3.3-§. Тарқатиш қутилари
Агар қўшимча қути алоҳида ўрнатилиб, унда буровчи моментни тақсимлаш имкони мавжуд бўлса у тарқатиш қутиси деб аталади. Тарқатиш қутиси юқори ўтағонликка эга бўлган автомобиларда ўрнатилиб, кўприклар орасида буровчи моментни тақсимлаб туради ва шу билан автомобилни ўтағонлигини оширади.
Тарқатиш қутисига қуйидаги талаблар қўйилади:
- тортиш кучини ўқларга тушадиган оғирликларга мос равишда тақсимлаш ва тортиш кучини тўла ишлатилишини таъминлаш;
- трансмиссияда паразит қувватларнинг ҳосил бўлишини олдини олиш;
умумий талаблар.
Тарқатиш қутилари поғоналар сонига кўра: бир, икки, уч поғонали; етакланувчи валларнинг жойлашишига кўра: бир ўқда жойлашган ва бир ўқда жойлашмаган; етакланувчи валларнинг юритмасига кўра: блокланадиган ёки дифференциалланган турларга бўлинади.
Етакланувчи валлари бир ўқда жойлашган тақсимлаш қутилари нисбатан кэнг ишлатилади. Уларни афзаллиги бир қатор (ўзаро алмаштириладиган) асос узатмалар билан конструкциясини ўзгартирмасдан ишлатила олинишида.
Етакланувчи валлари бир ўқда жойлашмаган тарқатиш қутилари ихчам, енгил, ФИКи юқорироқ ва камроқ шовқин чиқаради.
Блокланган юритмали тақсимлаш қутисининг картери раманинг кўндаланг лонжеронида ўрнатилади Картернинг ичида етакчи вал ва орқа кўприк юритмасининг вали шарикли подшипникларда ўрнатилади, шунингдек оралиқ вал, олдинги кўприк юритмасининг вали жойлаштирилади. Бундан ташқари, етакчи валнинг таянчи бўлиб валнинг учида жойлаштирилган цилиндрик роликли подшипник ҳам қатнашади.
Шестерня ўнг томонга сурилиб унинг тишлари шестерняни ички тишлари билан тишлашганда тақсимлаш қутисида иккинчи узатма (тўғри узатма) уланади. Буровчи момент валдан бевосита валга узатилади, валдан еса орқа етакчи кўприкка узатилади. Шестерня илашмада қатнашмаганлиги учун олди кўприкка буровчи момент узатилмайди.
Тарқатиш қутисининг поғоналарни алмаштириш механизми блокловчи қурилмага – қулфга ега. Қулф олдинги кўприк юритмаси уланмаганда тақсимлаш қутисида биринчи узатмани уланишининг олдини олиб, орқа етакчи кўприк юритмасини катта кучланишлардан сақлаб, унинг ишдан чиқиш еҳтимолини камайтиради. Қулф ва ползунлар орасида картер каналида ўрнатилган муштчаларлардан иборат.
Тарқатиш қутисини бошқариш иккита ричаг билан амалга оширилади: ползун билан уланган узатмаларни поғоналарни уловчи ричаг ва ползун билан уланган олдинги кўприкни қўшувчи ричаг. Олдинги кўприкни қўшиш учун илашиш муфтасини ишлатиш шарт эмас, чунки шестерняларни бурчак тезликлари деярли тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |