Ҳар хил эритувчилар ёрдамида ажратилган Р2О5 нинг миқдори
Туп
роқ намунаси
|
Ажратиб олинган эритмадаги Р2О5 нинг 100 г ҳаво шароитида қуритилган тупроқдаги мг ҳисобида миқдори
|
Карбонат ангидрид билан тўйинтирилган дистилланган сув
|
0,5 н сирка кислота
|
0,5 н хлорид кислота
|
1
|
0,77
|
2,87
|
15,00
|
2
|
1,87
|
6,20
|
63,10
|
40-жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, иккинчи хил тупроқ биринчисига нисбатан фосфатларга анча бой. Уларнинг миқдори ағдариладиган тупроқ қатламини 1 гектарида қанча бўлади? Буни осонгина ҳисоблаб чиқиш мумкин. 100 г даги 1 мг Р2О5 1 га майдоннинг 0-20 см тупроқ қатламининг 30 кг мига тўғри келади. Демак биринчи хил тупроқнинг ҳар гектарида 22,1 кг осон ўзлаштириладиган Р2О5 бўлса, иккинчисида 56,1 кг бўлади. Ўсимликлар тупроқ таркибидаги ҳамма ўзлаштириладиган фосфат кислотасини ўзлаштира олмайди, чунки, илдиз тизими тупроқ заррачаларини ҳаммасини қамраб ололмайди. Маълумки, 1 га ернинг юзаси бир неча ўнлаб метр квадратни ташкил қилади. 39-жадвал маълумоти асосида хулоса қилиш мумкинки, биринчи хил тупроқда осон ўзлаштириладиган фосфатлар қониқарли миқдорда ҳосил етиштириш учун етарли эмас. 40-жадвалда кўрсатилган реактивлар Ф.В.Чириков томонидан таклиф қилинган бўлиб, у карбонат ангидридли дистирланган сувда ишқорий яъни кальций ва магнийнинг бир ва икки алмашинган фосфатлари ва қисман бу икки катионларнинг уч алмашинган фосфат тузлари (магний уч фосфат тўлароқ эрийди) да эрийди. Бу эритмага ўтувчи тузлар ўсимликларга эркин киради.
Иккинчи реактив кальций уч фосфатни бир қисмини, фосфорит, аппатит, алюминий фосфатлари ва фосфорли кислоталарни эритмага ўтказади. Бу бирикмаларни экинлар томонидан яхши ўзлаштиради деб бўлмайди. Ҳар иккала тупроқда карбонат ангидрид билан тўйинтирилган дистилланган туз ёрдамида ажратиладиган фосфатлардан анча кўп бўлишига қарамай, олинган натижаларни баҳолашда хушёр бўлиш керак бўлади.
Дала тажрибалари билан таққослаш орқали аниқландики, 0,5 н сирка кислотали эритма тупроқдаги 100 гр ҳисобига 5 мг Р2О5 ни эритади, демак ўсимлик фосфор билан кучсиз таъминланади.
Шунга асосан айтиш мумкинки, биринчи хил тупроқ усимликлар ўзлаштириладиган фосфорлар билан кам таъминланган, шунинг учун ҳам фосфорли ўгитларни кўпроқ миқдорда солишга тўғри келади. Иккинчи тупроқ ҳам ўртача миқдорда ўзлаштириладиган фосфорга эга ва бу тупроқ учун фосфорли ўғитнинг ўртача нормасини қўллаш кифоя. Сирка кислотали эритмага ҳар 100 гр тупроқ ҳисобига 10 мг Р2О5 эриб чиқадиган даражада бўлганда экинлар ўзлаштириладиган фосфатлар билан тўлиқ таъминланади.
Учинчи гуруҳ эритмага 0,5 н хлорид кислота билан эритиладиган фосфатларга келганда улар ўзлаштирилувчилар жумласига киритилади, бу эритмага фосфорит, апатит, алюминий ва темир фосфатлари, ҳамда фитатлари ўтади.
Учинчи гуруҳ фосфатларни аниқлашнинг амалий аҳамияти йўқ. Унинг натижалари фақат ўзлаштириладиган фосфатларга ўтувчи заҳира ҳақида маълумога эга бўлиш имконини беради холос. Ҳар хил услублар воситаси билан аниқланадиган тупроқдаги ҳаракатчан деб номланган Р2О5 нинг миқдори ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш, таҳлил қилинадиган тупроқнинг фосфат потенциали ҳақида билиш имкониятини беради. Бу потенциал ўсимликлар томонидан Р2О5 ни ўзлаштириши натижасида пасаяди, ва ерга дам берилганда ёки фосфорли ўғитлар солинганда ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |