Хоразмшоҳлар давлатининг ижтимоий тузуми ҳақида маълу- мот берувчи хатлар ва ёрлиқлар тарихчиларнинг асарлари орқали бизгача етиб келган. Ижтимоий тузумда руҳонийлар, ҳарбий ва фуқаролик бошқарувидаги амалдорлар, ҳунармандлар ва деҳқон- ларга алоҳида эътибор берилган. Ҳунармандлар ва деҳқонларнинг жамиятдаги ўрнига юксак баҳо берилган.
Хоразмшоҳлар давлати сиёсий тузумига кўра, Ғазнавийлар ва Салжуқийлар давлатларида бўлган мансабларнинг деярли барчаси сақланган, бўлиб уларнинг номлари араб тилида юритилган. Давлат феодал давлат бўлиб, давлат бошлиғи шоҳ деб аталган. Шоҳ ҳокимияти чекланмаган бўлиб, кейинги даврларда келиб унинг мавқеи заифлашади. У ўзининг шахсий қўриқчилари - харосга эга бўлган. Олий ҳукмдорнинг шахсий гвардияси бўлиб, унинг сони ўн мингдан ортиқ эди. У биринчи бор Хоразмшоҳ Такаш даврида тузилган. Асосан мамлюклар (уруш вақтида асир тушган ҳарбий- лар)дан иборат бўлган.
Мамлакат бошқарувида марказлашган давлат бошқарув мансаб ва идоралари тизими ташкил этилган. Давлат бошқаруви даргоҳ ва девонлар тизими орқали олиб борилган. Олий бошқарувда даргоҳ маҳкамаси катта ваколатларга эга бўлиб, султон томонидан идора этилган. Марказий давлат бошқаруви (девонлар бошқаруви) «Ал - мажлис ул олий ал фаҳри ат - тожи» деб номланган бўлиб, унга вазир раислик қилган.
Вазирлик лавозими Султон Отсиз даврида таъсис қилинган. У давлат бошлиғининг биринчи маслаҳатчиси ҳисобланган. Вазир лавозимига тайинланувчига аниқ мезонлар ўрнатилган. Хоразмшоҳ- ларнинг вазирлари одатда форс ва араб хизматчи амалдорларидан, араб ва форс тилларини мукаммал билган, билимли, доно, тадбиркор шахслардан танлаб қўйилган. Вазир ҳукмдорнинг яқин кишиларидан бўлиб, бевосита унга бўйсунган ва унинг топшириқларини сўзсиз бажарган. Қабул маросимларида вазир Хоразмшоҳнинг ўнг томо- нида ўтирган. Вазир садр, дастур, хўжаи бузруг каби унвонлар билан аталган. Низом ал-мулк унвонини олган вазир ниҳоятда обрўли ҳисобланиб, шаҳзодалар олдида ҳам ўрнидан турмаган. У ташқи ва ички сиёсатни, қўшинни ва юришларни бошқарган. У барча мансабдор шахсларни тайинлаш ва вазифасидан четлатиш, улар фаолиятини назорат қилиш ваколатига эга эди. Давлатнинг барча амалдорлари, маҳаллий бошқарув беклари ва ҳарбий қўмондонлар ҳам вазирга бўйсунган. Амалдорларга нафақа ва турли тўловлар белгилаган, хазина устидан назорат олиб борган. Ҳукмдорни халқаро алоқалар, расмий маросимларда расмий равишда таништириш, унинг номидан иш тутиш, маҳаллий вазирлар ҳисоботини олиб туриш; ҳукмдорга мунтазам ҳамроҳлик, зарур пайтларда қўшин юбориш ва унга бошчилик қилиш каби вазифаларни бажарган.
Бундан ташқари, хос жиҳатлардан бири шуки, вилоятлар, ўлкалар ва шаҳарларга вазирлар тайинланган. Масалан, Сайфиддин
о
ал-Акра султоннинг Утрордаги вазири қилиб тайинланган. Султон Жалолиддин даврига келиб, шаҳарларни ҳам вазирлар бошқарган. Улар ўлкада адолат ўрнатиш, солиқ ундириш устидан назорат этиш кабиларни бажарган.
Мўғуллар босқинига яқин вақтда Муҳаммад Хоразмшоҳ вазир хизматидан воз кечиб, назорат учун мўлжалланган масалаларни олти нафар вакилдорга топширган. Улар кенгаши бирор масала бўйича бир қарорга келса ва шоҳ буни маъқулласа, у кучга кирган.
Давлатда муҳим лавозимлардан бири ҳожиблик ва улуғ ҳожиб мансаблари бўлган. Бош (буюк) ҳожиб ҳукмдорнинг яқин ва ишончли кишиларидан ҳисобланиб, шоҳнинг муҳим топшириқла- рини бажарган. Мамлакатларнинг ишлари ва ҳукмдорнинг ўзига тааллуқли ишлар бўйича маълумотлар етказиб турган. Унга саройда ўтказиладиган турли маросимларни назорат қилиш, вазирлар фаолиятини тафтиш қилиш, махсус музокаралар олиб бориш, вилоятлардан бирига ноиблик қилиш ва ҳоказо вазифалар топши- рилган. Ҳожиблар одатда туркий қавм вакилларидан тайинланган. Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг бир қанча ҳожиблари бўлиб, улар ҳукмдорнинг турли муҳим топшириқларини бажариш билан бир қаторда уни ҳамма жойда кузатиб юрганлар.
Устоздор деб аталувчи мансабдор шахс сарой хўжалигини бошқарган ва сарой ҳужжатларини юритган. Ошхоналар, новвойхо- налар, турли ичимликлар сақланадиган омборхоналар, сейсхоналар (отлар турадиган хона) унинг ихтиёрида бўлган. Ундан ташқари саройда яшовчи шоҳ оиласи аъзоларини таъминлаш вазифаси ҳам устоздор зиммасига юклатилган. Хоразмшоҳлар хазинасига тушади- ган даромадларнинг бир қисми устоздор ихтиёрига берилиб, ошхона, новвойхона, сейсхона, саройда яшовчи ҳукмдор ва амалдорлар оила аъзолари харажатлари учун сарфланган. Тарқатилган пул, қиммат- баҳо буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари учун вазир ва унинг муовинлари томонидан муҳр босилган тилхат олинган.
Қиссадор сарой хизматчиси бўлиб, султон номига тушган илти- моснома ва шикоятларни жамлаб, уларни ҳукмдорга топширган ва жавобини манфаатдор кишиларга етказган.
Бундан ташқари, саройда турли ваколатларни амалга оширувчи лавозимлар ҳам жорий этилган. Булар: Даватдор - султоннинг шахсий котиби; Амир охур-сайс - от боқар ёки сейсхона бошлиғи; Аламдор (амир-алам) - ҳукмдорнинг байроқдори; Амири шикор - султон шикорининг бошлиғи, овга чиқиш ишларини ташкил қилувчи; Таштдор - султон ва унинг оила аъзоларини ювинтириш, чўмилтириш ишларини ташкил қилиш билан шуғулланган. Унга ҳукмдорнинг ўта нозик ишлари ишониб топширилган. Улар ҳукмдорнинг ҳурматида бўлиб, Малик унвонига ҳам сазовор бўлганлар. Ундан ташқари султоннинг шахсий элчиси вазифаларини ҳам бажарганлар. Айрим таштдорлар ҳатто ўн минг аскарга бошчилик қилиб, ҳарбий юришларда ҳам қатнашганлар; Шаробдор - турли ичимликлар сақланадиган омборхона бошлиғи; Жашнигир - султон ва унинг оила аъзоларига бериладиган таомлар ва ичим- ликларни татиб текшириб кўрувчи. У таом ва ичимликларнинг заҳарланмаганлиги ва бузилмаганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин уларни истеъмол қилишга рухсат берган.
Марказий бошқарув тизимида қуйидаги девонлар фаолият юритган:
Иншо ёки туғро девони. Бу девон расмий ҳужжатлар, ёзиш- маларни тузиш билан шуғулланган;
Истифо девони - молия ишлари билан юритган;
Ишроф девони - давлат назорати ишлари билан шуғулланган;
Ал-ард (ал-жайш) девони - ҳарбийлар сони ва таъминотини рўйхатга олиш ҳамда назорат этиш, ҳарбий кўрикларни ўтказиш, қўшинни қурол-аслаҳа билан таъминлаш, ҳарбийларга ажратилган ер-сув масалаларини назорат қилиш ишлари билан шуғулланган. Унинг бошлиғи соҳиби дивани ал ард деб аталган.
Жойларда миршаблик ва жазолаш вазифаларини амалга оширувчи - шихне деб аталадиган мансабдор шахслар фаолият олиб борган. Улар ҳокимиятга аралашувчи барча ишларга аралашиши мумкин бўлган.
Давлатда суд ишлари қозилар томонидан олиб борилган. Ҳарбий ишларни эса қози аскар - ҳарбий қозилар кўриб чиққан.
Қўшиннинг ўртача сони 400-600 минггача бўлиб, шундан тахминан 300 мингга яқини отлиқ аскарлар бўлган. Турли ҳарбий унвонлар ҳам таъсис қилиниб, у ҳарбий бошлиқларга, амалдорларга берилар эди. Шулар жумласидан юқори унвон амир - Исфахсалар, Соиб ал - Жайш, Амир ал-умаро, Малик ва ҳоказолар кирган. Қўшинлар қўмондони қоид (муқаддам) деб аталган. Қўшин амирлари устидан амирлар амири тайинланган. Малик ҳарбий унвони 10 кишилик отлиқ қўшин бошлиғига берилган. Урушларда жасорат кўрсатган маликлар хон унвонини олган. Қўшинда ҳарбий қисмларга хабар етказиб турувчи қисмлар - човуш, душман қўшинлари ҳолатини кузатиб маълумот берувчи жосуслар ва бошқалар мавжуд бўлган.
Давлат маъмурий-ҳудудий жиҳатдан вассал давлатлар, қарам отабекликлар (Ироқ, Озарбайжон)га бўлинган. Вилоятлар ноиб ҳисобланувчи ҳокимлар ва шаҳзода (султон)лар томонидан идора этилган.
Юқорида келтирилганидек, Сомонийлар давлати ва ҳуқуқи, унинг
ижтимоий-сиёсий тузуми Узбекистон тарихида муҳим даврлардан бирида амал қилган. Салжуқийлар, Қорахонийлар ва Хоразмшоҳлар давлатлари ҳарбий демократияга таянган империя кўринишидаги мусулмон давлатлари бўлган.
Мазкур даврда мусулмон диний ғоявийлигига асосланган шариат ҳуқуқнинг асосий манбаи бўлиб, давлат ва қўшин, қисман оила-никоҳ масалаларида одат ҳуқуқига таянилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |