4-жадвал. Оҳангарон ҳавзасининг археологик ёдгорликлари


Қанқа жанубидаги номсиз шаҳар 1



Download 0,63 Mb.
bet5/12
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#225540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-жадвал

1.20. Қанқа жанубидаги номсиз шаҳар 1 Қанқадан 1,2 км. жанубда жойлашган бўлиб, унинг харобаси ҳозирда экин майдонлари ва қабристонга айлантирилган. Кординатаси: 40°47'2.22" С;68°59'20.01" В. Шаҳар шимолдан жануб томонга чўзилган. Қабристонга айланган тепаликнинг сақланган қисми 9 га.ни ташкил этиб, тўғри бурчакли тўртбурчак шаклидаги шаҳристони 5 га.дан иборат. Шаҳристоннинг шимоли-ғарбидаги тепаликнинг баландлиги 5-6 м. атрофида ва бу жойда шаҳарнинг квадрат шаклидаги арки бўлган. Харобадан илк ўрта асрларга оид сополлар топилди.
1.21. Қанқа жанубидаги номсиз шаҳар 2 Қанқа жанубидаги номсиз шаҳар 1 дан 500 м. жанубда жойлашган. Ҳозирда унинг катта қисми экин майдонларига айлантирилган. Кординатаси: 40°46'30.92" С; 68°59'16.45" В. Унинг 30 га.дан ортиқ майдонида сопол парчалари учрайди. Шаҳарнинг 12 га.ли квадрат шаклдаги шаҳристониниинг харобаси экин майдони ўртасида сақланиб қолган. У ўз даврида хандақ ва мудофаа девори билан ўралган. Шаҳристон ўртасида 1 га.лик квадрат шаклдаги арки жойлашган. У ҳам хандақ билан ўраб олинган. Харобадан илк ўрта асрларга оид сополлар топилди.
1.22. Шоҳруҳия Оҳангароннинг Сирдарёга қуйилиш жойи яқинида, Сирдарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган2. Кординатаси: 40°42'55.73" С; 68°56'23.87" В. Ёдгорликни дастлаб 1876 йилда Д.К.Зацепин3, 1894 ва 1896 йилларда Е.Т.Смирнов4 текширган. И.А.Беляев унинг харобаларини суратга олган. Ёдгорлик ҳақида Н.Пантусов5, М.Е.Массон6, В.В.Бартольд7 асарларида қайд қилган. 1957 йилда дастлаб Ю.Ф.Буряков бошчилигида текширилган. Сўнгра у раҳбарлигидаги ШИАЭ 1973-1974 йилларда ёдгорликдаги илк қазишма ишларини бошлаган. Бу ишлар 1978-1979 йилларда ҳам давом эттирилган8. 1979 йилда В.И.Петров ёдгорликнинг тархини чизган. 2014 йилда биз томонимиздан ҳисор қисмидаги буржлардан бирида қазиш ишлари олиб борилди. Ҳозирда харобанинг асосий қисми майдони 150 га.дан ортиқроқ бўлиб, унинг жанубий қисмини Сирдарё ювиб кетган. Жануби-ғарбида, Сирдарё бўйидаги жарликда учбурчак шаклига келиб қолган 0,2 га. арки сақланиб қолган. Унинг шимол ва шарқдан ўраб турган, учбурчак шаклидаги 1-шаҳристони 12 га.ни, шимол ва шарқидаги 2-шаҳристони 16 га.ни, аркидан шимолидаги жарликлар билан чегараланган тепаликлар 7 га.ни ва шимолидаги жарликлар билан чегараланган тепаликлар 8 га.ни ташкил қилади. Бу тепаликдан ташқарида илк ўрта асрлардан XVII асрларга оид археологик материаллар учрайди. Мазкур истеҳкомсиз ҳудудлар ҳозирда экин далаларига айланган.
1.23. Қўрғонтепа-2 Шимоли-шарқдан жануби-ғарбга чўзилган бу ёдгорликнинг майдони 300х200 м.ни ташкил этади. Унинг ўзаги шимоли-шарқидаги 50х50 м.ли квадрат кўринишида, баландлиги 8 м. атрофидаги мудофаа иншоатининг излари – истеҳком ҳисобланади. Шаҳар ўзагидан ғарбда ўлчами 60х50 м.ли, чуқурлиги 4 м.ли ҳавуз ўрни мавжуд. Аҳоли тураржойлари мустаҳкамланмаган. Бу ердан VI-X асрларга оид материаллар топилган.
1.24. Чаноқтепа Тошкент - Бекобод автомобиль йўли бўйида, эски Сирдарё ўзани соҳилидаги Чаноқ қишлоғида жойлашган1. Ёдгорликни илк бор 1953 йилда М.Е.Массон қайд этган2. Унинг харобаси 1962 йилда ЧҚАО томонидан текширилган3. У баландлиги 15-17 м., томонлари 70х75 м.ли тўғри тўртбурчак шаклидаги йирик мудофааланган истеҳком ҳисобланади. Унинг атрофидаги 200х135 м.ли майдонда истеҳкомсиз маҳаллалар туташган. Ю.Ф.Буряков бошчилигидаги гуруҳ томонидан IV-VI ва XII асрларига оид археологик топилмалар, жумладан пишган ғиштларнинг қолдиқлари топилган4.
1.25. Оқтепа Оҳангаронинг энг қуйи қисмида, унинг чап соҳили яқинида жойлашган. Ёдгорлик Ю.Ф.Буряков томонидан қайд қилинган5. Унинг умумий майдони 6,5 га.дан ортиқроқ бўлиб, у тузилишига кўра икки қисмдан: майдони 1,2 га. ва баландлиги 16 м. атрофидаги шимоли-шарқдан жануби-ғарбга чўзилган тўғри бурчакли аркдан ҳамда унинг шимоли-шарқий қисмидаги баланд қаср ўрнидан иборат. Қасрнинг жануби-ғарбий томонида ҳовлиси бўлган. Арк ва қасрнинг жануби-ғарбидаги узунлиги 320 м., эни 100-200 м. ва баландлиги 5 м.гача кўтарилган тўғри бурчак шаклидаги шаҳристони алоҳида хандақ билан ажратилган. Харобанинг шаҳристон қисмидан илк ўрта асрларга оид материаллар аниқланган.
1.26. Тўрткўлтепа 2 (Шаҳарбобо) Оҳангароннинг чап соҳилидаги Оқтепадан қуйида жойлашган. Бу ёдгорлик стратегик жиҳатдан қулай бўлган тепалик ёнида ўрнашган бўлиб, икки томонини дарё ирмоғи ва сунъий хандақ ўраб турган. У 1975 йилда Ю.Ф.Буряков бошчилигидаги ШИАЭ томонидан аниқланган6. Сирдарё бўйлаб шимоли-ғарбдан жануби-шарқ томонга 750 м.гача чўзилиб, эни 300 м.ни ташкил қилган. Шаҳристонининг баландлиги 18 м.га боради. Унинг шимолий қисмида ўлчами 75х80 м. ва баландлиги 22 м.га борадиган арки жойлашган. Ундан шимолда хандақ билан ажратилган тўғри тўрт бурчак шаклидаги иккинчи шаҳристон жойлашган. Ёдгорлик харобадан II-VII асрларга оид материаллар аниқланган.
1.27. Юғонтепа-2 Қорасув дарёсининг чап соҳилида жойлашган. Ёдгорлик Ю.Ф.Буряков томонидан қайд қилинган7. У нотўғри тузилишга эга бўлиб, унинг майдони 5 га.дан зиёд. Унинг тепаликдаги шимолдан жанубга чўзилган учбурчаксимон шаклдаги ўзагининг майдони 70х50 м. ва баландлиги 14 м.гача боради. Арк ташқарисида, унинг ғарбий ва шимоли-ғарбий қисмида ўзакдан ҳандак билан ажратилган 240х200 м. ўлчамли, баландлиги 6-8 м. атрофидаги учбурчаксимон тепалик сақланган. Ёдгорликдан VII-XI асрларга оид материаллар топилган.
2. Қишлоқлар. Оҳангарон ҳавзасининг қуйи оқимида шаҳарлардан кичикроқ бўлган маркази муҳофазаланган ва муҳофазаланмаган қишлоқлардан иборат бўлган. Бу қишлоқлар асосан деҳқончилик ва қисман ҳунармандчиликка ихтисослашган. Уларнинг бир қисмигина сақланиб қолган. Аксарият қисми экин майдонлари ва тураржойлар сифатида ўзлаштириб борилган. Биз уларни дарё бўйлаб жойлашувига кўра, қуйидаги тартибда келтириб ўтамиз:
2.1. Бургулик тураржойлари 1 Бургулик жарининг чап қирғоғида жойлашган1. 1940 йилда А.И.Тереножкин томонидан қайд этилган2. Тураржойларнинг эни 200 м. бўлиб, унда Бургулик маданияти даври – мил.авв. IX-III асрларга оид хандақлар, ертўлалар, сопол синиқлари аниқланган.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish