3-Мавзу. Ахборот тизимларидаги жараёнлар ва уларни таркиби, маълумотлар базаси тушунчаси ва уни тузилмаси Режа



Download 1,32 Mb.
bet8/10
Sana25.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#294019
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
maruza matni

Ахборот тизимини яратиш
Ахборот тизимини қандай яратиш мумкин, деган саволига жавоб берайлик. Бу ҳақиқатан хам аксарият замонавий корхоналарда, уларнинг кандай бизнес билан шуғулланишидан қатъи назар, ҳал қилиниши зарур бўлган муаммодир. «Ахборот тизими» атамаси бизнес юритишни енгиллаштирувчи ёки «автоматлаштирувчи» дастурий махсулотлар синфига киради. Агар тизим бизнесни ахборот билан таъминлаш йўли билан кўллаб-қувватласа, «ахборот» тизими деб аталади (хар кандай одам хам зарур ахборотларни олиб туришга канча куч ва маблаг сарфланишини яхши билади). Тегишли дастур, агар у биттадан ортиқ (баъзи холларда кетма-кет, баъзан эса параллел) функцияни бажарса (омбор хўжалигини юритишни қўллаб-қувватловчи ахборот тизимлари кенг таркалган мисоллардан бири хисобланади: улар омборга товарлар келиб тушиши, харидорга товарлар берилишини кузатиб туради, шунингдек омборда хар бир маҳсулотнинг зарурий микдори мавжудлигини назорат қилади) «тизим» деб аталади.
Тизимларни яратиш жараёни тизимларнинг яратилиш даври (system development life cycle) дейилади, чунки бу жараён билан богланган фаолиятлар давомийдир.
Тизимларнинг яратилишида йўл қўйилган хато канчалик кеч аниқланса, шунчалик уни тузатиш қимматга тушади, чунки олдин килинган ишлар хам яна кўриб чикилиши зарур бўлади. Ана шунинг учун тизимлар яратилиши жараёнини босқичларга бўлиб, тизимлар яратишда маълум методлар ишлаб чикилган.
Анъанавий тизимларни яратиш даври услуби (уни яна “Шаршара” модели деб номлашади) куйидаги боскичлардан иборат:
Биринчи боскичда ҳал қилинадиган муаммо аниқланади ва унинг техник жиҳатдан амалга оширилиш имконияти ўрганилади. Бу ерда қўйиладиган савол “Муаммо нимадан иборат ва бу муаммони ечиш мумкинми?”.
Тизим таҳлили боскичида “Муаммо ечилиши учун ахборот тизими нима килиши керак?”-деган саволга жавоб изланади. Бу босқичда амалдаги тизим ва унинг иш жараёни ўрганилади. Бу эса тизимнинг кучлик тарафини, камчилиги ва янги имкониятларини намойиш этади. Тизим тахлили боскичидан чикадиган натижа - тизим талаблари рўйхати ва уларнинг устунлиги.

Тизим дизайни “Ахборот тизими муаммони ечиш учун кандай иш тутиши керак?”-деган саволга жавоб беради. Бу босқичнинг натижаси - янги ёки ўзгартирилган тизимнинг батафсил дизайни. Тизим дизайнида кириш, чикиш, интерфейс; ускуналар, дастурлар, маълумотлар базаси, телекоммуникация, ходимлар ва процедуралар; ушбу компонентлар орасидаги алока ва муносабатлар батафсил кўрсатилади.
Тизимнинг амалий яратилиш боскичида дастурчилар ишга тушиб, тизимни дастур холатига олиб келишади. Бу боскичда, маълумотлар базаси амалда яратилади, дастур дастурлаш тилларида ёзилади, маълумотлар базаси тўлдирилади ва синовдан ўтказилади. Бу босқичнинг натижаси тўла функционал дастурдир.
Яратилган ахборот тизими ишга тушгандан кейин вақт ўтган сари ўзгартиришлар киритилиши мукаррардир. Бу босқичда олдинги боскичдаги кўзга ташланмаган хатолар тўгриланиб тизим исталган даражага келтирилади.
“Шаршара” моделида хар боскич тугагандан кейин кўздан кечирилади ва текширилади. Агар бирон бир хато аниқланса, кейинги босқичга мутлақ ўтилмайди, балки олдинги боскич кўриб чиқилади.
Анъанавий модель бошкарув учун жуда хам кулайдир. Чунки ҳар босқичдан кейин ҳамма килинган ишлар кайта кўрилади ва ҳужжатланади. Ҳар кайси вақтда яратилиш жараёни кайси даражага етганлиги яккол аниқланади.



Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish