Прототип усули
Прототип усули тизимлар яратилиш жараёнида такрорланиш ёндашувини кўллайди. Ҳар бир такрорланишда талаблар ва муаммонинг альтернатив ечимлари аниқланади ва таҳлил килинади, янги дизайн тайёрланади ва тизимнинг бир кисми амалда яратилади.
Фойдаланувчилар прототипни ишлатиб кўрадилар ва ўз фикрларини билдирадилар. Прототип усули тизимнинг муҳим қисмини тажрибавий яратилишидан бошланади. Яратилгандан кейин у такомиллаштирилади ва якуний версиясида ишлатилади.
Прототипларнинг икки хили бўлади:
• операцион прототип - функционал прототип бўлиб уни асосида якуний прототип ишлаб чиқилади;
• кейинчалик ташлаб юбориладиган прототип - сохта прототип, тизимнинг тушунарсиз бўлган жойларини аниқлаштириш учун яратиладиган прототип. Масалан, тизимни янги ускуна билан боглаш ноаник бўлса, ушбу прототип синаш учун яратилиши мумкин. Кейинчалик уни ташлаб юборса ҳам бўлади.
Ҳозирги замонда прототип усули дастурларии тезкор яратиш (ДТЯ) усулида ишлатилади. ДТЯ усули яратиш жараёнини тезлаштириш учун замонавий воситалар, техника, методологиялар ва тўртинчи авлод тилларини
(4GL) ишлатади. ДТЯ воситаларига визуал дастурлаш воситаларини мисол килиш мумкин: Microsoft Visual Basic, Borland C++Builder, Sybase PowerBuilder ва бошкалар. Бу асбоблар дастурлар кодининг катта қисмини ўзлари ишлаб чиқади ва дастурчига яратишда катта ёрдам беради.
Маълумотлар базаси ва уни бошқариш тизимларининг назарий асослари
Ташкилий бошқарувнинг замонавий ахборот тизимлари қарор қабул қилувчи мутахассислар, раҳбарларга ўз вақтида, ишончли ахборотларни керакли миқдорда олишга, автоматлаштирилган идораларни ташкил қилиш, компьютер ва алоқа воситаларини қўллаш билан товушли ва расмли тасвирларга эга тезкор йиғилишларни ўтказиш учун шароитлар яратишда ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. Бунга замонавий ахборот технологияларига ўтиш орқали эришилади.
Замонавий ахборот технологиялари - бу, қуйидагиларга асосланган технологиялардир:
ЭҲМ ва ташкилий техникани ҳамма жойда қўллаш;
фойдаланувчиларни (ҳисоблаш техникаси ва дастурли соҳада касб эгаси бўлмаганларни) ахборот жараёнида фаол иштирок этишида;
дўстона фойдаланувчи интерфейснинг юқори даражасига;
умумий ва муаммоли белгиланишдаги амалий дастурлар пакети (АДП)дан кенг фойдаланишга;
фойдаланувчи учун МБ ва дастурларга, шу жумладан, ЭҲМнинг маҳаллий ва глобал тармоқлари туфайли узоқдагиларга ҳам кириш имкониятларига;
мутахассисларнинг автоматлаштирилган иш жойи ёрдамида бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда вазиятларни таҳлил қилишга;
сунъий билим тизимларини қўллашга;
эксперт тизимларни тадбиқ этишга;
телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланишга;
геоахборотли тизимлар ва бошқа технологияларни яратишга.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда бошқарув жараёнларини автоматлаштиришда (БЖА) қўллашнинг катта тажрибаси тўпланган. Бу тажриба БЖА ва ҳар қандай бошқа ахборот тизимларини ишлаб чиқишнинг марказий техник масаласи, маълумотларни ташкил қилиш, сақлаш ва комплекс фойдаланишдан иборат эканлигини таъкидлайди. Якуний натижада бу маълумотларни бошқаришнинг ривожланган тизимларини яратилишига олиб келди, улар ҳисоблаш техникаси воситаларидан фойдаланиш асосида кўрилган ҳар қандай ахборот тизимининг асоси бўлади.
МБ тамойили асосида лойиҳалаштирилган БЖА тизимлари бир қатор ўзига хос хусусиятларга эгаки, улар асослари белгиланган вазифалар мажмуини ҳал қилишга мўлжалланган, маълумотлар массивларининг тизими бўлган олдинги ишланмалардан алоҳида фарқланади.
МБларидан фойдаланиши ўзаро боғланган маълумотлар мажмуига кўп жиҳатдан киришни, амалий дастурларнинг маълумотларни жисмоний ва мантиқий ташкил қилиш ўзгаришларидан, мустақиллигининг анча юқори даражасини, маълумотларни бошқаришнинг интеграциялашиши ва марказлашишини, ортиқча маълумотларни бартараф қилишни, пакетларни бирга бўлишлик имкониятини ва маълумотларни телепроцессорли ишлаб чиқишни таъминлайди.
Шу боис қўлланишнинг ҳар қандай соҳаси учун БЖАни ишлаб чиқиш энг аввало МБни ташкил қилиш билан боғликдир.
Объектнинг ҳолати ҳақидаги ахборот ҳар қандай бошқарувнинг асоси бўлгани учун, худди автоматлаштирилган тизимлардаги маълумотлар, уларнинг ташкил қилиниши, мукаммал олиб борилиши, сақланиши, фойдаланилиши тизимнинг маркази бўлади. Техник, дастурий воситалар вақт ўтиши билан ўзгаради, аммо маълумотлар қолади, улар билан ишлаш анча қимматли иш бўлади ва худди шу боис уларни ташкил қилишнинг, маълумотлар базасини яратишнинг асосида тизимли тамойиллар ётади.
Маълумотлар базаси деганда, компьютер хотирасида бир қанча тартиблаш усуллар ёрдамида сақланадиган маълумотлар тўплами ёки соддароқ қилиб айтганда, реал дунёнинг аниқ объектлари ҳақидаги маълумотлар тўпламини тушиниш мумкин. Лекин маълумотлар ҳажми ошиб бориши билан бу масалаларни ҳал этиш мураккаблашади. Юзага келган муаммо объект ва маълумотларни тартиблаш, яъни тизимга солиш йўли билан ҳал қилинади.
Энг умумий кўринишда МБнинг асосий вазифаларини қуйидагича шакллантириш мумкин: муаммо соҳанинг ҳудди ўхшаш ахборотли акс эттирилиши, фойдаланувчиларни керакли маълумотлар сақланиши, янгиланиши ва берилишини таъмйнлаш. Ҳар қандай МБнинг таркибий қисмлари маълумотлар базаси бошқариш тизими (МББТ), МБнинг маъмурияти, амалий дастурий таъминланишдан иборат бўлади. Бу 1-расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |