Чжоу подшолиги даврига келиб олий ҳокимият мерос тариқа- сида наслдан-наслга ўтган. Ривоятларга қараганда, милоддан аввалги 115-1079 йилларда подшо Чен давлат идоралари тизимида ислоҳот- лар ўтказади. Сарой бошқарув тизими мавжуд бўлган. Саройда мирза, подшолик архиви бошлиғи, мамлакатда маросимлар ўткази- лишини кузатиб борувчи ва бошқа амалдор (дуфу)лар фаолият кўрсатган. Давлат аппаратига олий амалдор (сян) бошчилик қила бошлаган. Подшонинг асосий маслаҳатчи (гун)лари учта бўлиб, улар «буюк мураббий», «буюк устоз», «буюк ҳомий» бўлган. Сян айнан шулар орасидан сайланган. Олий коҳин ва буюк фолбин мансаблари мавжуд бўлган.
Цинь подшолиги даврида подшо Сао-гун (мил. ав. 361-338 йй.) вақтида давлатнинг нуфузли амалдори Шан Ян томонидан бир қанча сиёсий-маъмурий, ер, аграр, молия ва ҳарбий ислоҳотлар ўтказилган.
Давлат бошлиғи император (хуанди) бўлган. Қонун чиқариш, ижро этиш ва суд ҳокимияти унинг қўлида тўпланган. Давлат аппа- ратида ўн минглаб амалдорлар хизмат қилган. Бошқарув тепасида ўнг ва сўл вазир (ченсян)лар турган. Уларнинг ўринбосарлари котиблар ҳисобланган. Олий мансабдор шахслардан сарой қўриқлаш хизматининг бошлиғи, император авлодларининг маросимларини ўтказишни юритувчи ва ташқи муносабатларни юритувчи амалдор- лар фаолият кўрсатган. Давлат аппарати фаолиятида император маслаҳатчилари катта роль ўйнаган.
Хань подшолиги даврида мамлакатни бошқариш бешта маҳкама ўртасида тақсимланган. Император ҳузурида олий маслаҳатчи орган
императорлик кенгаши тузилган.
Бутун ерлар давлат мулки сифатида кўрилган ва подшонинг ихтиёрида бўлган. Марказлашган давлат ташкил этилмаган. Ван фақат пойтахт вилоятини бевосита бошқарган. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларини ворислик ҳуқуқига эга князлар - чжухоулар идора этган.
Чжоу давлати даврида асосий маъмурий бирликлар нисбатан мустақил князликлар ҳисобланади. Князлик ҳудудида қуйидагича бўлинган. Сян тепасида Цинь турган. Сян 5 та чжоуга, чжоу 5 та данга, дан 5 та цзу (уруғ жамоаси)га, цзу 4 та ли (қишлоқ)га, ли 5 та лин (жамоа)га, линь 5 та оилага бўлинган.
Цинь подшолиги вақтига келиб империя ҳудуди 36 та вилоятга бўлинган. Вилоятлар ўз навбатида уездларга, уездлар - волостларга, волостлар эса - тин (энг қуйи маъмурий бирлик)ларга бўлинган. Ҳар вилоят тепасида иккитадан бошқарувчи: ҳарбий ва фуқаролик ҳокимияти вакиллари турган.
Хань подшолиги даврида мамлакат ҳудуди 13 та йирик округга бўлинган. Округларга маҳаллий маъмурият устидан назоратни амалга оширувчи округ тафтишчиси - подшонинг ноиблари бошчилик қилган. Вилоятлар ва уездлар марказдан тайинланган учта амалдор - ҳукмдор ва унинг фуқаролик ва ҳарбий ишлар бўйича ёрдамчилари томонидан бошқарилган. Умуман маҳаллий маъмурият фаолияти марказдаги назоратчилар томонидан назорат қилинган. Кейинги даврларда маҳаллий бошқарув тизимида жиддий ўзгариш кузатилмаган.
Қўшин асосан уруш вақтларида йиғиладиган халқ лашкарлари- дан ва унча катта бўлмаган доимий хизматдаги отрядлардан иборат бўлган. Қўшиннинг асосини жанговар арава, отлиқ қўшин ва пиё- далар ташкил этган. Жанговар аравада камонбоз ва найзабардор- ларни ҳайдовчи олиб юрган. Кейинги даврларда қуллар ҳам армияга жалб этилган.
Қадимги Хитойда ҳуқуқнинг асосий белгилари. Қадимги Хитойда ёзма қонунларнинг пайдо бўлиши одат ҳуқуқларининг тугатилишига олиб келмаган. Давлат ривожланишининг барча босқичларида одат ҳуқуқи муҳим ўрин тутиб ижтимоий муносабатларнинг кўп қисми- ни, жумладан ер муносабатларини тартибга солган.
Қадимги Хитой ҳуқуқий тизими конфуцийлик ва легизм фалса- фий таълимотлари таъсирида шаклланади. Унда конфуцийликнинг ахлоқий-сиёсий, диний ақидалари ва легизмнинг сиёсий-ҳуқуқий концепцияси ҳал қилувчи омил бўлган.
Қадимги Хитой ҳуқуқи дастлабки даврда одоб-ахлоқ меъёрлар (ли) ва диний қоидалардан ажратилмаган. Милоддан аввалги
асрда Конфуцийлик таълимоти юксак одоб-ахлоқни ёқлаб, қонунчилик шаклига адолат тартиби каби мезонларни илгари сурган.
Милоддан аввалги V - III аср бошларида легистлар таълимоти асосида мунтазам жазо комплексига эга бўлган давлатнинг ёзма қонунчилиги шаклланади.
Милоддан аввалги III аср ва милоднинг III асрида ортодоксал конфуцийлик таълимоти майдонга чиқади. У конфуцийлик ва легизмнинг қўшилиши натижасида туғилади. Бу даврда ахлоқ ва ҳуқуқ уйғунлаштирилади. Бошқача айтганда, ахлоқни ҳуқуқ қаттиқ қонун (фа) йўли билан мустаҳкамлайди. Натижада одоб-ахлоқ меъёрлари мажбурий ва расмий характерга эга бўлади. Ёзма ҳуқуқ конфуцийликнинг муқаддас асарларидан кўчирилган.
Қадимги Хитойнинг ҳуқуқ манбалари сифатида илк ёзма қонун- лар милоддан аввалги II минг йилликдаёқ пайдо бўлган. Подшолар чиқарган қонун ва фармойишларнинг кўпайиб бориши ва уларда зиддиятларнинг келиб чиқиши ҳуқуқни кодификация қилиш зарура- тини келтириб чиқарган.
Милоддан аввалги Х асрда Чжоу давлатида ван - Му томонидан 3000 та моддага эга Жиноят кодекси - жазолар ҳақидаги қонуннома ишлаб чиқилган. Унда аввало, одат ҳуқуқи мустаҳкамланган. Оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатлар ва жиноятлар турлари кўрсатилган.
Ёзма қонунларнинг анча кенг тарқалиши милоддан аввалги VI
асрларга тўғри келади. Қонунчилик фаолияти, айниқса милоддан аввалги V-III асрларда жуда тез ривожланган. Асосий мақсад сиёсий барқарорликка эришиш ҳисобланган.
Илк муҳим ёзма қонунлар қаторига милоддан аввалги 536 йилги «Қонунлар шарҳи» номли ҳамда милоддан аввалги V-IV асрлардаги «Вей подшолиги қонунлари китоби» номли қонунлар тўпламини киритиш мумкин. Уларнинг ҳар иккаласи жиноятлар таркибини изоҳлаган ва уларга жазо белгилашга мўлжалланган.
Милоддан аввалги III-II асрларда қадимги қонунларни баён қилиш, ёзиш, шарҳлаш ва қайта тиклаш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилган. Бу вақтга келиб «Вей подшолиги қонунлари китоби» ҳарбий, молиявий ва давлат от-улови тўғрисидаги меъёрларга бағишланган боблар билан тўлдирилган.
Хитой анъанавий ҳуқуқида хусусий ҳуқуқ мустақил равишда ривожланмаган. Милоддан аввалги IV-III асрларга келиб ер ҳуқуқи шакллана бошлаган. Мулк ҳуқуқининг предмети асосан ер ва қуллар бўлган.
Мажбуриятларнинг шартномалардан келиб чиқадиган турлари кенг тарқалган. Шартномаларнинг айирбошлаш, олди-сотди, ҳадя, қарз, ижара, шахсий ижара шартномалари амал қилган. Уларнинг шартлари асосан одат ҳуқуқи билан тартибга солинган.
Никоҳ-оила муносабатларида катта оилалар мустаҳкамлиги билан ажралиб турган. Оила тепасида оиладаги ёши энг улуғ эркак турган. Унга оиланинг барча аъзолари бўйсунган. Никоҳ-оила муносабатлари конфуцийлик таълимоти асосига қурилган. Никоҳ тузиш учун қатор шартлар белгиланган бўлиб, хусусий битим сифатида расмийлаштирилган. Унинг бузилиши моддий ва жиноий жавобгарликларни келтириб чиқарган. Никоҳ ёши эркаклар учун 1630, аёллар учун 14-20 ёш қилиб белгиланган. Хотин туғмаса иккинчи даражали хотин олиш мумкин бўлган. Жиноят содир этган шахслар билан никоҳга кириш тақиқланган. Юқори табақа вакили паст табақадаги киши билан, эркин киши қул билан никоҳ қурса жиноий жавобгарликка тортилган. Арзимаган сабаблар (эр-хотинлик бурчини бузиш) ҳам никоҳ бузилишига олиб келган. То XK асргача ота-она, бува-буви томонидан ўғил, набира келин уриб ўлдирилса, жавобгарлик келиб чиқмаган. Мотам тутмаслик оилавий жиноят ҳисобланган.
Мерос ҳуқуқида аввало фарзандлар, набиралар, улар бўлмаса бошқа қариндошлар қонуний меросхўрлар сифатида чиққанлар. Оилада катта ўғил мерос олишда катта имтиёзга эга бўлган. Ота ўлганидан сўнг оила мулки унга ўтган ва у оила бошлиғига айланиб, бошқа оила аъзолари устидан ҳукмронлик қила бошлаган.
Жиноят ҳуқуқининг ривожланиши Қадимги Хитойда ҳуқуқнинг ривожланишини белгилаб келган. Ҳуқуқбузар шахсга «пасткаш инсон» сифатида қаралиб, дунёни бузиб юборади деб, ҳисобланган. Ибтидоий жамоа тузумига хос талион тамойили (бао) узоқ вақтгача сақланиб қолган.
Жазо чораларини белгилашда жиноий ҳаракатнинг оғирлигига эмас, балки жиноий иродага, яъни жиноятчининг маънавий ҳолати ҳисобга олинган. Кўпинча суиқасдга тугалланган жиноят деб қаралган. Янги эра (милод) бошларида жазонинг индивидуаллиги принципи илгари сурилган. Жиноятни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар инобатга олинган.
Маълумотларга қараганда милоддан аввалги I минг йилликда Му кодексида 3000 та жиноят тури мавжуд бўлган. Булар орасида давлатга, динга, шахсга, мулкка ва ҳарбий тузумга қарши жино- ятларни алоҳида оғир жиноят тарзида кўрсатиш мумкин. Жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳам жиноят ҳисобланган. Ичкиликбозлик учун ўлим жазоси қўлланилган.
Жиноят қонунларига жазоларнинг жуда қаттиқлиги хосдир. Ундан асосий мақсад қўрқитиш бўлган. Жазолар турларининг хилма-хил кўринишлари бўлган. Улар бир-биридан жуда кам фарқ қилган. Жазо турини алмаштириш ва қўшимча жазо тайинлаш амал қилган. Жазо ёшдан қатъи назар бир хил қўлланилган ҳоллар учраган.
Жазоларнинг айнан таёқ билан уриш, қулоқ ёки бурнини (исин) кесиш, оловда куйдириш, майда бўлакларга бўлиш, белидан иккига бўлиш, оёқ (фейсин) ёки қўлларни узиш, бошини кесиш (данисин), тириклайин кўмиш, кўзини ўйиш, юзга тамға босиш (мосин), чужин
(бичиш) ва аёлларни қулга айлантириш, бадарға қилиш, мансабдан бўшатиш ва жарима каби турлари амал қилган. Давлатга қарши ва сиёсий жиноятлар учун айбдор билан унинг келгуси уч авлод қариндош уруғлари ҳам жавобгар ҳисобланган (қулга айлантирилган ва қатл этилган).
Суд ва суд жараёни хусусида айтиш мумкинки, суд ҳокимияти маъмурий ҳокимиятдан ажратилмаган. Олий суд ҳокимияти импера- торга тегишли бўлган. Суд функциялари адлия бошлиғи, ҳарбий бошлиқлар, вилоят бошқарувчилари - префектлар томонидан амалга оширилган.
Адлия бошлиғи суд ва унинг қарорларининг адолатлилигини назорат этган. Префектлар ўз ҳудудида шубҳа туғдирадиган ҳол- лардан ташқари барча ишлар юзасидан мустақил жазо тайинлаган.
Ҳуқуқ-тартиботни сақлаш жойларда махсус кучга эга полициячилар томонидан амалга оширилган. Давлат суди билан бир қаторда, оилада оила бошлиғининг суд ҳокимияти ҳам мавжуд бўлган. Қадимги вақтларданоқ тергов ишлари линшилар томонидан олиб борилган. Дастлабки қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов натижалари ҳақида хулоса, айблов далолатномаси тузилган. Ҳукм 3 ой ичида қайта кўрилиши мумкин бўлган. Айбсизлик презумпсияси тамойили ҳаракатда бўлган. Судда иш юзасидан аналогия (қиёслаш) бўйича қарорлар чиқариш кенг қўлланилган.
Муайян давр давлати ва ҳуқуқини ўрганишда, аввало, унинг ижтимоий тузумига эътибор қаратилади. Шу ўринда айтиш керакки, ижтимоий тузумнинг ҳар бир тоифаси алоҳида ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланган ва жамиятда алоҳида ўрин эгаллаган.
Давлат марказлашган сари кучайишда давом этган. Шу билан бирга, амалдорларга ерларнинг мукофот тарзида берилиши, солиқ ва мажбуриятлардан озод қилиниши каби имтиёзлар давлат инқиро- зини келтириб чиқарган.
. Қадимги Юнон ва Рим сиёсий тузумининг шаклланиши
Маълумки, инсоният цивилизацияси тарихи ва унга хос давлат ва ҳуқуқ тарихи Қадимги Шарқдан бошланади. Ундан келиб чиққан
о
цивилизациянинг янги ва юқори даражаси Урта ер денгизида Европанинг жанубида ташкил топган антик жамиятнинг ривож- ланиши билан боғлиқ.
Тарих фанида «Антик дунё»28 ибораси, одатда, Қадимги Юнон ва Рим, шунингдек, эллинистик давлатлар тарихига нисбатан ишла- тилади.
о
Қадимги Юнон - Болқон ярим ороли, Эгей ва Урта ер денгизла- ридаги бир қанча оролларни ўз ичига олган мамлакат. У табиий
жиҳатдан 3 қисмга: Шимолий Юнонистон, Урта Юнонистон ва Жанубий Юнонистон (Пелопоннес)га бўлинади. Майдонининг 2/3 қисми тоғликлардан иборат. Юнонистон тарихи Қадимги Шарқ мамлакатлари тарихи билан бир вақтда ва у билан ўзаро алоқадор ҳолда ривожланган.
Қадимги Юнон тарихи қуйидаги беш даврга бўлиб ўрганилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |