3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet233/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   277
Bog'liq
ДХН

Табақа-вакиллик монархияси (XIV—XV асрлар). XIV асрнинг бошида феодал давлатнинг янги табақа-вакиллик монархияси шакли ўрнатилади. Қирол ҳокимиятининг кучайиши натижасида бутун аҳоли руҳонийлар, дунёвий зодагонлар (дворянлар) ҳамда озод кишилардан иборат табақаларга ажратилади.
Бу даврда давлат бошқаруви қирол, ҳар учта табақа вакилла- ридан иборат генерал штатлар ва провинциялар штатлари томонидан амалга оширилган. Қирол ўз ҳокимиятини амалга оширишда генерал штатларга таянган. Генерал-штатларда ҳар бир табақа алоҳида тартибда ҳам йиғилган. Унинг депутатлари ҳудудийлик белгиси бўйича сайланган. Провинциал штатлар учта табақа вакилларининг муассасаси сифатида вужудга келган. Умуман олганда, табақа- вакиллик монархияси даврида сиёсий ҳокимият қирол қўлида тўпланади.
Бошқарувнинг марказий органлари бошқадан жиддий ташкил этилмаган. Қирол саройида қиролдан кейин канцлер турган. Унинг ваколатлари кенгайиб, суд мансабларига тайинлаш ва қирол йўқлигида қирол кенгашига бошчилик қилишни амалга оширган.
Саройда катта ва кичик (яширин) кенгаш фаолият кўрсатган. Катта кенгашга олий дунёвий ва диний зодагонлар кирган. Қирол ҳокимиятининг мустаҳкамланиши билан унинг аҳамияти пасайиб борган. Ҳисоб палатасининг мавқеи эса ошиб, қиролга молия масалалари бўйича маслаҳатлар берган. Шунингдек, балялардан келадиган даромадларни текширган. Негаки, бу даврларга давлат барқарорлигининг таянчи солиқ бўлган. Қирол аппаратида аниқ функцияга эга бўлмаган котиблик каби янги кичик мансаблар пайдо бўлган.
Маҳаллий бошқарув тизимида балялар тайинлайдиган лейте- нантларга суд функцияси ўтказилади. Кейинчалик улар қирол томонидан лавозим тайинланадиган бўлиб, балялар оралиқдаги лавозимларга айланади. Маҳаллий бошқарувни марказлаштириш мақсадида губернаторлик мансаби жорий этилади. Улар баляжларга тайинланиб, баляларни алмаштирганлар ва кенг ваколатлар, жум- ладан, янги қалъалар қуришни тақиқлаш, хусусий урушларга йўл қўймаслик сингари ҳуқуқларга эга бўлиб олганлар.
Шаҳзодалар ва таниқли дворянлардан тайинланувчи генерал- лейтенант мансаблари таъсис этилади. Дастлаб уларнинг ваколат доираси ва муддати қисқа бўлиб, кейинчалик улар бир неча маҳаллий округ (баляж, XV аср охиридан провинция)ни идора этганлар. Уларнинг асосий функцияси аввало солиқ йиғиш ва маъмурий функциялар ҳисобланади.
Шаҳарлар бошқарувида қирол ҳокимияти таъсири остида ўзини ўзи бошқариш тизими амал қилган.
Ҳарбий соҳада 1445 йил Карл VII томонидан доимий армия тузилиб, қироллик ҳудуди бўйича горнизонларга жойлаштирилади.
Суд тизимида ишларини юритиш тартибини бир хиллаштириш сиёсати ўтказилган. Суд фаолияти қирол маъмурияти назоратида бўлади. Суд ишлари қирол томонидан тайинланувчи прево, дастлаб баля ва сўнг лейтенантлар томонидан олиб борилган. Бу даврга келиб XIII асрда ташкил топган Париж парламенти феодал зода- гонларнинг ишлари бўйича олий суд, барча ишлар бўйича апелляция инстанцияси бўлиб қолган. Бундан ташқари, парламент қироллик қонун ҳужжатларини, қуйи судлар ва бошқа шаҳар парламентлари қарорларини рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширади.
Мутлақ монархия (XVI-XVIII асрлар). XVI аср бошларига келиб табақавий тузум мамлакатнинг ижтимоий тараққиёти ва капитализм ривожига қарши бўлиб қолади. Бу вақтда черков ҳокимияти устидан қиролнинг тўла ҳокимияти ўрнатилади. Дунёвий ва диний
.. 1
зодагонлар ўртасида мустаҳкам сиёсий алоқалар вужудга келади .
Давлат бошқаруви лавозимларига руҳонийлар ҳам тайинлана бошлайди. ХУГ-ХУШ асрларда аҳолининг энг кўп қисмини учинчи табақа ташкил этган. Биринчи ва иккинчи табақа вакиллари учинчи табақанинг сиёсий сиқуви ўсиши натижасида имтиёзларини сақлаб қолиш мақсадида марказлашган давлатни вужудга келтиришдан манфаатдор эдилар. Капиталистик уклад ривожланишининг ва феодализм емирилиши бошланишининг муқаррар натижаси абсолютизмнинг қарор топиши бўлди.
Абсолют монархия даврида олий ҳокимият қиролга тегишли бўлиб, ҳеч қандай давлат органи билан тақсимланмаган. Монархия илоҳий, қирол ҳокимияти эса муқаддас, деб эълон қилинади.
Кейинги даврларда то 1789 йилгача генерал штатлар чақирил- майди. Баъзи вақтлардагина қонунчилик ва молия масалалари бўйича қирол нотабллар (феодал асилзодалар)ни йиғиб турган. Пар­ламент дастлабки даврларда қирол ҳокимиятига қарши турганлиги боис, 1673 йилда қирол қонунларига протест келтириш ва рад этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Марказий бошқарув органлари кенгайиши уларнинг мураккабла- шишига олиб келган. Улар тез-тез ўзгартирилиб турилган.
ХУ асрда давлат котиблари номли мансабдор шахслар пайдо бўлади. Улар қиролнинг соф, шахсий ёрдамчилари ҳисобланган. Улардан бири қирол вояга етмаган пайтларда биринчи вазир функциясини бажарган. Кейинчалик уларнинг роли ошиб, бошқарув- нинг алоҳида соҳалари (ташқи, ҳарбий, денгиз, ички ишлар ва мустамлакалар) топширилади. XVIII асрда уларнинг ўринбосарлари лавозими таъсис этилиб, ҳузурида катта маҳкама ташкил қилинади.
Канцлер давлат бошқарувида илгариги мавқеини сақлаб, давлат бошқарувида қиролдан кейинги иккинчи шахс бўлиб олган.
Марказий бошқарувда молия суперинтенданти, сўнгра бош молия назоратчиси катта роль ўйнайди. У бюджет ва иқтисодий сиёсатга раҳбарлик қилиш, маъмурият фаолиятининг назорати, қонунларни тузиш ишларини ташкиллаштириш каби вазифаларни амалга оширган. Вақт ўтиши билан унинг ҳузурида турли хизмат ва маҳкамалардан иборат катта аппарат пайдо бўлади.
1Изоҳ: Давлат ерларининг 1/5 қисми руҳонийлар, 4/5 қисми қирол бошлиқ зодагонлар ихтиёрида бўлган.
Қирол ҳузуридаги маслаҳатчилик кенгашлар тизими ислоҳ қилинган. Юқори ва махсус мансабдор шахслардан иборат Катта кенгаш энг муҳим давлат масалаларини ҳал этган. Ташқи сиёсат масалалари бўйича тор доирада Юқори кенгаш чақирилган. Депеш кенгаши ички бошқарув масалаларини муҳокамадан ўтказиб, маъмурият фаолиятига оид қарорлар қабул қилган. Молия масалалари бўйича кенгаш давлатнинг молия сиёсатини ишлаб чиқиб, хазинага келиб тушувчи янги маблағларни излаган.
Жойлардаги бошқарув ўта мураккаблиги ва чалкашлиги билан ажралиб туради. Баъзи мансаблар бу даврда сақланиб қолган, лекин роли пасайган. Жойларда кўп сонли ихтисослашган хизматлар - суд бошқармаси, молия бошқармаси, йўлларни назорат қилувчи бош- қарма ва ҳоказолар пайдо бўлади. Уларнинг ҳудудий чегаралари ва функциялари аниқ ўрнатилмаган.
Маҳаллий бошқарув жойларда губернаторлар томонидан юри- тилган вақтларда уларнинг фаолияти қирол комиссарлари томонидан текшириб турилган. ХVI асрнинг иккинчи ярмида уларга интендант- лик унвони берилади. Шу вақтдан эътиборан улар маҳаллий ҳоки- мият эгаларига айланади. Кейинчалик улар ўз ҳудудида ижро, назорат ва суд ҳокимияти бошқарганлар.
Шаҳарлар дастлаб сайланувчи мерлар ва муниципал масла- ҳатчилар томонидан бошқарилган. Кейинчалик улар ўрнига қирол амалдорлари тайинланган. Қишлоқ жойлари деҳқонлар жамоаси ва жамоа кенгашлари томонидан амалга оширилган.
Қироллик судлари тизими жуда чалкаш бўлган. Қуйи судлар тугатилиб, баляжлардаги судлар сақланиб қолган. Париж парламен- ти ва бошқа шаҳарлардаги парламентлар илгаригидек муҳим роль ўйнаган.
Абсолютизм даврида кенг тармоқли полиция хизмати ташкил этилади. Провинцияларда, шаҳарларда, йирик йўлларда ва бошқа жойларда полиция органлари тузилади. 1667 йилда полиция генерал- лейтенанти лавозими таъсис этилиб, унга бутун қироллик миқёсида тартибни сақлаш мажбурияти юкланган. Унинг ихтиёрида ихтисос- лашган полиция бўлимлари, отлиқ полиция гвардияси, дастлабки терговни олиб борадиган суд полицияси мавжуд эди. У сиёсий полицияга ҳам бошчилик қилган. Полиция функциясига тартибни сақлаш, жиноятчиларни қидириб топиш ва ахлоқни назорат қилиш (тадбирлар вақтида, биноларда) кирган. Сиёсий полиция яширин қидирув ва назоратнинг кенг тармоқли тизимидан иборат эди.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish