3-Мавзу. Ахборот тизимларидаги жараёнлар ва уларни таркиби, маълумотлар базаси тушунчаси ва уни тузилмаси Режа



Download 1,32 Mb.
bet7/10
Sana25.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#294019
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
maruza matni

Узоклашган терминалларни - шахсий компьютерларни улаш учун алока каналларидан фойдаланилади, улар телефон тармоклари, умумфойдаланиладиган маълумотларни узатиш тармоклари ва маълумотларни узатишнинг махсус тармоқларидан иборатдир. Канал белгиланган йўналишда ва зарурий тезликда маълумотлар билан алмашинишни таъминлаши зарур. Маълумотларни узатиш каналлари маълумотларни фақат бир йўналишда узатишни таъминлайдиган - симплекс; маълумотларни хар икки йўналишда, лекин вактнинг ҳар бир моментида фақат бир йўналишда узатишни таъминлайдиган - яримдуплекс; бир вактнинг ўзида \ар икки йўналишда маълумот узатишни таъминлайдиган дуплекс каналларга
бўлинади. Манбаларнинг компьютер билан алоқа қилиши учун симплекс каналлардан фойдаланиш мумкин.
Фойдаланувчининг марказий компьютер ёки компьютерлар билан алоқаси маълумотларни узатишнинг яримдуплекс ёки дуплекс каналлари оркали амалга оширилиши зарур, акс холда, фойдаланувчининг компьютер билан диалог олиб боришининг имкони бўлмай колади.
Узоклашган терминал - бу марказий компьютердан уни бевосита улаш имкониятини истисно этадиган масофада узокда жойлашган киритиш-чикариш курилмасидир.
Терминал компьютер билан маълумотларни узатиш канали ёрдамида богланади. Терминалдан олинадиган ахборотни компьютерга бевосита киритиш мумкин. Узокда жойлашган терминаллар сифатида шахсий компьютерлар, терминаллар, телетайплар, махсус терминаллар ва абонент пунктларидан фойдаланилади.
Кичик алока тизими терминалларнинг марказий компьютер билан ўзаро алоқасини таъминлайдиган ва унга


Ахборот тизимидаги жараёнлар ва уларни жорий этиш
Ахборот тизимининг архитектурасида келтирилган ва ҳар бир функционал блокнинг вазифаси белгиланган, асосий вазифалар рўйхати таклиф этилган ва бундай тизимларда юз берадиган асосий жараёнларнинг қисқача баёни келтирилган. Ахборот тизимларини бундан кейинги ўрганиш учун уларда юз берадиган жараёнларни муфассал баён этиш зарур. Деярли хар кандай ахборот тизими учун унинг нормал ишлашини таъминлайдиган жараёнларни шартли равишда куйидаги блоклардан иборат бўлган схема шаклида тасаввур этиш мумкин:

  • ташки ва ички манбалардан ахборот киритиш;

  • киритилган ахборотга ишлов бериш ва уни кулай шаклда такдим этиш;

  • истеъмолчиларга такдим этиш ёки бошка тизимга узатиш учун ахборотни чикариш;

  • тескари алоқа - бу киритилган ахборотни тузатиш учун ушбу ташкилот одамлари томонидан кайта ишланган ахборот.


Бошкарув деганда, ташкилий, режа, ҳисоблаш, таҳлил, назорат, рағбатлантириш каби функциялар амалга оширилганда қўйилган максадни таъминлаш тушунилади.
Ахборот тизими ўзининг куйидаги хусусиятлари билан белгиланади:

  • ҳар кандай ахборот тизими тизимларни тузишнинг умумий тамойиллари асосида таҳлил килиниши, тузилиши ва бошкарилиши мумкин;

  • ахборот тизими динамик ва ривожланиб борадиган тизим хисобланади;

  • ахборот тизимларини тузишда тизимий ёндашувдан фойдаланиш зарур;

  • ахборот тизимининг маҳсулоти ахборот бўлиб, унинг асосида карорлар қабул килинади;

  • ахборот тизимини ахборотга ишлов беришнинг одам-компьютер тизими сифатида қабул килиш зарур.

Бугун ахборот тизими дейилганда, аксарият кишиларнинг кўз ўнгига компьютер келади, ваҳоланки у ахборот тизимининг бош компонентларидан (таркибий қисмларидан) биридир. Умуман олганда, ахборот тизимини компьютерсиз вариантда хам тушуниш мумкин.
Замонавий ахборот тизимлари улардан фойдаланадиган корхоналарга илгари ўзлари фойдалана олмаган бир қатор янги имкониятлар ва сифатларни бериши мумкин, хусусан ахборот тизими куйидагиларга ёрдам бериши мумкин:

  • математик усуллар ва интеллектуал тизимларни жорий этиш ҳисобига бошқарув масалаларини ҳал қилишнинг янада оқилона вариантларига эга бўлиш;

  • автоматлаштириш ҳисобига ходимларни огир меҳнатдан озод килиш;

  • ахборотнинг ишончлилигини таъминлаш;

  • маълумотларни қогоз ўрнига магнит дисклари ёки тасмаларида сақлаш, бу ахборотга компьютерда ишлов беришни анча оқилона ташкил этиш ва қоғозлардаги ҳужжат ҳажмини камайтиришга олиб келади;

  • фирмада ахборот окими структураси ва хужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш;

  • махсулот ишлаб чикариш ва хизматлар кўрсатишга сарф-харажатларни камайтириш;

  • истеъмолчиларга ноёб хизмат турларини кўрсатиш;

  • янги бозорларни излаб топиш;

  • харидор ва мол етказиб берувчиларга турли чегирмалар бериш ва хизматлар кўрсатиш ҳисобига уларни фирмага жалб этиш.

Корхоналар фаолиятини комплекс автоматлаштириш учун корпоратив ахборот тизимларини жорий этиш зарур, улар билан корпорациянинг олий бўғини – менежерлари иш олиб боради. Бу тизимлар карорлар қабул килиш учун зарур. Бу эса, ўз навбатида, менежерларнинг қуйи ва ўрта бўгини даражасида жорий ишлаб чикариш функцияларини бажариш ва ишлаб чикариш жараёнларини оператив бошқариш билан боглик иш жойларини автоматлаштириш масаласи олдиндан ҳал килинган бўлишини кўзда тутади.
Бугунги кунда корхона фаолиятини комплекс автоматлаштириш масаласини ҳал килишга икки хил ёндашиш мавжуд:
• корпоратив тизимни ўз кучлари билан босқичма-босқич ишлаб чиқиш (жумладан, ташқаридаги фирмалар ва ташкилотларнинг алохида иш жойларини ёки ишлаб чикариш жараёнларини автоматлаштириш имконини берадиган тайёр ёки буюртма дастурий маҳсулотларидан фойдаланиш) ва корпоратив даражадаги тайёр ахборот тизимини жорий этиш.
Биринчи ёндашувнинг афзаллиги шундаки, ўз кучлари билан яратилаётган тизимда муайян корхона ишининг ўзига хос хусусиятлари ва эҳтиёжларини юкори даражада хисобга олиш мумкин бўларди. Пекин, шуни кайд этиб ўтиш керакки, бу сифат \а р доим ҳам кимматли хисобланмайди. Яхши ташкил этилмаган бизнес-жараёнларни автоматлаштириш корхонадаги вазиятни фақат ёмонлаштиради, деган фикр мавжуд. Бунинг бир қанча исботи бўлиши аниқ. Шунинг учун ахборот тизимини ишлаб чикишдан олдин, ишлаб чикариш жараёнини тахлил килиш, агар зарурият бўлса, реинжиниринг ўтказиш зарур.
Бундан ташқари, кўп ҳолларда тубдан ўзгартиришлар хавфи ва тайёр тизимларни жорий этиш билан боглик бўлган катта сарф-харажатларга нисбатан секин-аста яхшиланиб боришларнинг «эволюцион» характери ва ишланмаларни босқичма-босқич молиялаштириш имконияти анча макбул кўринади.
Афсуски, автоматлаштириш муаммосини ҳал қилишнинг бу йўли вакт жиҳатдан жуда чўзилиб кетади, баъзан эса ишлаб чиқувчилар ташкилотда юз бераётган ўзгаришлар кетидан етиб бора олмаган холларда «доимий ишлаб чиқиш» жараёнига айланиб колади.
Охир окибатда бундай автоматлаштириш натижаси деярли нолга тенг бўлиши, яъни хеч нарса бермаслиги мумкин. Зарур молиявий маблагларга эга бўлган корпорациялар тайёр дастурий тизимларни афзал кўрадилар. Лекин бундай тизимларни жорий этишнинг муваффакияти маълум даражада корпорациянинг ўзи сотиб олаётган ахборот тизими буюрадиган «коидалар» бўйича ишлашга тайёрлиги (ва имконияти) га боглик бўлади. «Тайёр» ахборот тизими модуль архитектурага эга ва бундай тизимни жорий этиш жараёни босқичма-боскич - ишнинг энг огир участкаларини автоматлаштирувчи модуллардан бошлаб бажарилиши мумкин. Бунда тизимнинг тегишлииш жойларида уланаётган модулларнингянги функцияларидан фойдаланиш имконини берадиган «бутунлиги» таъминланади.
«Тайёр» ахборот тизимларини ишлаб чикиш тажрибаси корпоратив ахборот тизимларини яратишга янгича ёндашувларни шакллантириш имконини берди. Бу ёндашув турли ишлаб чиқариш фирмаларининг дастурий
«компонент» ларидан тизим «йигиш»га асослангандир.
Корпоратив ахборот тизимларининг компонент архитектураси етакчи дастурий таъминот ишлаб чикарувчиларининг турли дастурий-аппарат платформаларида амалга ошириладиган ахборот тизимларининг компонент “йигим”ини лойихалаш, ишлаб чиқиш ва технологиясига умумий стандартларни сақлаб туриши туфайли ишлаб чикилиши мумкин бўлди.
Ахборот технологиялари ривожланишининг замонавий босқичида корпоратив ахборот тизимларини яратишнинг компонент технологияси кўпроқ ўзига жалб этади ва истиқболли хисобланади. Ҳакиқатан ҳам у ўз кучлари билан тизимларни ишлаб чиқишга хос бўлган ахборот тизимининг зарурий компонентларини танлашдаги ўзгарувчанликни тижорат дастурий махсулотларига хос бўлган кўп карра фойдаланиб текширишлардан ўтказилган коднинг ишончлилиги ва функцияларнинг тўлиқлиги билан бирлаштиради.
Бундан ташкари, компонент технология мавжуд ахборот тизимига унинг иш қобилиятини бузмаган ҳолда ўзгартиришларни тезда киритиш имконини беради. Бунда янги иловалар янги модуллар билан, эскилари эса тизимда коладиган илгариги модуллар билан ишлаши мумкин бўлади. Натижада «мерос» бўлиб ўтадиган тизимлар муаммоси ҳал бўлади - функцияларини ўзгартириш ёки кенгайтириш учун уларни алмаштириш зарурияти бўлмайди, демак ахборот тизимини замонавийлаштириш ва кузатиш харажатлари қисқаради.
Ахборот тизимларининг компонент архитектураси ҳақиқатан мавжуд бўлиши учун куйидаги уч шарт зарур:
1. Тизимларнинг компонент ишлаб чикилиши ва «йигиш»ни таъминловчи ахборот тизимларини таҳлил килиш ва лойиқалаш услубиятининг мавжуд бўлиши;
2. Компонентларни ишлаб чикиш ва «йигиш» технологиялари ва умумий стандартларга риоя килинган тайёр дастурий компонентларнинг шаклланган бозори;
3. Тизим компонентлари ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлаб турадиган ахборот тизимлари «инфратузилмасини» дастурий таъминлашнинг стандарт компонентлари.
Фойдаланиш мумкин бўлган дастурий компонентлар ва уларнинг кутубхоналари сонининг тез суръатларда ошиб бориши, компонент архитектурали тизимларни таҳлил қилиш, лойихалаш ва ишлаб чиқишнинг инструментал дастурий воситалари бозорининг доимий равишда кенгайиб бориши ва кўп компонентли тизимларнинг турли дастурий-аппарат платформаларида қўлланилиши, ахборот технологиялари соҳасидаги кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра, корпоратив ахборот тизимлари «шакли-тамойилини» тубдан ўзгартириб юборади.
Кўп компонентли тизимларни яратишга интилиш тенденцияси ActiveX ва JavaBeans компонентларидан фаол фойдаланиладиган интернет/интранет технологияларида айниқса кучли намоён бўлди. Умумий стандартларга асосланган компонент технологияларнинг афзалликларидан SAP (R3) каби тайёр тизимларнинг ишлаб чиқарувчилари хам фойдаланишга интиладилар.
Кўп компонентли ахборот тизимларини тахлил килиш ва лойихалаш услубияти ва воситалари компонент технологияларни амалга оширишда муваффақиятнинг мухим омили бўлиб қолади. Компонент архитектурали ахборот тизимларини яратиш услубияти таксимланган тизимларни лойиҳалашнинг объектли-йўналтирилган услубиятидан «ўсиб» чиқди. Ҳозирги вақтда объектли-йўналтирилган тахлил ва компонент архитектурали ахборот тизимларини лойихалаш соҳасида моделлаштиришнинг унификациялашган тилидан (UML - Unified Modeling Language ҳозирги вактда OMG стандарт сифатида қабул килинган) фойдаланишга асосланган услубият мавжуд.
Бу услубият биргаликда ишлаб чиқилган (C++, Java, Visual Basic, SmallTalk ва бошка асосий дастурлаш тиллари, шунингдек ишланмалар ичида энг оммалашган - MS Visual Studio, Delphi, PowerBuilder лар қўллаб-қувватланади) визуал моделлаштириш, автоматлаштирилган тестлаш ва ҳужжатлаштиришнинг инструментал дастурий воситалари спектри билан кўллаб-қувватланади, улар дастурий тизимлар яратишнинг ҳаётий циклини ўз ичига камраб олади.
Бугунги кунда ахборот тизимларини лойихалаш ва ишлаб чиқишнинг компонент технологияси зарурий воситалар захираси ишлаб чиқишнинг мавжуд воситаларини кўллаб-қувватловчи визуал таҳлил ва моделлаштириш инструментларидан бошлаб, танлаш имкониятлари жуда кенг бўлган тайёр компонентларнинг кутубхоналаригача, шу жумладан турли дастурий-аппарат платформалари учун «инфраструктура» компонентларига эга деб хисоблаш мумкин. Бу ахборот технологиялари турли ишлаб чиқарувчилардан олинган компонентлар тўпламидан иборат бўлган тайёр тизимларнинг «конструкторлари» пайдо бўлиши бўсагасида турибди демакдир.



Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish