БОБ. ЎРТА АСРЛАРДА ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ (ФРАНЦИЯ, ГЕРМАНИЯ ВА БУЮК
БРИТАНИЯ)
1-. Ўрта аср Ғарбий Европа давлатчилигининг
умумий тавсифи
Европа давлатчилигининг шаклланишини ерга эгалик билан боғлиқ ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Ғарб мамлакатларида ернинг олий эгаси монарх (қирол, князь, император) ҳисобланиб, бошқа феодаллар ундан хизмат эвазига ёки бошқа шартлар билан ер олганлар. Улар эса бу ерни учинчи бир шахсга маълум шартлар эвазига берганлар. Ер берган феодал «сюзерен», олгани эса «вассал» деб юритилган.
Феодал ишлаб чиқариш муносабатларининг тараққий этиши билан давлатчилик ҳам ривожланган. Европада бу жараён қуйидаги тўрт босқичда амалга ошган:
илк феодал монархияси;
сеньорлик монархияси (феодал тарқоқлик);
табақа вакиллик монархияси;
мутлақ монархия босқичлари. Европа давлатлари бу босқич- ларни турлича бошидан кечирдилар. Феодал жамияти ва унинг сиёсий ташкилотлари тизимида мафкурани белгиловчи черков катта роль ўйнаган. Диний, фуқаровий, оилавий-маиший ишлар бўйича суд ишларини кўриб чиққан ва жазони тайинлаб, унинг ижросини амалга оширган.
Х-Х1 асрларга келиб шаҳарлар савдо ва ҳунармандчилик марказларига айланиб, мустақилликни қўлга киритади. Фуқаролар- нинг эркинлиги тан олинади. Аҳоли, шунингдек ҳунармандлар иттифоқларга бирлаша бошлайди.
ХУ1 асрга келиб антифеодал инқилобларнинг яқинлашиши билан давлат ва ҳуқуқ тизимининг янги демократик тамойилларини асословчи сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар ривожланди.
Абсалют монархия тузумига қарши инқилоблар натижасида инсоният Антик ва уйғониш даврлари оралиғидаги V-XVII асрларни ўз ичига олувчи ўрта асрлардан чиқиб, янги даврга қадам қўяди.
Франклар давлати (V-IX асрнинг биринчи ярми). Рим импе- риясининг заифлашуви даврига келиб, ер танқислиги сабабли импе- риянинг иттифоқчиси бўлган варварлар, яъни герман жамиятини ташкил этувчи тобора ўсиб бораётган кўп сонли герман қабилалари унинг ҳудудига кўчиб ўтади. Бу кўчиш IV аср охири ва V асрларни ўз ичига олиб, «халқларнинг буюк кўчиши» даври деб аталади.
о
Умуман олганда, бу даврда олдинроқ Қуйи, Урта ва Юқори Рейн, Ютландия ярим ороли, Элба бўйлари, Дунай ва Қора Денгиз бўйи ҳудудларида яшовчи катта-катта варвар қабилаларидан инглиз- сакслар, франклар, аллеманлар, лангобардлар, вандаллар, бургунд- лар, вестготлар ва остготлар иттифоқларга бирлаша бошлаган. Бундан ҳам илгарироқ готлар иттифоқларининг ҳар бири Дунай ва Қора Денгиз бўйи ҳудудида кўп қабилалик давлат ташкил қилган эди.
Кўчиб келган герман қабилалари V аср охирига келиб Рим империяси ҳудудига, яъни вандаллар Шимолий Африка, вестготлар (ғарбий готлар) Испанияга, остготлар (шарқий готлар) Италияга, франклар Галлияга, инглизлар билан сакслар Британияга жойлаш- дилар. Улар шу жойларда ўз давлатларини туздилар.
Рим империяси ҳудудида тузилган варвар қиролликлари орасида энг каттаси ва кучлиси Франклар қироллиги эди. Сали (денгиз) франк (эркин, жасур)лари илгариги даврда ҳам энг кучли қабила ҳисобланган. Франклар қироллигининг асосчиси Меровинглар суло- ласига мансуб қирол Хлодвиг (481-511 й.) ҳисобланади. У франк қабилаларини бирлаштириш ва 486 йилда Галлия вилоятини (маркази Париж) эгаллашни амалга оширган35. Франклар VI аср давомида деярли барча герман қабилаларини итоат эттирган.
аср бошларида Хлодвиг сулоласининг ички урушлари натижасида заифлаша бошлайди. VII-VIII асрларда Меровинглар қирол- лари қўлида ернинг озгина қисми қолади. Бутун маъмурий, суд ва ҳарбий ҳокимият маҳаллий магнатлар қўлида тўпланади. Ҳақиқатда парчаланиб кетган франклар давлатининг айрим бўлакларидаги энг юқори маъмурий мансаб майордамлик бўлиб қолади. Майордам номи қирол саройида эшикоғаси, яъни сарой бошлиғига нисбатан айтилган ва барча қарам давлатлар саройида жорий қилинган.
Бу даврга келиб давлат бошқарувида майордамлар - сарой бошқарувчилари ҳал қилувчи роль ўйнайди. Пипинидлар (Карл Мартелл, 715-741 й.) мамлакатни инқироздан олиб чиқиш, сиёсий жиҳатдан бирлаштиришда, қирол ҳокимиятини мустаҳкамлаш каби ислоҳотларни амалга оширади. Карл Мартеллнинг тахт вориси Пипин III Пакана (741-768 й.) ҳокимиятдан маҳрум бўлган Меровинглар сулоласини тахтдан туширади. Бу ўзгариш Рим папасининг ёрдами билан амалга оширилади. 751 йилда Суассон шаҳрида франк зодагонлари йиғилишида Пипин франк қироли деб эълон қилинади. Шу вақтдан бошлаб Каролинглар сулоласига асос солинади. Унинг ўғли Буюк Карл (768-814 й.) даврида Франклар давлати империяга айланиб, 800 йилда у император унвонини олади. Сулала номи айнан унинг номидан олинади. Унинг вафотидан сўнг империя узоқ яшамайди. Иқтисодий асоснинг йўқлиги ва омиллар сабабли империя парчаланиб кетади.
843 йилги Верден (сарой) шартномасига кўра франклар давлати бўлиниб кетади. Галлия (Франция), Бавария ва бошқа ерлар империядан ажралиб чиқди. Оқибатда бу ерлар Г ермания ва ниҳоят Италия давлатлари таркибига кирди. Ушбу шартномага мувофиқ, Буюк Карлнинг уч нафар невараси, яъни Людовик ўғиллари мустақил қиролларга айланади. Императорлик унвони турли даврларда турли авлодларга ўтиб бориб, Х аср бошларига келиб ўз аҳамиятини йўқотади.
Людовикнинг катта ўғли Лотарга Италия, шарқда Рейн билан ғарбда Масс, Шелда, Сена ва Рона дарёлари ўртасидаги ерлар, Людовик Немисга Рейннинг шарқидаги ерлар тегади. Лотарга қарашли ерларнинг ғарбидаги ерлар Карл Ялтироқбошга ўтади. Кейинроқ, Лотар вафот этганидан сўнг ерлар қайтадан бўлинади. Рейн бўйидаги ерларнинг барчасини Людовик билан Карл ўзаро бўлишиб олади. Лотарнинг авлодлари эса Италиядаги ерларнигина ўз қўлида сақлаб қолади. Дастлаб Лотарга қарашли бўлган Бургундия мустақил қироллик бўлиб ажралиб чиқади.
Шу тариқа Франклар давлати ўз умрини ўтаб бўлади. Мазкур тақсимот Европада кейинчалик вужудга келган учта катта давлат - Франция, Германия ва Италиянинг ташкил топишини умумий бир тарзда белгилаб берди.
Франклар давлати бошқариш шакли бўйича илк феодал монархияси эди. Ибтидоий жамоа тузумидан феодал жамиятга ўтиш йўли билан вужудга келган. Унда эски жамоа ташкилотларининг муҳим қолдиқлари, қабилавий демократия муассасалари сақланиб қолган эди.
Меровинглардан сўнг Каролинглар сулоласи даврига тўғри ке- лувчи иккинчи босқичда франк жамиятининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тикланиши юз беради. Бунинг натижасида аста- секин сеньорлик монархияси шаклидаги феодал давлат шаклланди. Бу даврда феодал ер эгалиги, феодаллар ва қарам деҳқонлар синфининг ташкил топиши тугалланади.
Франклар давлатида бошқарув асосан сарой мансабдорлари ва кенгаши орқали амалга оширилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |