3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet238/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   277
Bog'liq
ДХН

Францияда ҳуқуқнинг асосий белгилари. Ҳуқуқнинг типик белгилари шаклланган. Ҳуқуқ манбаларининг кўплиги ягона миллий ҳуқуқий тизимнинг ташкил этилишига тўсқинлик қилган. 1789 йилги инқилобга қадар француз ҳуқуқи кўп сонли ҳуқуқий тизимлардан иборат бўлган. Улар муайян доирадаги шахслар ёки ҳудудларга тарқалган.
Ҳуқуқнинг асосий манбаи одат ҳисобланган. Х асрга келиб ҳақиқатларнинг ўрнини ҳуқуқий одатлар (кутюмлар) эгаллайди. Уларга риоя қилиш нисбатан эркин бўлган. Одатнинг тан олиниши учун унга 40 йил ўтиши талаб этилган.
Нормандияда катта кутюм 1255 йилда тузилган ва суд амалиётида кенг фойдаланилган. Шу даврдан бошлаб ҳуқуқнинг асосий ёзувлари шакллана бошланади. Улар 1253 йилда ёзилган «дўстга маслаҳат» ҳамда машур, кенг тарқалган одат ҳуқуқи тўплами - 1283 йилги «Бовези кутюмлари ва бошқалар эди.

  1. асрда 60 га яқин катта ва 200 га яқин кичик кутюмлар тўпламлари тузилган.

Мамлакатда рим ҳуқуқи ва каноник ҳуқуқи меъёрлари ҳуқуқ манбаи ҳисобланган. Шаҳар хартиялари асосида шаклланган шаҳар ҳуқуқи амал қилган.
Қиролларнинг қонун ҳужжатларидан низомлар, ордонанс (қирол ҳужжатлари), эдиктлар, буйруқлар, декларациялар ва бошқалар ҳам ҳокимият мустаҳкамланиб бориши билан катта роль ўйнаган.

  1. асрда кодификация ишлари юксалади. Қўшимча ҳуқуқ манбаи сифатида парламентларнинг майдонидан ҳам фойдалани- лади.

Ер ҳуқуқи соҳасида кейинги даврларга келиб ерга эгалик ҳуқуқи анча эркинлаштирилади. Мажбурият ҳуқуқи эса асосан шартномалар асосида келиб чиққан.
Оила-никоҳ муносабатлари асосан каноник (диний) ҳуқуқ билан тартибга солинарди. XVI-XVII асрларга келиб никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаси сифатида ҳам кўрила бошланади. Оилада ота тўла ҳукмрон бўлиб, ота-оналар фарзандлари устидан ҳокимиятга эга бўлган. Ота васият қолдириши мумкин бўлиб, мерос катта ўғилга ўтган.
Жиноятлар учун назарда тутилган жазолар кўпроқ етказилган зарарни қоплашга қаратилган. XI-XII асрларга келиб жиноят ҳуқуқининг феодал белгилари тўлиқ намоён бўлади. Феодал тартибни бузиш жиноят деб қаралади. Давлат марказлашуви билан жиноят ҳуқуқи тобора фақат жазо қўлланиладиган характер касб эта бошлайди. Оғир деб ҳисобланувчи жиноятлар тури кўпаяди.
Германияда ҳуқуқнинг асосий белгилари. У асрдан XI асргача бўлган даврда шарқий франкларнинг архаик халқ ҳуқуқи қабилавий характерга эга бўлган. Унда урф-одатлар муқаддас ҳисобланган. Жамоавий жавобгарлик, қонли қасос, ордалия ва бошқа рамзий одатлар сақланиб қолган.
Германияда ҳуқуқий партикуляризм мавжуд бўлган. Турли ҳудудий бирликлар ва шаҳарларнинг ҳуқуқи амал қилиб, умумгерман ҳуқуқи яратилмаган.
XII-XIII асрларда империя марказий органларининг қарорлари асосида умумимперия қонунчилиги шаклланади. Анъанавий тарзда умумимперия ҳуқуқи жиноий-ҳуқуқий нормаларни белгилаган.
Ҳуқуқ тизимида XIII асрдан бошлаб лен ҳуқуқи (олий феодал табақага тааллуқли ҳуқуқ) алоҳида ривожланган. Лен ҳуқуқи, земство (ер, ҳудуд) ҳуқуқи, шаҳар ҳуқуқи ва каноник ҳуқуқ айни пайтда бир хил муносабатларни турлича тартибга солган.
Герман ҳуқуқининг ривожланишида одат ҳуқуқининг маҳаллий тизимлаштирилиши ҳам муҳим роль ўйнаган. Бунда империя қонунлари ва суд амалиёти қоидалари ҳам ҳисобга олинган. Уларга мисол тариқасида «Саксон зеркалоси» (1220 й.), «Шваб зеркалоси», «Франкон зеркалоси» ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бу тўпламларнинг нормалари ва принциплари кўпинча ўз ҳуқуқий доирасидан анча четга чиқиб, ҳуқуқнинг бирхиллаштирилишига кўмаклашган.
Уларнинг тузилиши алоҳида масалаларга оид нормалардан иборат қисмлардан ташкил топган. Уларда, жумладан, фуқаролик, жиноят, процессуал ва қисман давлат ҳуқуқи нормалари белгиланган.
ЖУ-ХУ! асрларда Германияда ҳуқуқий бирликнинг ўрнатили- шига рим ҳуқуқининг ўзлаштирилиши ҳам кўмаклашган. Бу борада турли соҳаларга тааллуқли ҳуқуқ тўпламлар (қонунномалар)и яратилган. Масалан, 1532 йилда жиноят ва жиноят-процессуал қонунлари бўлган «Каролина» нашр қилинади.
Абсолютизм ўрнатилгандан сўнг князлар қонунчилиги ривожланиб, янги қоидаларни ўзида мужассам этган умумдавлат қонунномалари ва соҳавий кодекслар қабул қилинган. Князликлар умумдавлат ҳуқуқида фуқаролик, оила ва бошқа «нооммавий» ҳуқуқ соҳалари ривожланган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish