. Шайбонийлар давлати тузуми
о
ТемурийларваОлтинУрдадавлатидафеодалтарқоқлик, ўзаронизоважанглароқибатидаХУасрнинг 20-йилларидаДашти
о о
Қипчоқнингшарқийҳудудларида, яъниОлтинУрданингОқУрдақисмидаВолгабўйларидантоСирдарёшимолигачабўлганҳудудларниўзичигаолганкўчманчиўзбеклардавлатиташкилтопади.
ХУ асрўрталаригакелибўзбеклардавлатиҳозиргиҚозоғистонважанубий-ғарбийСибирнингжудакаттаҳудудлариниўзичигаолган. Хусусан, кўчманчиўзбеклардавлатинингчегараларишимолданТуркиягача, жанубданХоразмнингғарбийқисмибиланОролденгизиваСирдарёнингқуйиоқимигачаетибборган. ШарқийчегараэсаСаброн (Саврон)данўтган. ҒарбданТополваЁйиқ (Урол) дарёларичегарабўлган. БудавлатҚозоғистон, ҒарбийСибирнингкўпқисмиваХоразмнингжанубий-ғарбийҳудудлариниўзичигаолган. УнгаВолгадарёсинингўнгқирғоғидан (БуюкБулғордан) тоДарбандгачабўлганерларҳамбўйсунган.
УшбудавлатнингасосчиситемурийларсалтанатигабарҳамберганМуҳаммадШайбонийхоннинг (1450-1510 й.) бобосиАбулхайрхон (1428/29-1468/69 й.) ҳисобланади. Мазкурдавлат 40 йилданзиёдроқвақтҳукмсурган. ТемурийшаҳзодаларнингўзаротахтталашишидавридаАбулхайрхонтезорадаМовароуннаҳрижтимоий-сиёсийҳаётидаҳалқилувчиўринэгаллайди. Чунончи, ШайбонийларсулоласивакиллариОлтинУрданамояндаларисифатидаМовароуннаҳрнисобиқЧиғатойулусинингтаркибидея, унгаўздаъволариниҳақлиҳисоблайдилар. АбулхайрхоннингневарасиМуҳаммадШайбонийхонтомонидан 1499-1510 йиллароралиғидаТемурийлармулкитўлаэгалланади.
Янги давлатнинг пойтахти дастлаб Самарқанд деб топилди.
ХУ1 асрнинг 60-йилларида Бухоро маъмурий-сиёсий марказ мавқеини олади. ХУ1 асрда Россияда «Бухария», «Великая Бухария», Шарқий Туркистон эса «Кичик Бухоро» номи билан машҳур бўлган.
Кўчманчи ўзбеклар давлати ташкил топиши билан бу ҳудуд ҳуқуқий тизимида янги ўзгаришлар жорий қилинишига эҳтиёж туғилди. Чингизхон ва Темур даврида қўшинда жорий қилинган ҳарбий тартиб-қоидалар сақланиб қолди.
Шайбонийхон ҳокимиятни мустаҳкамлаб олгач, бир қатор ислоҳотлар ўтказди. Булар ер-сув ва пул ислоҳотларидир. Шайбонийхон 1505 йилда йирик қонуншуносларнинг кенгашини чақириб унда бундан аввалги ўн йил ичида солиқларнинг оғирлигидан, амалдорлар зулмидан қочиб ер-сувларини ташлаб кетганлар мулкларининг тақдири муҳокама қилинди. Кенгаш эгасиз ер-сув, мулклар подшо тасарруфига ўтказилиши, эгалари қайтиб келгач давлат хазинасидан уларнинг мол-мулклари қайтариб бериши ва ушбу мол-мулкдан фойдаланганлик учун тегишли ҳақ тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди. 1507 йилда пул ислоҳоти ўтказилиб, мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида вазни бир хил бўлган кумуш тангалар, мис чақалар зарб этилиб, муомалага киритилди.
Абдуллахон I нинг қисқа вақт ҳукмдорлигидан (1539-1540 й.) сўнг мамлакатда қўш ҳокимиятчилик юзага келди. Бухорода Убайдуллохон ўғли Абдулазиз (1540-1550 й.), Самарқандда эса Кўчкунжихон ўғли Абдулатиф (1540-1551 й.) ҳокимиятни бошқаради. Абдуллахон II (1583-1598 й.) даврига келиб мамлакат яна марказлаштирилади. Мамлакат пойтахти Бухорога кўчирилади ва шу даврдан бошлаб Бухоро хонлиги деб атала бошланди. Пул ислоҳотини ўтказилиб, бир хилдаги олтин ва кумуш танга ҳамда мис чақа муомалага киритилади. Ички ва ташқи савдо ривожланади.
Узбек давлатчилигининг Россия босқинидан олдинги босқичи
ХУ асрдан, яъни ҳокимият шайбонийлар қўлига ўтиши билан бошланади. Айнан мазкур асрдан бошлаб давлат бошқарувида шу давргача шаклланиб келган анъаналардан чекиниш ҳолати кўзга ташланади. Хусусан, даргоҳ ва ундаги турли лавозимлар мавқеи кучайиб, ижроия ҳокимияти марказий мансабдор шахслар қўлида мужассамлашади. Натижада девонлар тизими чегараланган. Бунинг сабаби шайбонийлар ўзлари билан давлат бошқарувининг кўчманчи ва ярим кўчманчиларга хос шаклини олиб кирганлигидадир.
Шу даврга хос яна бир ҳолат сифатида мансабдор шахснинг ўз доимий фаолиятидан ташқари қўшимча вазифаларга ҳам жалб этилганлигини кўриш мумкин. Жумладан, даргоҳда фаолият юритувчи кўпгина амалдорлар қўшимча равишда ҳарбий ишлар ёки элчилик вазифалари билан ҳам шуғулланиб келганлигини кўрсатиш мумкин.
Олий давлат идораси - даргоҳ (сарой) ҳисобланган. Марказий бошқарув фаолияти юқорида таъкидланганидек, сарой девони ва даргоҳ амалдорлари томонидан амалга оширилган.
Олий ҳокимият эгаси хон бўлган. Дастлабки даврларда олий ҳокимият ҳукмрон сулоланинг энг улуғ ёшдаги намояндасига ўтган.
ХУ1 асрнинг 40-йилларидан бошлаб сулола ичидаги оилавий анъана устун чиқа бошлайди.
Даргоҳдаги хондан кейинги муҳим мансабдор шахс нақиб ҳисобланган. Таржимада «сардор», «бошлиқ», «етакчи» маъносини берувчи нақиблик мансаби амалда анча кенг ваколатга эга бўлган. У ички ва ташқи сиёсат ҳамда ҳарбий масалаларда олий ҳукмдорнинг биринчи маслаҳатчиси ҳисобланган. Унинг маслаҳати билан қарор қабул қилинган. Ҳарбий юришларни уюштириш, давом эттириш, душман ҳарбий имкониятларини ўрганиш ва элчилик вазифалари ҳам нақибга юкланган. Одатда, ушбу лавозимга асосан пайғамбари- миз Муҳаммад (с.а.в.) авлодлари ҳисобланадиган саййидлар хонадо- нига мансуб кишилар тайинланган. Расмий қабул маросимларида унинг олий ҳукмдордан чап тарафи томонидан биринчи бўлиб жой олиши нақибнинг даргоҳда тутган юксак мақомидан далолатдир (масалан, 1570 йили Бухорода Абдуллахон II яна ўз ҳокимиятини тикларкан, бухороликлар томонидан ўртага солинган машҳур Қосим шайх Азизхон (вафоти 1578 йил) билан музокарага ўз нақибини юборади).
Юқори мансабдор шахс ҳисобланган девонбеги сарой девонига бошчилик қилган. У девон фаолияти ҳақида хонга кунлик ҳисобот бериб борган. Сарой девонининг асосий вазифаси мамлакатнинг муҳим ишларидавлат яъни давлат мулки, молия, солиқ, ер-сув бошқаруви, жойлардаги амалдорларга иш тақсимлаш, мансабларга тайинлаш ишларини юритиш бўлган.
Даргоҳдаги кўкалдош илгариги даврлардаги Девони мушриф- нинг фаолиятини амалга оширган. У умумий давлат назоратини олиб борган. У олий ҳукмдор ва расмий сулолага энг яқин кишилардан тайинланган. Одатда, кўкалдошнинг ижтимоий моҳияти сулоланинг бирор бир вакили билан бир онани эмганлик билан тушунтирилади. Демак, кўкалдош даргоҳнинг энг ишончли кишиларидан ҳисоб- ланиб, унга топшириладиган вазифалар вазифалар нозик қадар нозик ва масъулиятли бўлган. Бир сўз билан айтганда, мазкур мақом вазифаси мамлакатда олий ҳукмдор олиб бораётган сиёсат дахлсиз- лиги, унга кишиларнинг муносабатлари билан боғлиқ юмушлардан иборат эди. Масалан, Абдуллахон II ва Абдулмўмин ўртасидаги қарама-қаршиликни бартараф этишда Абдулмўмин ҳаракатлари ва мақсадларини олдиндан олдиндан, хонга тўғри маълумот беришда асосий ўринни Қулбобо кўкалдош тутгани маълум.
Do'stlaringiz bilan baham: |