Курфюристлар олигархияси ҳамда табақа-вакиллик монархияси даври (XIV-XVII асрлар).XIII-ХУ асрларда Германия сиёсий тузуми тарқоқ ва император ҳокимияти заиф бўлади. Императорнинг ҳарбий таъминотчилари бўлган феодал князликлар деярли мустақил бўлиб, бўлиниб кетади. XIII аср охирларида мамлакат князлар (3 руҳоний ва 4 та дунёвий) томонидан идора қилинади. Улар курфюристлар (сайловчилар) деб аталиб, императорни сайлаш ва тахтдан четлатиш ҳуқуқига эга бўлишган. Курфюристлар съезди ҳар йили чақирилган. Улар умумимперия суди ва дахлсизлик ҳуқуқига эга эди. Шу- нингдек, дастлабки даврлардаёқ император сайлашда унга махсус шартлар (сайлов капитуляцияси)ни қўя бошлаганлар. Бу даврда олий бошқарув тизимида императордан ташқари яна иккита империя муассасаси, яъни рейхстаг ва рейхскамергирихт бўлган. Бироқ улар ҳам империя бирлигини таъминлай олмаган. Илгариги даврдаги ҳудудий ва асосан тоифа вакилларининг феодал съездлари энди рейхстаг деб атала бошланади. У XIV асрдан доимий тузиладиган органга айланиб, империя сайми деб ҳам юритилган. Унинг таркибидаги уч тоифанинг коллегиялари (курия- лар) алоҳида ва умумий йиғилишлар ўтказиб турган. Рейхстаг ҳар олти ойда курфюристлар кузатуви остида император томонидан чақирилган. Рейхстаг ташқи алоқаларни ҳамда ички тинчликни, ҳарбий соҳани, солиқ ва ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб, қарор чиқарган. Қирол фармонларини тасдиқлаган. Рейхскамергирихт умумимперия суди ҳисобланиб, 1495 йилда рейхстаг қарори асосида ташкил этилади. Император ҳеч қандай реал ҳокимиятга эга бўлмаган. У князлар конфедерацияси бошлиғи бўлиб қолаверган. ХVI аср ўрталаригача императорларнинг сиёсий ҳокимиятни ўрнатиш, умумимперия қў- шини ва солиқларини жорий этиш, маъмурий аппарат тузишга қаратилган ҳаракатлари самарасиз бўлиб чиққан. Империя таркибидаги давлатларда табақа-вакиллик органлари - ландтаглар вужудга келган. Улар князликларда князларнинг ҳоки- миятини қисман чеклаган. Улар асосан 2 ёки 3 палатадан иборат бўлган. Палаталарга руҳонийлар, дворянлар ҳамда эркин деҳқон- ларнинг сайланган вакиллари кирган. Ландтагларнинг ваколат доираси жуда кенг бўлган. Жумладан, махсус судлар тузилгунга қадар князликларнинг олий судлари ҳисобланган. Кейин эса аппеляцион инстанция бўлиб қолган. Давлат бошқарувига ҳам аралашганлар. Хусусан, князлик кенгашлари таркибини тузиш ва юқори амалдорларни тайинлашга таъсир кўрсатган. Ландтагларнинг ваколатига ҳукмрон сулолаларда узилиш бўлиб қолган ҳолларда давлат бошлиғини сайлаш, ташқи сиёсатда уруш эълон қилиш, молия-солиқ ишларини йўлга қўйиш ҳамда диний, полиция (пул сифати, ўрмон қўриқлови) ва ҳарбий ишларни амалга оширишлар ҳам кирган. Германияда табақа-вакиллик монархияси бутун империя миқёсида эмас, балки алоҳида князликлар доирасида ривожланган. Маҳаллий бошқарувда шаҳарлар бошқаруви алоҳида аҳамият касб этган. Уларда асосан ўзини ўзи бошқариш тизими шаклланган. Бу ҳолатни ўрта асрлар Европа давлатчилигининг барча даврларида кўриш мумкин. Суд тизимида феодал судлар (феодалнинг ўз деҳқони ва ҳудудида), черков судлари (руҳоний, айрим дунёвий кишилар ва маълум даражадаги ишларга - никоҳ, диний васият ва ҳ.к.) мавжуд бўлган. Бундан ташқари, шаҳар судлари ҳам фаолият олиб борган. Уларнинг таркибий тузилиши ва шакллантирилиши турлича бўлган. Князликларда олий суд, округ суди (округ бошқарувчиси - амтман) ва қуйи судлар ташкил этилган. Герман қироллик (князь)лари абсолютизми даври (XVII- асрлар). XV асрнинг охири ва XVI асрнинг биринчи ярми Германиянинг иқтисодий юксалиш даври бўлди. Бироқ иқтисодий тараққиёт жуда нотекис кечган. Бу вақтда Франция ва Англияда савдо ва саноатнинг ривожланиши мамлакатнинг марказлашувига олиб келди. Германияда эса бу жараён алоҳида князликлар дои- расида юз бериши натижасида сиёсий тарқоқлик янада мустаҳкам- ланди. XVII асрда абсолютизм ҳар бир герман давлатида ўрнатилган эди. Бу эса мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий тарқоқлигини мустаҳкамлади. Франция ва Англиядаги абсолютизм давлат бирлигини таъминлади.
Германияда диний шаклдаги ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар оқибатида бир мазҳабдаги шимол (протестант) ва жануб (католик) қисмларига бўлиниш юз беради. Кўзланган мақсадлар черков ҳоки- миятини чеклаш, феодализмни тугатиш ва мамлакатни бирлаш- тиришга қаратилган эди. Ушбу жараёнда князларнинг ҳокимияти анча кучаяди. Негаки, юқори табақалар қуйи табақалардан ҳимоя- ланиш учун унинг мададига муҳтож бўлади. аср ўрталарида император ва шимолий князликлар билан тузилган Вестфалия сулҳи имзоланиши натижасида князларнинг олий ҳуқуқлари тан олинади. Улар ички ва ташқи мустақилликка эга бўладилар. XVIII асрларда давлат тузуми деярли ўзгаришсиз сақланиб қолди. Император лавозими, рейхстаг ва империя суди ўз ҳокимиятига эга бўлмайди. Император фахрий унвон эгаси бўлиб қолади. Князлар император олдидаги мажбуриятлардан озод бўлиб, князликлар империя юрисдикциясидан чиқади. Князлар ўз ерларида империядан тўла мустақил бўлишди. Диндорлар ҳам улар ҳокимияти остига тушиб қолади. Ландтаглар деярли чақирилмай қўйилган.
Шундай қилиб, Германияда буржуазия устидан феодализм тарафдорлари бўлган дворянлар князлар бошчилигида ғалаба қозонишади. Бошқа мамлакатларда дворянлар ва буржуазиянинг кучлари баробар бўлиб туриши бутун мамлакатда абсолютизм ўрнатилишини таъминлаган. Кўпдан кўп герман давлатлари орасида улардан иккита йириги Пруссия ва Австрия ХVII-XVIII асрлардаёқ Европа тарихида катта роль ўйнаган. Улар ҳар иккаласи Германия империяси таркибида бўлиб, ҳар бирининг ўз ривожланиш тарихи бор. Жумладан, Пруссия қироллиги XVIII асргача Бранденбург маркграфлиги эди. 1701 йилда Бранденбург курфюристи Фридрих III (1688-1713 й.) Италия мероси борасидаги иштироки эвазига императордан Пруссия қироли унвонини олади. Бранденбург-Пруссия давлати славян ерлари ва бошқа немис князликлари ҳисобига ўсиб боради. Сиёсий соҳадаги ютуқлари эса император ҳокимиятининг заифлашуви билан бевосита боғлиқ. У XVIII асрдан абсолют монархия шаклидаги ҳарбий деспотияга айланади. Шу даврданоқ кучли бошқарув аппарати, кўп сонли бюрократия ва армия вужудга келтирилган. Давлат ҳокимияти чўққисида қирол турган. У империянинг курфюристлар коллегияси таркибига кирган. Қирол ҳузурида Яширин кенгаш мавжуд бўлиб, у давлат бошқарувининг олий органи эди. Пруссия армияси ўша вақтда Европадаги энг кўп сонли ва интизомли армия ҳисобланган. Австрия давлатига қисқача тўхталсак, у дастлаб қолоқ князлик бўлган. XVIII асрда мамлакатни сиёсий жиҳатдан кучайтириш мақсадида дастлаб қўшинни яхшилаш ва кўпайтиришга қаратилган ҳарбий ислоҳотлар амалга оширилади. Сўнгра ички ишлар ва молия соҳасини тартибга солувчи органлар таъсис этилади. 1760-1761 йилларда марказий бошқарув органлари қайта ташкил этилади. Шу тариқа Австрия марказлашган кучли давлатга айланган.