3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet232/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   277
Bog'liq
ДХН

Франклар давлатида ҳуқуқнинг асосий белгилари. Ғарбий Европа мамлакатлари давлатларининг ривожланиши билан бирга уларнинг ҳуқуқий тизимлари ҳам ривожланиб борди.
Феодал тарқоқлик даврида ҳуқуқ «партикуляризми», яъни бутун мамлакат учун ягона ҳуқуқнинг йўқлиги бартараф этилиши, айниқса табақа-вакиллик монархияси давридан бошлаб жадаллашди. Ғарбий Европанинг қитъа қисми мамлакатларида ҳуқуқ шаклларининг ўзаро яқинлашуви юз беради. Англия феодал ҳуқуқи алоҳида ривожланиб боради. Шу тариқа Ғарбий Европа ҳуқуқи икки қисмга, яъни инглиз- саксон ҳуқуқи ва қитъа ҳуқуқига ажралади.
Ҳуқуқ манбалари варварлар ҳақиқатларидан иборат бўлиб, улар одат ҳуқуқини ўзида мужассам этган. Айримлари рим ҳуқуқи билан аралашган. Улар «сали», «рипуар», «аллеман», «бавар», «саксон», «тюринг» ҳақиқатларига бўлинган. V аср ва IX аср бошларида вужудга келган.
Бундан ташқари, ҳуқуқ манбалари қаторига дастлабки қонун ҳужжатлари сифатида қаралувчи қироллар эдикти (қонунлар тўпла- ми), фармонлари (бонни), фармойиш-қонунлари (капитулярий)ни киритиш лозим. Шунингдек, қиролнинг иммунитет ёрлиқлари, қоида ёрлиқлари, одат ҳуқуқи ва черков ҳуқуқини ҳам киритиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳуқуқ манбалари у ёки бу масалани тартибга солиш бўйича ажратилмаган бўлиб, унда кўпгина масалаларга оид қоидалар ўз аксини топган. Чунончи, франклар қиролликларида ҳуқуқий тартибга солиш ўзаро фарқ қилади.
Ҳуқуқий тартибга солишда мулкий муносабатлар, мажбурият- лар, никоҳ ва оила, мерос ҳамда жиноят ва жазо соҳаларига алоҳида ёндашиш учрайди.
Жиноят ва жазо масалаларида жиноятчи ва жабрланувчининг ижтимоий аҳволи инобатга олинган. Оғирлаштирувчи ва енгиллаш- тирувчи ҳолатлар мавжуд бўлиб, ордалия институти амал қилган. Жарима жазо ҳам қўлланилган.
Франция давлати (IX асрнинг ўртаси - XVIII аср охири). Верден шартномаси асосида ташкил топган давлатлар ичида энг яхлити «ғарбий франклар» давлати бўлиб, у кейинчалик ташкил топган Франциянинг асоси бўлди. Ғарбий франклар давлати аҳолисининг асосий оммаси энди ташкил топаётган француз халқидан иборат бўлиб, алоҳида шимолий роман тилида илк француз тилида гаплашган. Пойтахти Париж шаҳри бўлиб, Х-

  1. асрларда давлат Франция деб атала бошланган.



Урта асрлар Франция давлати ва ҳуқуқи тарихини қуйидаги даврларга бўлиш мумкин:

  • сеньорлик монархияси даври - IX-XIII асрлар;

  • табақа-вакиллик монархияси даври - XIV-XV асрлар;

  • мутлақ монархия даври - XVI-XVIII асрлар. Ушбу ҳар бир босқичнинг ижтимоий ва сиёсий тузумида ўзига хос ўзгаришларнинг учраши уларни алоҳида ўрганишни талаб қилади. Сўнгги босқичда феодал тузумнинг инқирози 1789 йилги инқилобга олиб келади. Ушбу инқилоб натижасида Францияда абсолютизм ва эски сиёсий тартиб батамом барҳам топади.

Сеньорлик монархияси (IX-XIII асрлар). Давлатда Каролинглар

  1. асрнинг охиригача ҳокимиятни ўз қўлларида сақлаб келади. Дастлабки даврларда биринчи француз қироли Карлнинг ҳокимияти зодагонлар томонидан чекланган. Илк даврлардаёқ давлат хилма-хил мустақил ерлар - сеньорликлардан иборат бўлиб, номига ягона давлат бўлган. Бу даврда ҳокимият қирол ва феодаллар ўртасида тақсимланган. Эркин деҳқонлар ер эгалиги тугатилган. Бу даврда сиёсий тарқоқлик ҳукм сурган. Феодал титул ва унвонлар мерос тариқасида ўтган.

  1. X асрларда дунёвий ва диний феодалларнинг юқори қисми томонидан сайланган. 987 йилда Гуго Капетнинг сайланиши билан Капетинглар сулоласига асос солинади ва XII асрдан тахт мерос тариқасида ўтган.

  1. асрга келиб қирол аҳамиятининг кучайиши натижасида барча вассаллар қирол вассаллига айлантирилади (иммедиатизация). Қиролнинг йирик феодалларнинг катта кенгаши розилиги билан қонун ҳужжатлари (этаблисцемент) чиқариш амалиёти тикланади.

  2. асрда қирол Людовик IX томонидан ўтказилган ислоҳотлар натижасида қирол барча феодалларнинг сюзеренига айланади.

Марказий бошқарув органлари мамлакат тарқоқлиги сабабли аниқ ўрнатилмаган. Қирол саройи хизматчилари (вазирлар) орқали давлат бошқаруви таъминланган.
Саройда сенешал (қирол саройининг бошлиғи, армия қўмондо- ни, давлат хизматларини имзоловчи) энг катта аҳамиятга эга бўлиб, кейинчалик у тугатилади. Сенешалдан кейин Коннетабл - қирол отлиқ аскарларининг бошлиғи турган. Унинг ёрдамчиси маршаласрдан бошлаб қироллик адмирали ҳисобланган. Қирол хазина- чиси хазина ва давлат архивига бошчилик қилган, унинг ваколатлариасрда қисқартирилади. Унга камергер ёрдам берган.
Қироллик девонхонасига канцлер раҳбарлик қилиб, давлат ишларига таъсири катта бўлган. У қирол ҳужжатларини таҳрирдан ўтказиб, қиролга имзо учун тақдим этган ва муҳр қўйган.
Олий бошқарув органи сифатида қирол курияси фаолият кўрсатган. У дастлаб қирол вассалларидан иборат бўлиб, маслаҳат характерига ҳам эга бўлган. Унда сиёсий, молиявий, суд, ҳарбий ва диний ишлар муҳокама қилинган. Унинг мажлисларида қудратли вассаллар иштирок этмаган.
Маҳаллий бошқарувда лавозимлар саройдан тайинланган. Одатда, давлат амалдорлари жойларда турли хил маъмурий, ҳарбий, суд ва молиявий ишларни бошқаришган.

  1. асрда превотлик (махсус округ)ка бошчилик қилувчи прево, унинг қишлоқлардаги ёрдамчилари сержантлар, шаҳарлар маёрлар томонидан идора этилган. Прево хазинага солиқ йиғиш, қўшин тузиш, бошқарув ва суд ишларини ҳал этиш билан шуғулланган.

Филипп II Август даврида (1180-1223 й.) кўп ерлар қўшиб олиниши натижасида маъмурий ислоҳот ўтказилади. Барча мулклар баля томонидан бошқариладиган йирик ҳудудга эга ва ўсувчи баляжларга бўлинган. Жанубда ва чегара ҳудудларга балялар ўрнига сенашаллар тайинланган. Прево устидан баля назорат этган. Прево, баля ва сенешаллар суд, солиқ, ҳарбий ва ижроия ишларига бошчилик қилишган, назорат ва кузатувни юритишган.
Суд ишлари ҳар бир тоифага нисбатан алоҳида олиб борилган. У маъмуриятдан ажратилмаган.
Людовик IX томонидан ҳарбий, маъмурий, суд ва молия ислоҳотлари ўтказилиши натижасида қатор ўзгаришлар амалга оширилган. Жумладан, шаҳар милицияси ва ёлланма қўшин ташкил этилади. Қироллик курияси (кенгаши) марказий муассасага айланиб, бир қанча бошқармаларга бўлинади. Ундан олий мансабдор шахслардан иборат ва доимий иш юритувчи тор доирадаги кенгаш ажралиб чиқади. Суд ишларини юргизувчи бошқа қисм (парламент) ҳамда қироллик даромад ва харажатлари устидан қарайдиган алоҳида ҳисоблаш палатаси ҳам куриядан ажралиб чиқади. Улар орасида суд ислоҳоти кейинги давр тараққиёти учун ижобий шароит яратади. Бу даврда феодаллардан олинадиган тўлов ва черков инъомлари ҳисобига қироллик бюджети жуда ўсади. Шунингдек, мамлакатнинг сиёсий жиҳатдан марказлашуви халқ хўжалигининг барча тармоқларини тараққий этишига ижобий таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб, XIII асрда Франция ижтимоий ва давлат тузумида юз берган ўзгаришлар табақа вакиллик монархиясининг келиб чиқиши учун замин тайёрлайди.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish