3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet244/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   277
Bog'liq
ДХН

Аштархонийлар давлати. Шайбоний Абдулмўминхондан сўнг тахтга чиққан Пир Муҳаммад (1598-1601 й.) ҳукмронлиги кўп давом этмайди. Самарқанд ҳокими Боқи Муҳаммад Бухоро тахтини қўлга киритиб, хон деб эълон қилинади. Шу тариқа шайбонийларнинг бир асрлик ҳукмронлиги тугайди. Мамлакат бошқаруви янги сулола аштархонийлар қўлига ўтади.
Аштархонийлар сулоласи ХУ аср 30 йилларида Волга бўйида Олтин Урда (Жўжи улуси)дан ажралиб чиққан Аштархон (Ҳожи тархон, Астрахан) хонлигини бошқарган манғит сулоласи вакиллари бўлган. Улар 1556 йилда Рус давлати томонидан хонлик тугатилиши натижасида Мовароуннаҳрга келган. Мовароуннаҳрдаги аштархо- нийлар намояндаси Ёр Муҳаммадхон билан шайбонийлар ўртасида дастлаб дўстлик, сўнгра қуда-қариндошлик муносабати ўрнатилган. Хусусан, Боқи Муҳаммад ота томондан аштархонийларга, она томондан шайбонийларга мансубдир. Бора-бора аштархонийларнинг мавқеи ошган. Мамлакатда эътиборли вилоятлардан Самарқандни бошқаришга эришган Боқи Муҳаммадхон олий тахтни шайбоний- лардан тортиб олади. Шу билан мамлакатда аштархонийлар сулоласининг бир ярим асрлик фаолияти бошланади.
Олий ва маҳаллий бошқарувда кўчманчи ўзбек қабилалари бошлиқлари бўлган амирларнинг таъсири кучли бўлган. Вилоят ҳокимлигига асосан у ерда ўрнашган қабила амирлари ҳоким этиб тайинланган. Бу эса кейинги даврларда давлатнинг парчаланиб кетишига олиб келган. Ҳаттоки, Бухорода амирлар ҳукмронлигига асос солинган.
Аштархонийлар давлати 1740-1747 йилларда Эрон шоҳи Нодир- шоҳ таъсири остида бўлади. Шу даврдан бошлаб аштархоний хонларининг мавқеи расмий жиҳатдангина тан олинади. Амалда ҳокимият бошқа бир маҳаллий сулола манғитлар намояндаси Му- ҳаммад Ҳакимбий оталиқ ихтиёрига ўтади. 1753 йилда унинг ўғли Муҳаммад Раҳим оталиқ ўзини Бухоро амири деб эълон қилади. Шу тариқа Аштархонийлар хонлиги тугатилади.
Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида давлат бошқарувида жид- дий ўзгариш кузатилмайди. Олий, марказий ва маҳаллий ҳокимият даргоҳда мужассамланган. Аниқ равишдаги даргоҳ ва ижроия (девонлар) тақсимотини бу даврда ҳам кўрмаймиз. Шунингдек, бирор лавозимдаги амалдорга ижтимоий мавқеи ва хон билан муносабатига қараб бошқа ваколатлар ҳам юклатилган.
Давлат бошлиғи хон сулола вакиллари - султонлар томонидан сайланган. Оталиқ бу вақтга келиб хондан кейинги биринчи ўринда турган. У биринчи вазир вазифасини бажарган. Оталиқдан кейинги мансаб девонбеги лавозими бўлган. У солиқлар рўйхатини тузиш ва тўплаш, бошқа давлатлар элчиларининг ёрлиқларини қабул қилиш ва уни хонга топшириш билан шуғулланган.

  1. аср бошларига келиб қушбегибошининг мавқеи кучайган. Унга амалдорларни мансабга тайинлаш ва унвон бериш, хон ёрлиғисиз шахсан ёзма кўрсатмалар тарқатиш, олий қабулларда ўз хоҳишига кўра иштирок этиш каби ваколатлар берилган.

Марказий бошқарув аппаратида парвоначи инъом олганларга ёрлиқларини бериш билан шуғулланган. Додхо хон номига келган аризаларни қабул қилиш ва қарорни аризачига етказиш ишини юритган. Катта иноқ ўзбек қабилаларининг бошқарувини олиб борган. Кўкалдош сиёсий миршабликни бошқарган. Ясовуллар алоҳида топшириқларни бажарган. Бундан ташқари бош қози, ҳарбий қози, шайхулислом каби лавозимлар мавжуд бўлган.
Сарой қутволи лавозими алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, давлат хазинаси ҳисобидан амалга оширилган қурилиш, ободончилик ишларига жавобгар бўлган.
Вилоят ва шаҳарлар хоннинг ҳарбий вассаллари томонидан идора этилган. Бухоро шаҳри махсус ҳоким - доруга томонидан бошқарилган. Пойтахтда миршаблик лавозимлари жорий этилган.

  1. . Мустақил ўзбек хонликларининг вужудга келиши ва уларнинг давлат тузуми

  1. XIХ асрлар ўзбек давлатчилиги тарихидаги муҳим бос- қичлардан бири ҳисобланади. Бу вақтга келиб, 2400 йиллик улкан тарихий тараққиёт йўлига эга бўлган ўзбек давлатчилигида тарқоқ- лик ҳолати яққол кўзга ташланади. Бир вақтнинг ўзида Бухоро, Хива ва Қўқонда алоҳида давлатлар фаолият кўрсатади. XVIII асрнинг


иккинчиярмигакелибУртаОсиёдабошланганянгидаврхонликларнингиқтисодийривожланишдаврибўлибҳисобланади. БудаврдаХивадақўнғиротлар, БухородаманғитларваҚўқондамингларҳокимиятниэгаллайди. XK асрнинг иккинчи ярмидан эса улар Рус давлати томонидан мустамлакага айлантирилади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish