таҳрири остида. Тошкент, “Чўлпон”, 2011. 131-152 бетлар


Тупроқдаги фосфорнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши



Download 110,42 Kb.
bet9/22
Sana23.02.2022
Hajmi110,42 Kb.
#133538
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
07-1Mavzu matni (2)

Тупроқдаги фосфорнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши

Осон ўзлаштириладиган фосфатларнинг миқдори тупроқларда жуда кам бўлади. Масалан, Воронеж вилоятининг кучли қора тупроғида 0,144% Р2О5 ,бўлиб (ҳайдалма қатламнинг 1 гектарида 4230 т) 2% ли сирка кислотада эрийдиган қисми 1 га ерга 21 кг ни ташкил қилади. 0,146% Р2О5 тутувчи Москва вилоятининг қумоқ подзол тупроғининг 1 га ерида 6 кг сирка кислотада эрувчи Р2О5 бўлади. Бу маълумотлар ҳар иккала тупроқ ҳилида, айниқса подзол тупроқларда фосфорли ўғитлар солмасдан туриб, қониқарли ҳосил олиб бўлмаслигидан далолат беради.


Ўсимликлар учун сувда эрувчи фосфат кислотанинг нордон тузлари ўзлаштирилиш жиҳатидан анча қулай бўлади, лекин уларнинг тупроқдаги миқдори жуда кам ва уларнинг миқдорий кўрсаткичи экинларни фосфор билан таъминланиш даражасини белгилаш мезони бўла олмайди. Лекин бу нарса бу тузларнинг тупроқдаги миқдорини умуман эътиборга олиш керак эмас деган сўз эмас. Юқорида ҳамма ўсимликлар фосфорни жуда суюлтирилган эритмаларидан ҳам ўзлаштира олиш қобилияти мавжудлиги қайд этилган эди. Тупроқнинг қаттиқ фазаси ва тупроқ эритмаси ўртасида маълум мувозанот бўлганлиги сабабли илдизлар томонидан сўриб олинган фосфат кислота тузлари илгариги унча юқори бўлмаган кўрсаткичи даражасигача қайтарилади ва ўсимлик уларни яна ўзлаштира бошлайди. Афсуски кўп тупроқларда фосфорнинг бу манбаи етарли бўлмайди ва фосфорли ўғитлар солинмаганда экиладиган экинлар “фосфорга очлигини” ёки ҳеч бўлмаганда яхши ҳосилни таъминлаш борасида фосфор танқислигини сезадилар.
Ўсимликларни фосфор билан таъминланганлиги ҳақида мулоҳаза юритилганда амалиётда кучсиз кислотали муҳитда тупроқни тутиб турилиши натижасида фақат сувда эрувчи фосфор тузларигина эмас, балки бир қисм сувда эримайдиган, лекин ўсимликларнинг ўзлаштириши даражасида бўлган заҳира ҳолатдаги фосфатлар ҳам ажралади. Бу хилдаги фосфорли эритмани олиш учун: 1-2% лимон, 2-3% сирка, 0,2 н. хлорид, 0,002 н. сульфат кислота (рН ни доимо 3,0 атрофида ушлаб туриш учун аммоний сульфат қўшиб) лари, ҳамда карбонат ангидридга тўйдирилган дистилланган сув ишлатилади.
Тупроқдаги ўсимликлар томонидан ўзлаштириладиган фосфорни аниқлаш борасида қўлланиладиган лаборатория услубларини ҳаммаси нисбий кўрсаткичларнигина аниқлайди, бу маълумотлардан фойдаланиш учун уларни дала тажрибалари асосида тасдиқлаш ва бу тажриба муайян экинлар учун такрорланиши лозим.
Ўзлаштириладиган фосфатларнинг миқдорини кимёвий услуб ёрдамида аниқлашнинг бажарилишини тезлиги, арзонлиги, анча аниқлиги, бу услубларни агрокимёвий хизмат амалиётида қўллаш имкониятини яратди. Ундан дала тажрибалари билан биргаликда фойдаланилади. Кимёвий услуб кўрсаткичлари картограмма тарзида расмийлаштирилиб, тегишли худуд хўжаликларига тавсиялар берилади.
Шуни қайд этиш лозимки, лимон кислота темир фосфатни ажратади, нордон подзол тупроқларда унинг миқдори анча бўлади. Шу хилдаги тахлилни давом эттирсак сирка кислота нордон тупроқларда ўзлаштириладиган фосфатлар миқдорини аниқлаш учун лимон кислотага нисбатан анча қулай реакция ҳисобланади.
Ўзлаштириладиган фосфатларнинг миқдори динамик кўрсаткич бўлиб, тупроқ хоссаларига, деҳқончиликнинг жадаллик даражасига ва бошқаларнинг таъсирига қараб ўзгаради.
Бу фикрларни исботлаш мақсадида Тимирязев қишлоқ хўжалик академиясининг станциясини икки хил намунали маданийлаштирилган чимли-подзол тупроқларига тегишли бўлган маълумотларни келтириш мумкин (40- жадвал).
40-жадвал

Download 110,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish