Умумий талаблар.
Узатмалар кутиси двигател билан биргаликда автомобилда кўндаланг ўрнатилганда асосий узатма цилиндрик шестерняли бўлади, чунки буровчи моментнинг айланиш текислигини 900 ўзгартириш керак эмас. Узатмалар кутиси кўндаланг жойлашганда уни бошқариш бир оз мураккаблашади. Шунинг учун юритмада кулиса ва штангалар ишлатилади.
Асосий узатманинг етакчи шестерняси узатмалар қутисини етакланувчи вали билан бирга бажарилган. Икки валли узатмалар қутиси буровчи моментни бир жуфт тишли шестернялар (ғилдираклар) орқали узатади.
Бу жуфтликнинг узатиш сони маълум чегарадан ошмаслиги керак, чунки бундан ортиғи узатмалар қутисининг ўлчамларини ва шовқинни ошишига олиб боради. Юқори поғонасининг узатиш сони бирга тэнг бўлмайди ва кўпинча тезлатгич бўлади.
Икки валли узатмалар қутисининг асосий афзалликлари – бу конструкциянинг соддалиги, массасининг кичиклиги ва оралиқ поғоналарда юқори ФИКга егалиги, чунки буровчи момент бир жуфт шестернялар орқали узатилади.
Уч валли узатмалар қутиси. Классик схемада бажарилган енгил автомобиллар ва кичик, ўрта юк автомобилларида ва автобусларда ўрнатилади. Бундай узатмалар қутисининг асосий афзаллиги, бу бирламчи ва иккиламчи валларнинг бир-бири билан уланганда ҳосил бўладиган тўғри узатма борлиги, тишли ғилдираклар, подшипниклар ва оралиқ вал деярли юкланиш қабул қилмайди, бирламчи ва иккиламчи валлар еса фақат буровчи момент узатишади. Шунда шовқин, емирилиш паст бўлиши ва ФИК нинг 1 га тэнг бўлиши табиий. Уч валли конструкциянинг кейинги афзаллиги ўлчамлари кичик бўлган ҳолда биринчи поғонада кетма-кет уланган иккита шестерня жуфтликлари ёрдамида катта узатишлар сонини олиш осонлигида. Бундай узатмалар қутисининг камчилиги оралиқ поғоналарда ФИК нинг бирмунча пастлигида.
Кўп валли узатмалар қутиси катта юк автомобилларида узатишлар сонини диапазони 8....18 бўлганда тортиш-тезлик ва ёнилғи тежамкорлик хусусиятларини яхшилаш учун ишлатилади. Агар шундай диапазон 5-6 поғонага бўлинса, поғоналар орасида сакраш катта бўлади, бу ўз навбатида тортиш-тезлик ва ёнилғи тежамкорлик хусусиятларининг пасайишига сабаб бўлади.
Кўп поғонали узатмалар қутиси уч валли 4-6 поғонали узатмалар қутиси ва қўшимча қути биргаликда ишланган агрегатдир. Қўшимча қути оширувчи ёки пасайтирувчи бўлади. Оширувчи қути (мултипликатор ёки бўлгич) қуйи поғонасининг узатиш сони 1,2 дан катта бўлмайди ва асосий узатмалар қутисидан олдин ўрнатилади. Бу қути қўшни поғоналар орасини кичиклаштиради (поғоналар қаторини зичлаштиради), диапазонни 20-25 % гача ошириш мумкин, одатда 2 поғонага: тўғри ва оширувчи поғонага ега. Шунинг учун асосий узатмалар қутисининг поғоналар сони 2 марта ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |