1.14. Қанқа Оққўрғон тумани ҳудудида, Оҳангарон дарёсидан 8 км. жанубда, унинг қадимги ўзани Қорасувнинг чап соҳилида жойлашган1. Кооординатаси: 40°48'16.36" С; 69°59'05.31" В. Ёдгорлик 1861 ва 1868 йил рус мусаввири В.В.Верешагин2, 1896 ва 1898 йил Е.Т.Смирнов3, 1907 йил И.А.Беляев4 (у расмга туширган), 1934 йил М.Е.Массон томонидан қайд этилган5. 1957 йили Ю.Ф.Буряков6, 1966 йилда ЧҚАО, 1969-1974 йилларда Қ. Абдуллаев томонидан ўрганилган7. 1974 йилдан Шош – Илоқ экспедицияси қазиш ишларини давом эттирган. 1976-1977 йилларда экспедиция илмий ходимлари Л.Г.Бурусенка, З.Галиевлар томонидан шаҳристон III нинг мудофаа деворига туташ жойида қазиш ишлари амалга оширилган8. 1978 йилдан кейин аркни режали тадқиқ қилиш ва шимоли-ғарбий қисмдаги мудофаа девори, тураржойларининг қолдиқларини ўрганиш давом эттирилган. 1983 йил шаҳар работининг ғарбий қисмида М.Р.Тихонин қазиш ишларини амалга оширган9. Ёдгорликда 1993-1994 йилларда Г.И.Богомолов стратиграфик қазиш ишларини олиб борди10. 2008-2009 йилларда бизнинг иштирокимизда академик Ю.Ф.Буряков бошчилигида ЎзМУ тарих факультети “Археология ва этнология” кафедрасининг профессор-ўқитувчи, аспирант, магистрлари ва ЎзР ФА Тарих институти “Қадимги дунё ва моддий маданият” бўлими ходимлари билан ҳамкорликда археологик қазув ишлари давом эттирилди11.
Бу шаҳарнинг ҳозирги умумий майдони 200 га. атрофида бўлиб, бир неча мудофаа девори билан ўралган. Арк, учта шаҳристон ва рабоддан иборат. Шаҳарнинг 1 га.ли атрофи хандақ ва мустаҳкам мудофа девори билан ўралган квадрат шаклидаги арки унинг шимолий бурчагидаги 40-50 м.ли тепаликда жойлашган. Қанқанинг аркини уч томондан ўралган, майдони 6,5 га.ли 1-шаҳристон, бу шаҳристонни худди шу каби уч томондан 50 га.лик 2-шаҳристон ва унинг ташқарисидан яна 130 га.лик 3-шаҳристон ўраб олган. Шаҳристон ташқарисидаги работ қисмининг майдони ҳозирда ўзлаштирилиб юборилган.
Шаҳристон ичида кўча, ҳунармандчилик ва тураржой маҳаллалари, ҳовузларнинг ўрни учрайди. Дарвозаларининг қолдиқлари ҳам сақланиб қолган. Ёдгорликдан олинган материалларга кўра, бу ерда ҳаёт мил. авв. IV-III асрдан – милодий XII асрларгача давом этган.
1.15. Қирқжангитепа (Қизжангитепа) Оҳангароннинг қадимги ўзани Қорасув қуйи қисми чап соҳили, Элтамғали қишлоғида жойлашган1. Кооординатаси: 40°49'47.58" С; 68°57'20.52" В. Ёдгорлик дастлаб 1900 йилда ТАҲТ аъзоси Б. Илькин, кейинчалик 1934 йилда М.Е.Массон томонидан2, 1966 йилда Ю.Ф.Буряков бошчилигидаги ЧҚАО томонидан текширилган3. Унинг харобаси 13 га.лик тепаликдан иборат бўлиб, ўртасида баландлиги 21 м.ли арки жойлашган. Ёдгорликдан VI-VIII асрларга оид сопол парчалари ва остадон синиғи ҳамда IX-XI асрларга оид кулолчилик буюмлари топилган.
1.16. Ошхонатепа Қирқжангитепадан пастда – Қорасувнинг чап соҳилида жойлашган. Координатаси: 40°48'41.41" С; 68°54'26.26" В. Ёдгорлик 1975 йилда Шош-Илоқ археологик экспедицияси (ШИАЭ) томонидан аниқланган4. Унинг баландлиги ён-атрофларига нисбатин 10 м. ва томонлари 470х320 м.ни ташкил қиладиган. У тўғри бурчак кўринишида бўлиб, шимолдан жанубга қараб чўзилган. Шаҳар атрофи чуқрлиги 2 м ва эни 25м.ли хандақ билан ўралган. Харобадан VII-ХII асрларга оид материаллар топилган.
1.17. Култепа ёдгорлиги Ошхонатепадан 0,5 км. жанубда жойлашган. У 1975 йилда ШИАЭ томонидан аниқланган5. Ёдгорлик икки қисмдан – 240х230 м.лик тўғри тўртбурчак шаклдаги, баландлиги 7 м.ли шаҳристон ва майдони 100х100 м.лик квадрат шаклидаги, баландлиги тахминан 13 м. бўлган аркдан иборат. Арк атрофини айлана ва овал шаклидаги бир неча мудофаа минорали девор, шаҳристон атрофини эса хандақ ўраб олган. Харобадан IХ-ХII асрларга оид материаллар топилган.
1.18. Юғонтепа Оққўрғон туманида, Оҳангароннинг чап соҳилида, Қорасувнинг қуйилиши яқинида жойлашган. Ёдгорлик Ю.Ф.Буряков томонидан қайд қилинган6. У айлана шаклдаги, ўлчами 75х65 м. ва баландлиги 15 м. келадиган ҳимояланган тепаликдан иборат. Унга мудофааланмаган маҳаллалар туташган. Унинг умумий майдони 270х160 м. ва шарқий қисмининг баландлиги тахминан 3 м.ни, ғарбий қисмининг баландлиги қарийиб 8 м.ни ташкил қилади. Харобадан VII-ХII асрлар материаллари топилган.
1.19. Усмонтепа Қанқа шаҳар харобасидан ғарбда Оҳангароннинг чап соҳилига яқин жойда жойлашган7. 1966 ййлда ЧҚАО томонидан қайд этилган. У тўрт бурчак шаклида бўлиб, ҳажми 110х160 м.ни ташкил этади. Шаҳар жануби-ғарбдан шимоли-шарққа чўзилган. Унинг шимоли-шарқ томонида қacp типидаги қалъа бўлиб, баландлиги 12 м.дан иборат. Қалъа марказида ҳовуз бўлган. Харобадан VI-IX асрларига оид материаллар олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |