4-mavzu. O'g'it turlari. Azotli o'gitlar..
Агрокимё. Д.С. Сатторовнинг умумий таҳрири остида. Тошкент, “Чўлпон”, 2011. 131-152 бетлар.
Ўсимликлар ҳаётида фосфорнинг аҳамияти
Фосфорнинг оксидланган бирикмалари сўзсиз ҳамма тирик организмлар учун зарур. Фосфат кислотасиз биронта тирик хужайра мавжуд бўлолмайди. Нуклеопротеидлар хужайра ядроларининг энг асосий моддалари бўлиб ўз таркибида фосфат кислота тутади. Нуклеопротеидлар оқсилларнинг нуклеин кислоталари билан ҳосил қилган бирикмаларидир. Нуклеин кислоталар таркибида албатта фосфат кислота бўлади. Оқсиллар каби нуклеин кислоталари ҳам коллоид тавсифга эга бўлган юқори молекуляр моддалар ҳисобланади. Маълумки, нуклеин кислоталар рибонуклеин (РНК) ва дезоксирибонуклеин (ДНК) кислоталарга бўлинади. Улар бор йўғи тўрт хил асосий компонентлар-нуклеотидлардан ташкил топган бўлсаларда уларнинг тузилмаси ўта мураккаб. Нуклеин кислотасининг тузилмасига организмнинг ирсий хусусияти “ёзилган”, чунки улар асосида бўлажак авлоднинг оқсил молекулаларини тузилмаси синтези бошқарилади ва аниқланади. Ўз навбатида оқсиллар ҳам, хусусан ферментлар ҳам, РНК ва ДНК синтезига тасир қилади
Нуклеин кислоталари таркибида фосфорнинг миқдори 20% (Р2О5 га хисобланганда) ни ташкил қилади. Нуклеин кислоталари хар бир ўсимлик хужайрасида, ҳамма тўқима ва органларда учрайди. Уларнинг миқдори қуруқ масса ҳисобида барг ва новдада 0,1-1% ни ташкил қилади ҳамда, ёш барглар ва поянинг ўсиш нуқталарида, эски барг ва пояларга нисбатан кўпроқ бўлади. Нуклеин кислоталарининг миқдори айниқса ўсимликларнинг муртагида, чангида, илдизларининг учида кўп бўлади.
Фосфор шунингдек ўсимликларнинг бошқа органик моддалари, хусусан фитин, лецитин, шакарфосфатлар ва бошқалар таркибида учрайди. Фитин (инозит фосфат кислотанинг калцийли- магнийли-калийли тузи) олти атомли спирт инозитнинг эфирга ўхшаш бирикмаси бўлиб, унга олти молекула фосфат кислота бирикади ва таркибида 27,5% Р2О5 бўлади. Қишлоқ хўжалик экинларининг генератив органларида вегетатив органларига нисбатан фосфорнинг миқдори кўпроқ бўлади.
Айниқса кўп миқдорда фитин уруғларда, бироз ундан камроқ миқдорда ўсимликнинг ёш органлари ва тўқималарида бўлади. Фитиннинг миқдори дуккакли ва мойли экинларнинг уруғларида уларнинг вазнига нисбатан 1-2%, ғалласимонлар уруғида, эса 0,5-1% ни ташкил этади. Фитин, уруғларда заҳира модда сифатида учрайди ва унинг таркибидаги фосфат кислота ўсиш жараёнида ишлатилади.
Лицитин-ўсимликнинг ҳамма тирик хужайраларини цитоплазмасида учровчи фосфотидлар, ёғсимон моддалар гурухини вакили хисобланиб, у асосан уруғларда тўпланади. Лицитин таркибида 1,37% Р2О5 бўлади ва диглицерид фосфат кислотанинг ҳосиласи ҳисобланади, унинг магнийли ва калцийли тузлари баргда учрайди. Фосфотидлар муҳим биологик аҳамиятга эга, чунки улар хужайра мембраналари ва плазмолеммалар орқали ҳар хил моддаларни ўтувчанлигини бошқарадиган, фосфолипид мембраналарнинг таркибига киради.
Фосфорли эфирлар ёки шакарфосфатлар ўсимликларнинг барча тўқималарида доимо мавжуд бўлган, фосфорли бирикмалар ҳисобланади. Бу бирикмалар нафас олишда, мураккаб углеводлар сахароза, крахмал ва бошқаларнинг анча оддийроқ шакилдагиларининг синтезланишида, фотосинтез жараёнида, углеводларнинг ўзаро алмашинувида ва х.к. да муҳим аҳамиятга эга.
Шакарфосфатлар бошқа шакарларга нисбатан анча лабилликка, юқори даражадаги реакцион хусусиятга эга, чунки уларнинг таркибида фосфат кислота қолдиғи бўлади. Шакар фосфатларнинг миқдори ўсимлик ёшига озиқланиш шароити ва х.к. га қараб, кўзга ташланарли даражада, қуруқ вазни ҳисобида 0,1% дан 1% гача бўлган чегарада ўзгариб боради.
Шундай қилиб, фосфор ўсимлик учун энг зарур бўлган жуда кўп органик моддаларнинг таркибига киради, уларсиз организмнинг ҳаётий жараёнлари амалга ошмайди. Лекин фосфорнинг аҳамияти бу билан чегараланмайди. Синтетик жараёнларнинг содир бўлиши, масалан, оқсил, ёғ, углеводларнинг синтезланиши учун анча миқдор эрергия сарфланиши лозим бўлади. У макроэргик бирикмалар деб номланган бирикмалар орқали етказилади. уларнинг гидролизи натижасида ажралиб чиқадиган энергия ҳар моль га 25-67 кдж бўлади, у мураккаб эфирли боғларнинг гидролизидан ҳосил бўлган (ҳар моль га 8-12 кдж) энергиядан анча кўпдир.
Ҳозирги кунда жуда кўп сонли макроэргик боғли бирикмаларнинг мавжудлиги аниқланган, улардан кўпларини таркибига фосфор киради, ва макроэргик боғлар фосфат кислота иштирокида ҳосил бўлади.
Тирик организмларда макроэргик бирикмаларнинг сони кўп бўлишига қарамай улар орасида асосийси аденазинтрифосфат (АТФ) ҳисобланади. У хужайрада органик бирикмаларнинг парчаланиши туфайли ҳосил бўлган энергияни асосий акцептори бўлиб, синтетик жараёнларни амалга ошириш учун энергияни кўчирувчиси ҳамда ташувчиси ҳиссобланади.
АТФ - азотли асос аденин қолдиғининг углевод рибоза билан ҳамда фосфат кислотанинг учта қолдиғи билан қўшилишидан ҳосил бўлади. Таркибида иккита микроэргик боғлар мавжуд. АТФ оқсиллар, ёғлар, крахмал, сахароза, аспарагин, глутамин ҳамда қатор аминикислоталар ва кўпгина бошқа бирикмаларнинг синтезида энергия кўчирувчи модда сифатидаги вазифани бажаради.
Ёш ва тез ўсадиган ўсимликларда фосфор асосан меристема тўқимасида концентрланади. У ўсимлик ичида осон ҳаракатланади ва қари тўқималардан ёш тўқималарга кўчади яъни реутилизацияланади (қайтадан ишлатилади). Экинларнинг пишиб етила бошлагани сари ўсимлик таркибидаги фосфорнинг бир қисми уруғ ва меваларда (ғалласимонлар уруғида 50% гача) йиғила боради. Ўсимликнинг фосфорли озиқланиши меъёр чегарасида бўлганда, фосфат кислотанинг минерал тузлари вегетатив органларда, айниқса уруғларда кўп миқдорда тўпланмайди.
Лекин тупроқда ўзлаштириладиган фосфорнинг бўлиши ёки фосфорли ўғитларнинг кечиктириб солиниши ҳамда азот ва бошқа озиқа моддаларнинг танқислиги, ўсимликларда минерал шаклдаги фофатларнинг миқдорини ошишига олиб келади, чунки таркибида фосфор бўлган бу моддалар фосфор тутувчи бирикмаларнинг синтези жараёнида ишлатилмай қолади. Ўсимликларда фосфорнинг органик бирикма тарзидаги бирикмалари ва улар орасида фитиннинг миқдори кескин ошиб кетади (33- жадвал).
33-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |