Ҳар хил даврларда арпанинг дони ва сомонидаги Р2О5 нинг миқдори (қуруқ моддага нисбатан % ҳисобида )
№
|
Тахлил саналари
|
Р2О5 нинг миқдори
|
донда
|
сомонда
|
1
|
29 май
|
-
|
0,85
|
2
|
17 июн
|
1,5
|
0,56
|
3
|
3 июл
|
0,9
|
0,35
|
4
|
27 июл
|
0,96
|
0,17
|
қисми томонидан олинган азот ва фосфорни тупроққа қайтара олмайди, чунки бу маҳсулот хўжаликдан ташқарига чиқариб юборилади.
Агар қишлоқ хўжалигини унумли равишда ташкил қилиниши ва товар маҳсулотини тобора ошира боришини назарда тутилса, унда ҳар қандай тупроқ учун эртами-кечми шундай фурсат келадики, бунда ҳосилни доимий тарзда ошириш учун тупроққа албатта азот ва фосфорни ўғит сифатида киритилишига зарурат туғилади.
Хўжаликда фосфор балансини ҳисобга олиш учун унинг товар маҳсулоти билан ҳамда чорвачилик учун ишлатилган бевосита товар ҳисобланмаган қисми сарфини ҳам сарҳисоб қилиш лозим. Хўжаликлар худудлари ишлаб чиқилган сутнинг ҳар бир литрида 0,9 г Р2О5 бўлади. Йилига 5000 кг дан сут берадиган 100 та қора мол товар маҳсулоти билан тупроқдан шунча фосфор ўзлаштирадики, уни ўрнини босиш учун 7 тоннадан кам бўлмаган 20% ли суперфосфат солиш лозим бўлади. Ҳали бу миқдорни унча тўлиқ деб бўлмайди, чунки дастлабки 2 йилда одатда ўсимлик солинган ўғитдаги фосфорнинг бор йўғи 25-30% ини ўзлаштиради холос.
Демак, ўсимлик томонидан тупроқдан ўзлаштирилган ва човачилик маҳсулотларига ўтган фосфорни тўлиқ ва узил-кесил ўрнини босиш учун солинадиган ўғитнинг миқдорини 3-4 баробар кўпайтириш талаб қилинади.
Ўсимликларнинг фосфатли озиқланишини етарли даражада тутиб туриш фақат ўсимликшунослик талабларигагина мос бўлиб қолмай, балки чорвачилик талабларига ҳам мос келади. Озиқа таркибида фосфатларнинг кам бўлиши уларни озиқалик қийматини пасайтиради, бу холатда чорва молларининг рационига фосфат кислотанинг минерал тузларини қўшиш лозим бўлиб қолади.
Фосфорнинг сарфланишида тупроқдан унинг ишқорланиши натижасида ер ости сувларига ўтиши (тупроқдан сезиларли тарзда азот,олтингугурт, калий ва ўсимлик учун озиқ ҳисобланган бошқа элементлардан фарқли ўлароқ) кузатилмайди.
Кўп мамлакатларда қатор ўн йиллар давомида ўтказилган тажрибалардан маълум бўлдики, оғир тупроқлардан фосфат кислота тузларининг ювилиб кетиши содир бўлмайди, лекин енгил тупроқлардан ҳар қалай фосфорнинг бироз тузлари, ювилиш йўли билан йўқолади. Қумоқ тупроқларнинг ҳайдаладиган қатламига доимий равишда фосфорли ўғитларни солиб туриш ҳайдалма қатлам остида унинг миқдорини деярли оширмайди.
Ўсимликлар томонидан фосфорнинг ўзлаштириладиган улишини, (кг миқдорини) ҳосилнинг бир центнер товар қисмига мослаб ҳисоблаш қулайдир. Лекин ғаллани сомонсиз, илдизмеваларни баргларисиз етиштириб бўлмаганлиги учун, олинган рақамга бир центнер товар маҳсулотга тегишли бўлган унинг товар маҳсулоти ҳисобланмаган қисмидаги фосфорни ҳам қўшиб ҳисоблаш лозим бўлади. Умумлаштирилган тарзда кўп экинлардаги бу рақамлар 39-жадвалда келтирилган.
Шуни қайд этиш жоизки, бу кўрсаткичлар фосфорнинг йиғиб олинган ҳосил билан биргаликда тупроқдан чиққан миқдорини билдиради.
Фосфорнинг ўсимликка таъсири ўзининг хусусиятлари жиҳатидан азотнинг таъсирига қарама қарши бўлади. Меъёр чегарасида фосфорли озиқланиш экинларнинг ривожланишини бироз тезлаштиради, бу нарса уларнинг эртароқ пишиб етишига сабабчи бўлади.
Фосфорли ўғитлар таъсирида ўсимликларнинг совуққа ва қурғоқчиликка чидамлилиги, шунингдек уларнинг ётиб қолишга нисбатан қаршилиги кучаяди. Фосфорнинг таъсирида ҳосилнинг сифатини ошиши ҳам кўзга яққол ташланади. Энг аввало умумий хосил улушини ҳисоблаганда дон улуши, сомон улушига нисбатан устун келади. Худди шундай ўсимлик маҳсулотини кимёвий таркиби яхшиланади; дон ва мойли экинларда оқсил ва шакар ҳамда крахмалнинг миқдори ошади. Толали экинларда ўзлаштириладиган фосфорнинг таъминоти етарли бўлганда толанинг мустаҳкамлиги, узунлиги ва пишиқлиги яхши томонган ўзгаради.
Ўсимликка ошиқча миқдорда фосфорнинг кириб келишини салбий таъсири, эрта кунда пишиб етилишига яъни бу нарса товар маҳсулоти миқдорини кам бўлишига олиб келса, бошқа томондан ҳосил таркибида синтез учун ишлатилмаган ошиқча миқдорда минерал фосфатларнинг йиғилишига ҳамда баргларнинг эрта кунда сўлиб қолишига олиб келади.
39-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |