3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet237/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   277
Bog'liq
ДХН

аср). Бу даврда ижтимоий тузумда муҳим воқеалар юз беради. Жумладан, 1215 йил баронлар бошчилигида қирол ҳокимиятига қарши қўзғолон бўлиб ўтади. Натижада Эркинликларнинг буюк хартияси қабул қилинади. У расман Англиядаги биринчи конституциявий қонун ҳисобланади. Шунингдек, 1258-1267 йил­ларда фуқаролар уруши бўлиб ўтади. Оқибатда олий ҳокимият қўлдан қўлга ўтиб, қайта эгалланади ва Англияда парламент вужудга келади.

Давлат бошқарувида қирол ҳокимиятининг мавқеи тушиб, черков унинг устидан ўз таъсирини ўрнатади. Парламент дастлаб табақа-вакиллик органи шаклида бўлиб, унда уч тоифа вакиллари қатнашган. Сўнгра тез орада йирик феодаллар таркибида йиғи- ладиган бўлди. 1295 йилгача бошлаб яна барча табақа вакилларидан иборат ҳолда мунтазам йиғилувчи органга айланади. Парламент 1343 йилдан бошлаб юқори - лордлар ва умумпалатага бўлинади. У кейинчалик қуйидаги ваколатларни қўлга киритади: қонун чиқаришда иштирок этиш, қирол хазинаси фойдасига аҳолидан солиқлар олиш ҳақидаги масалаларни ҳал этиш, олий мансабдор шахслар устидан назоратни амалга ошириш ҳамда баъзи ҳолларда махсус суд ишларини юритиш. Парламент давлат бошқарувини ўзига бўйсундириш йўлида XIV асрнинг охирида импичмент процедурасини жорий этади.

  1. аср давомида янги ижроия органи Қироллик кенгашининг ривожланиши содир бўлади. Илгариги қиролнинг энг йирик вассаллари йиғини бўлган Катта кенгашнинг функциялари энди парламентга ўтади. Янги кенгаш тор доирадаги олий ижроия ва суд органи ҳисобланган. Унинг таркибига қиролнинг яқин маслаҳат- чилари, одатда канцлер, хазиначи, судьялар ва вазирлар кирган.

Маҳаллий бошқарув ваколатлари эски судлар ва графлик мажлислари қўлидан чиқиб, янги мансабдор шахсларга ва сайёр судларга ўтади. Уларнинг ваколатлари тобора кенгайиб боради. Жойларда констебллар полициячилик функцияларига эга бўлганлар.
XIII-XIV асрларда суд тизимининг ихтисослашуви жадаллаш- ган. Бироқ кўпгина муассасаларнинг маъмурий ва суд ҳокимияти ажратилмаган. Бу даврда Англияда Қирол курсиси суди, Умумий тортишувли суд ва Хазина суди олий судлар ҳисобланган. Улардан адолат юзасидан иш кўрувчи Лорд-канцлер суди ажралиб чиқади.

  1. асрда умумий сайёр судлар ўрнини анча ихтисослашган сайёр комиссиялар эгаллайди. Бу даврда шунингдек, черков судлари ҳам фаолият юритган.

Мутлақ монархия даври (XV асрнинг охири - XVII асрнинг ўртаси). Англияда мутлақ монархия бошқа мамлакатларда бўлгани каби феодализм инқирози ва капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларининг вужудга келиши даврида ўрнатилган.
Бу даврда ҳокимият ва бошқарувнинг олий органлари қирол, яширин кенгаш ва парламент эди. Реал ҳокимият қирол қўлида тўпланган. У кўп сонли ва фақат ўзига бўйсунувчи органлар орқали қонун чиқариш, ижро этиш ва олий суд ҳокимиятини амалга оширган.
Яширин кенгаш олдин мавжуд бўлиб, бу вақтда батамом расмийлашган. У давлатнинг олий мансабдор шахслари бўлган лорд- канцлер, лорд-хазиначи, қиролнинг шахсий муҳрини сақловчи лорд ва бошқалардан иборат эди. Кенгаш таркиби доимий бўлмаган. Унинг ваколатларини қирол белгилаган бўлиб, маслаҳат органи эди. Ушбу кенгаш қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд органи сифатидаги фаолиятини комиссиялари ва комитетлари орқали бажарган. Унинг фармон ва ордонанслари парламент ҳужжатлари билан тенглаштирилган.
Парламентнинг ваколатлари абсолютизм даврида ҳам илгаригидек сақланиб қолади. У олдинги даврлардагидек, солиқ ва йиғимлар миқдорини ўрнатиш имтиёзига эга эди.
Черков устидан ҳам бу даврда қирол ҳокимияти ўрнатилиб, ислоҳотлар ўтказилади. Мамлакатда олий черков органи - Юқори комиссия ташкил этилган. У диний характердаги ишлар юзасидан ташкилий ва назорат этиш, диний-тарғибот ваколатига эга бўлади.
Абсолютизм ўрнатилиши билан маҳаллий орган тизими, уларнинг марказий бошқарув органлари билан муносабати белгила- нади. Асосий ўзгаришлар тариқасида лорд-лейтенант мансаби жорий этилади, черков приходи (қавми)нинг қуйи маҳаллий бирлик сифа- тида расмийлаштирилади. Лорд-лейтенант бевосита қирол томони- дан графликка тайинланган. У маҳаллий кўнгилли қўшинларга бошчиликни, муросага келтирувчи судьялар ва констебллар фаолия- тига раҳбарликни юритган.
Англия давлати ХУГ-ХУП асрларда Британия оролининг эгал- ланмаган ҳудудларини босиб олишга қаратилган ҳаракатини кучай- тиради. Амалда бу бир неча давлатлар мустамлакага айлантирилиши билан тугайди. Қўшинни ташкил этишнинг асосий тамойиллари унча ўзгармаган. Бу борада давлатнинг монопол ҳуқуқи ўрнатилади.
2-. Ўрта асрларда Европа давлатлари ҳуқуқий тизимининг хусусиятлари

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish