4-жадвал. Оҳангарон ҳавзасининг археологик ёдгорликлари


Бургулик тураржойлари 2 (Тураржой 1 – Киндик 2)



Download 0,63 Mb.
bet6/12
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#225540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-жадвал

2.2. Бургулик тураржойлари 2 (Тураржой 1 – Киндик 2) Оҳангароннинг чап қирғоғида, сув омборидан 2 км. жануб ва жануби-ғарбда жойлашган. Бу ёдгорлик 1971 йилда В.И.Спришевский бошчилигидаги гуруҳ томонидан очилган3. Қишлоқ овал шаклида бўлиб, меридиан бўйлаб 250 м.га, кенглиги бўйлаб 100 м.дан ортиқа чўзилган. Қишлоқ харобасининг баландлиги 3,5-4 м.ни ташакил қилган. Х.Дуке 1974-1977 йилларда ШИАЭ гуруҳи 14 та ярим ертўла тураржойларини очган4. Тураржой ва топилмалар Бургулик маданиятига оид ҳисобланади. Ҳозирда ёдгорликнинг асосий қисми ўзлаштириб юборилган.
2.3. Бургулик тураржойлари 3 (Тураржой 1 а) Бу ёдгорлик Бургулик тураржойлари 2 дан 28 м. жанубда жойлашган. У 1976 йилда В. Аминов томонидан очилган. Қишлоқ харобаси овал шаклида бўлиб, меридиан бўйлаб 250 м.га, кенглиги бўйлаб 37 м.га чўзилган. Баландлиги 2.5-3 м.га борган. Бу ердан 6 та Бургулик маданиятига оид тураржойлар аниқланган5.
2.4. Бургулик тураржойлари 4 (Тураржой 2а) Бургулик тураржойлари 2 дан 1,8 км. жануби-ғарбда жойлашган. Қишлоқ тураржойлари овал шаклида бўлиб шимолдан жанубга 170 м., ғарбдан шарққа 32 м. чўзилган. Харобасининг баландлиги 2,5 – 3 м.н ташкил қилган. Бу жойдан Бургулик маданияти даврига оид кўплаб қўлда ясалган ва айримларида мато излари сақланган сопол парчалари топилган6.
2.5. Бургулик тураржойлари 5 (Тураржой 2) Оҳангарон дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. Хароба меридиан бўйлаб 100 м.ни, кенглиги 29-38 м.ни ташкил қилган. 1972 йилда Ю.Ф. Буряков бу ерда овал шаклидаги чуқурлиги 1 м.ли ертўла-уйни очган. Бу уйдан хўжалик ўраси, бир қанча ўчоқ ва Бургулик маданиятига оид қўлда ясалган сопол бўлаклари ва бронза ўроқ парчаси топилган. Харобанинг устидан топилган 550 та сопол парчасининг 13 таси илк ўрта асрларга оид, қолганлари Бургулик маданиятига даҳлдор ҳисобланган. 1974-1977 йилларда 2 та овал шаклидаги Бургулик маданиятига оид уйлар очилган.7
2.6. Бургулик тураржойлари 6 (Тураржой 3) Бургулик тураржойлари 5дан 350 м. жануб ва жануби-шарқда Оҳангароннинг ўнг қирғоғида жойлашаган. Тураржой харобаси меридиан бўйлаб 200 м.ни, кенглиги 60 м.ни, баландлиги тахминан 3 м.ни ташкил қилган. 1974-1977 йилларда олиб борилган тадқиқотлар натижасида 14 та ярим ертўла тураржойлар аниқланган. У ердан Бургулик маданиятига оид сопол парчалари, бронза қошиқ ва бигиз, камон учи, ҳанжар, ёрғучоқ ҳамда ҳайвон суяклари кабиларнинг бўлаклари топилган8.
2.7. Бургулик тураржойлари 7 (Тураржой 4) Бургулик тураржойлари 6 дан 26 м. жанубда жойлашган. Ёдгорлик 1974-1977 йилларда ШИАЭ томонидан аниқланган9. Хароба меридиан бўйлаб 100 м.ни, кенглиги 50 м.ни, баландлиги 2 м. ни ташкил қилган. Бургулик маданиятига оид материаллар топилган. Ёдгорликни сув ювиб юборганлиги сабабли қазиш ишлари ўтказилмаган.
2.8. Бургулик тураржойлари 8 (Тураржой 4а) Бургулик тураржойлари 7 дан 1,4 км. жанубда жойлашган. Ёдгорлик 1974-1977 йилларда Шош-Илоқ экспедицияси томонидан аниқланган1. Хароба меридиан бўйлаб 80 м.ни, кенглиги 30 м.ни, баландлиги 1 м. ни ташкил қилган. Ёдгорликдан Андроново ва Бургулик маданиятларига оид сопол парчалари, темир бўлаклари ва тўрт парракли камон ўқининг учи топилган. Қишлоқ сув остида қолиб кетганлиги сабабли қазиш ишлари ўтказилмаган.
2.9. Бургулик тураржойлари 9 (Тураржой 5) Оҳангароннинг ўнг соҳилидаги Бургуликсойнинг чап қирғоғида Бургулик тураржойлари 5 дан 470 м. ғарбда жойлашган. Хароба дарё бўйлаб 100 м.ни, кенглиги 50 м.ни ва баландлиги тахминан 3 м. ташкил қилган. Бу ерда бошқа ерлардан фарқли равишда Бургулик маданиятига оид сополлар сони камайиб, сўнгги давр: Қовунчи маданияти, илк ва ривожланган ўрта асрлар (V-XII асрлар)га оид сополлар миқдори ортган. Бу ёдгорликдан 1974-1977 йилларда ШИАЭ томонидан 4 та тураржой ўрни очилган. Уларнинг 3 та овал кўрнишида, 1 таси деярли тўртбурчаксимон шаклда бўлган2.
2.10. Бургулик тураржойлари 10 (Тураржой 6) Бургулик тураржойлари 9 дан 32 м. ғарбда, Оҳангароннинг ўнг соҳили бўйлаб 100 м., эни 50 м. ва баландлиги 3 м. тепаликда жойлашган. Бу ерда 1974-1977 йилларда ШИАЭнинг Туябўғиз гуруҳи томонидан текшириш ва қазиш ишлари олиб борилган. Бу ердан ҳам Бургулик маданиятига оид материаллар камайиб, сўнгги давр - илк ва ривожланган ўрта асрларга оид сопол парчалари, шунингдек ривожланган ўрта асрлар (Х-XII асрлар)га оид сопол, шиша идишларнинг парчалари ва мис тангалар топилган. Ёдгорликдан 5 та тураржой ўрни очилган3.
2.11. Бургулик тураржойлари 11 (Тураржой 7) Бургулик тураржойлари 8 дан 1 км. шарқда жойлашган. Бу 2,5-3 м.лик тепалик Оҳангарон бўйлаб ғарбдан шарққа 194 м.га ва шимолдан жанубга 32-37 м. узунликдан иборат. Ёдгорлик 1974-1977 йилларда ШИАЭнинг Туябўғиз гуруҳи томонидан ўрганилиб, бу ердан 4 та Бургулик маданиятига оид уй жойлар ва тепаликнинг устки қисмидан илк ўрта асрларга оид сополлар топилган4.
2.12. Бургулик тураржойлари 12 (Тураржой 7) Бургулик тураржойлари 11 дан 20 м. шарқда жойлашаган. Бу 2,5 м.лик тепалик Оҳангарон бўйлаб ғарбдан шарққа 128 м.га ва шимолдан жанубга 40-50 м.га чўзилган. Тепаликнинг юза қисмидан 600 дан зиёд сопол парчалари топилиб, 46 тасининг ички қисмида матоларнинг излари сақланган. Шунингдек, 2 та бўёқ ажратишда ишлатиладиган қирғич бўлаклари аниқланган. Ёдгорлик 1974-1977 йилларда ШИАЭнинг Туябўғиз гуруҳи томонидан ўрганилган5.
2.13. Бургулик тураржойлари 13 Бургулик жарининг ўнг томонида, жарликнинг Тошкент канали билан кесишган ерида жойлашган. 1940 йилда А.И.Тереножкин томонидан қайд қилинган. Бургулик маданиятига оид сопол парчалари, ҳайвон суяги қолдиқлари аниқланган6. Ҳозирда бу ёдгорлик ўрни ўзлаштириб юборилган.
2.14. Бургулик тураржойлари 14 Бургулик жарининг чап томонида, Тошкент каналининг икки ёққасида жойлашган. 1940 йилда А.И. Тереножкин томонидан қайд этилган. У ердан хандақ, ер тўла ва ўчоқлар ўрни очилиб, идишлар, безаклар топилган. Бу ёдгорлик ашёлари Бургулик маданиятига оид ҳисобланади7.
2.15. Бургулик тураржойлари 15 Ангор қишлоғи шимолида, Тошкент канали бўйида жойлашган. 1940 йилда А.И.Тереножкин томонидан қайд этилган. Ундаги маданий қатлам майдонининг узунлиги 100 м.га етган. Олинган материаллар Бургулик маданиятига оид1.
2.16. Номсиз тепалик 1 Яхшиовул қишлоғининг жануби-шарқ томонида2. 1929 йилда А.А.Потапов томонидан қайд этилган3. Унинг тавсифи, ўлчами ва санаси берилмаган. Қазиш ишлари ўтказилмаган.
2.17. Номсиз тепалик 2 Яхшиовул қишлоғининг шимоли-шарқий томонида, Номсиз тепалик 1 дан 110 м. шимоли-ғарбда жойлашган4. 1929 йилда А.А.Потапов томонидан қайд этилган5. Унинг тавсифи, ўлчами ва санаси берилмаган.
2.18. Номсиз тепалик 3 Номсиз тепалик 2 дан 1 км. жануби-ғарбда жойлашган6. 1929 йилда А.А.Потапов томонидан қайд этилган7. Унинг тавсифи, ўлчами, санаси берилмаган.
2.19. Номсиз тепалик 4 Эвалак қишлоғининг шимол томонида, Тўйтепа ариғининг шарқий қирғоғида, номсиз тепалик 3 дан 1200 м. жанубда жойлашган8. 1929 йилда А.А.Потапов томонидан қайд этилган9. Унинг тавсифи, ўлчами ва санаси берилмаган.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish