3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet243/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   277
Bog'liq
ДХН

Девони саркори хосса ҳукмрон сулолага тегишли ер-сув ва мол- мулк бошқаруви, назорати ҳамда солиқ ишларига масъул ҳисобланган. Бошқа девонлар номлари эса манбаларда учрамайди.
Даргоҳда катта мавқега эга бўлган лавозимлардан бири Шайх ул- ислом бўлиб, у давлат ва жамиятдаги мафкуравий ҳаётда асосий ўринда турган. У шариат қоидаларининг тўғри татбиқ этилиши ва уларга риоя этилишининг умумий назоратини юритган ва доимо хабардор бўлиб турган.
Жойларда ахлоқий нормаларга риоя қилиниши, амалдорлар ва руҳонийларнинг бу масалага муносабатини билиб бориш билан мухтасиб шуғулланган. Жойларга мухтасибга бўйсунувчи раислар тайинланган.
Бош садр диний муассасалар таъминоти учун ажратилган вақф мулкларини бошқарган. Жойларда эса унга бўйсунувчи садрлар фаолият кўрсатган.
Қози калон (бош қози, катта қози) мамлакатда шариат суд ишларига етакчилик қилган. Ҳарбийлар ҳаётида юз берадиган ҳуқуқий масалаларни қози аскар ҳал қилган. Унга қози аскар ва маҳаллий қозилар бўйсунган. Қози калонга вилоят қозилари устидан шикоят қилиш мумкин бўлган. Агар қози фисқ йўлига кирса, масалан пора олса, зино қилса ёки хамр ичса ишдан четлатилган.
Давлат аҳамиятига молик мансаблардан яна бири оталиқдир. «Оталиқ қилмоқ», «отасининг ўрнини босмоқ» мазмунини берувчи мазкур амалдор марказий ҳокимиятнинг жойлардаги вакили бўлган. Олий ҳукмдор вилоятлар бошқарувига шаҳзодаларни тайинлаш баробарида уларга оталиқ, яъни ўз назоратчисини, ишонган шахсини бириктирган. Айниқса, балоғат ёшига етмаган шаҳзодалар вилоят- ларга тайинланган ҳолларда, улар то улғайиб мустақил фаолият кўрсатиш даражасига етгунига қадар давлат ишларини бошқариш шу оталиқлар зиммасига юклатилган. Бундай ҳолларда оталиқлар амалда вилоят бошқарувини, марказ билан муносабатлар ҳолатини ҳал этиб келган. Бундан келиб чиқадики, оталиқларнинг асосий вазифаси жойлар - вилоятлар билан боғлиқ бўлган.
Ясовуллар олий ҳукмдор ва шаҳзодалар ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш ишларини олиб борган. Шаҳзодаларни хон томонидан қабул қилиш, уларнинг арзи ва илтимосларини етказиш каби тадбирлар шулар жумласидандир.
Олий ҳукмдор чиқарган ҳукмлар, ёрлиқлар ва бошқа расмий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ишларига парвоначи жавобгар бўлган. Уруш пайтларида эса улар ҳарбий етакчилик вазифалари билан ҳам шуғулланган.
Даргоҳга тушган арзларни қабул қилиш, жавобини бериш ҳамда мамлакатдаги ижтимоий адолат тартибларига риоя қилишнинг назорати каби юмушларга додҳоҳ мутасадди эди.
Даргоҳдаги хавфсизлик, тартиб-интизом, кириш-чиқишдан ха- бардорлик каби тадбирлар эшикогабоши бошчилигида олиб борил- ган. Унинг бўйсунувида чап эшикогаси, ўнг эшикогаси, эшикогаси бўлган. Улар уруш пайтларида олий ҳукмдорнинг энг муҳим ҳарбий топшириқларини ҳам бажариб борган.
Бундан ташқари, яна даргоҳда қуйидаги лавозимлар таъсис этилган: Мирзабоши (унинг бўйсунувида мирзалар бўлган); шиговул (элчиларни қабул қилувчи); қўрчибоши (қурол-аслаҳа хизмати бошлиғи, унинг амалдори жибочи); чуҳрабоши (махсус қуллардан иборат ҳарбий қисм бошлиғи); мирохур (олий ҳукмдорга тегишли йилқи, от-улов, уларнинг таъминотига масъул); қушбеги (подшоҳона ов тодбирларини уюштирувчи); қоровулбеги; тугбеги; китобдор; мунший; муҳрдор; хазиначи; тавочи; баковулбоши; дастурхончи; жарчи ва бошқалар.
Маҳаллий бошқарув. Маъмурий жиҳатдан Шайбонийлар давлати, ёинки ХVI асрнинг иккинчи ярмидан Бухоро хонлиги деб аталувчи бу давлат илк даврлардаёқ вилоят ва туманларга тақсимланган. Вилоятларни ҳокимлар бошқарган, улар бевосита хон томонидан тайинланган. Дастлабки даврларда вилоятлар асосан ҳукмдор сулола намояндалари орасида мулк ўрнида тақсимлаб берилган.
Шунингдек, вилоятларга йирик амалдорларни тайинлашнинг алоҳида тартиби бўлиб, жойларда даргоҳлар фаолият кўрсатган. Юқорида келтирилган лавозимлар маҳаллий бошқарув тизимида жорий этилган. Шайбонийлар замонида қалъа бошлиғи қутвол дейилган бўлса-да, шу билан бирга у шаҳар ҳокими мақомига эга бўлган.
Мамлакатда энг йирик ер эгаси хон ҳисобланган. У давлат ерларининг олий мулкдори бўлган. Умумдавлат ерлари ижарага берилган, лекин уларни сотиш, туҳфа қилиш ва васият қилиб қолдириш мумкин бўлмаган. Хоннинг мулк ерлари ҳам мавжуд бўлиб, у бошқа мулк эгалари сингари сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлган.
Мамлакатда ерга бўлган хусусий мулкчилик муносабатлари кенг тарқалган. Ерларни тортиқ этиш бўйича алоҳида «танҳо» института мавжуд бўлиб, бундай ерлар ХУ1 асрда юқори табақа вакиллари ва руҳонийларга давлат олдидаги хизматлари учун туҳфа этилган. Тархон, суюрғол институтлари ҳам амал қилган. Тархонлик ҳуқуқига нафақат ҳарбийлар, савдогарлар ва бошқа аҳоли қатламлари ҳам эга бўлган. У суюрғол сингари давлат олдидаги алоҳида хизматлар учун инъом этилган. Ерсиз зироатчилар мулкдорлар ерида ишлаб, одатда, ҳосилнинг 1/3 ёки 1/5 қисмига эгалик қилган.
Энг кўп тарқалган солиқ турларидан закот (кўпсур), хирож, ушрни кўрсатиш мумкин. Шунингдек, мавжуд йиғимларнинг танобона, зобитона, мадади-лашкар, пешкаш ва бошқа турларини кўрсатиш мумкин.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish