4-жадвал. Оҳангарон ҳавзасининг археологик ёдгорликлари


Учта номсиз тепалик 24-26



Download 0,63 Mb.
bet9/12
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#225540
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
4-жадвал

2.51-53. Учта номсиз тепалик 24-26 Гижиган ирмоғининг чап қирғоғида, Янгитурмуш қишлоғи яқинида жойлашган. Кординатаси: 40°43'55.60" С; 69°05'02.38" В. 1966 йилда ЧҚАО томонидан қайд этилган2. Улар бир-биридан 200-300 м. узоқликда жойлашган. Уларнинг майдони орасидаги ўзлаштирилган ерлар билан ҳисоблаганда 7 га. атрофида. Учта тепаликнинг ўртадагиси қабристонга айлантирилиб, ҳозирда “Қанғли қабристони” деб аталади. Тепаликларнинг атрофи уй-жойлар қурилиши ва экин майдонларининг кенгайиши натижасида ўзлаштирилган.
2.54. Кечувдаги тепа Сирдарё қирғоғидан 1 км. шарқдаги адирликда, қадимий кечув яқинида жойлашган3. 1967 йилда ЧҚАО томонидан қайд этилган. У истеҳкомли тураржойлар бўлиб, жануби-ғарбдан шимоли-шарққа қараб чўзилган. Унинг катталиги 135-575 м. жануби-ғарбий бурчагида оволсимон истеҳком бўлиб, баландлиги 1-2 м.ни ташкил этади. Ёдгорликдан VI-X асрларга оид материаллар топилган. У Сирдарёдан ўтадиган кечувни қўриқлаб турадиган гарнизон ўрни бўлиши мумкин.
2.55. Жартитепа Туябўғиз сув омбори тагида қолиб кетган4. 1959 йилда В.А.Нильсен унинг бир қисмини қазиб ўрганган5. У Оҳангарон ўзани яқинидаги баланд тепаликда жойлашган қаср типидаги истеҳком бўлган. I минг йилликнинг 1-ярмига оид учта меъморий қурилиши даври аниқланган.
2.56. Жомтепа Оҳангарон дарёси чап қирғоғи, Жартитепадан 2,5 км. ғарбда жойлашган6. 1965 йилда ЧҚАО томонидан қайд этилган. Унинг тавсифи, ўлчами, санаси, берилмаган.
2.57. Аччитепа Пискент шаҳридан тахминан 7 км. ғарбда жойлашган7. 1934 йилда М.Е.Массон томонидан қайд этилган8. Унинг тавсифи, ўлчами, санаси берилмаган.
2.58-59. Иккита номсиз тепалик 27-28 Аччитепадан шимоли-ғарбда, Алимкент қишлоғи яқинида жойлашган9. 1934 йилда М.Е.Массон томонидан қайд этилган10. Унинг тавсифи, ўлчами, санаси берилмаган.
2.60. Оқтепа Қанқа шаҳар харобасидан ғарбда жойлашган11. 1934 йилда М.Е.Массон томонидан қайд этилган12. Унинг тавсифи, ўлчами, санаси берилмаган.
2.61. Бобуртепа Қанқа харобасидан ғарбда жойлашган1. 1934 йилда М.Е.Массон томонидан қайд этилган2. Унинг ўлчами, тавсифи, санаси берилмаган.
2.62-63. Иккита номсиз тепалик 29-30 Усмонтепа шаҳар харобасидан шимоли-шарқда жойлашган3. 1966 йилда ЧҚАО томонидан қайд этилган. Унинг тавсифи, ўлчами, санаси берилмаган.
2.64. Номсиз тепалик 31 Усмонтепа харобасидан 0,5 км. жануби-ғарбда жойлашган4. 1966 йилда ЧҚАО томонидан қайд этилган. Унинг тавсифи, ўлчами, санаси берилмаган.
2.65. Қимизтўккан тепа Бўка тумани Хўжақишлоқдан жанубда жойлашган. Кординатаси: 40°46'7.27" С; 69° 6'3.71" В. Бу харобанинг экин майдонларидан ташқари қисми 2 га.ни ташкил этади. Унинг ғарбий бурчагидан баландлиги 7-8 м.ли қаср ўрни сақланган. Унинг шимоли-шарқий қисми ҳозирда “Тожик маҳалла қабристони” деб аталади. У ердан VI-VIII асрларга оид материаллар топилган.
2.66. Қандтепа Хўжақишлоқнинг Янгиҳаёт маҳалласидан ғарбда, экин майдонлари орасида жойлашган. Кординатаси: 40°46'55.62" С 69°4'21.61" В. У хандақ билан ўралган бўлиб, хандақнинг майдони 0,9 га. бўлиб, Қорахонийлар даврига (28х14х4 см.) оид пишган ғиштлар топилди.
2.67. Бисттепа Хўжақишлоқнинг Янги ҳаёт маҳалласидан ғарбда, экин майдонларининг орасида Қандтепадан 500 м. ғарбда жойлашган. Майдони 0,75 га.ни ташкил этади.
2.68. Олтинбел Бўка-Сайхунобод автомобиль йўлидан 1 км. жанубда, Олтинбел қишлоғида жойлашган. Кординатаси: 40°42'21.42" С; 69°3'35.83" В. Ёдгорликнинг шимоли дарёнинг эски ўзани излари сақланган. Чунки бу томони бир текисда пастроқ. Унинг сақланган қисмининг майдони 3,5 га. атрофида бўлиб, тўғри бурчакли тўртбурчак шаклдаги (майдони 0,5 га.) уч томон (ғарб, шарқ, жануб)дан хандақ билан ўралган қисми ўртасида жойлашган. Ёдгорликнинг мудофааланган қисмига шимол томондан кирилган. Бу ёдгорлик ҳозирда мусулмон ва христианларнинг қабристонига айлантирилган.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish