3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet219/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   277
Bog'liq
ДХН

Антик дунё давлатларида ҳуқуқнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари. Антик даврда ҳуқуқ бирданига шаклланмаган. У иш- лаб чиқилиши бўйича илк босқичларда шарқ мамлакатлари ҳуқуқий тизимига ўхшаш бўлган. Антик юнонистон ва Римда ҳуқуқнинг ривожланиши алоҳида полислар доирасида амалга оширилган. Шаҳар-давлатларда демократик институтларнинг ривожланиши ҳуқуқнинг диний-мифологик жиҳатлардан халос бўлиши натижасида туғилган. Ёзилмаган одатлар ўрнига ёзма қонунчилик келган. Ҳуқуқ, шундай қилиб, антик дунёда полис ҳаётини тартибга солувчи нуфузли ва мажбурий меъёрлар мажмуига айланган.
Юнонистонда қонунлар ҳуқуқ ижодкорлигининг асосий шакли сифатида эътироф этилган. Римда қонунлар ҳуқуқнинг муҳим манбаи сифатида ўрнатилган ва одат ҳуқуқи кодификация қилинган. Юнон анъаналарига асосан ҳуқуқнинг қадимий кодификациялари Залевка томонидан Локрада (Италия), Харонда томонидан Катон (Сицилия) ва бошқа юнон шаҳар-давлатларида ўтказилган. Шунга ўхшаш ҳуқуқий тўпламлардан бири - Драконт қонунлари милоддан аввалги VII асрнинг охирида Афинада тузилган.
Афинада халқ мажлислари томонидан янги демократик қонунларнинг қабул қилиниши тартиби милоддан аввалги VI асрда Солон ва Клисфен ислоҳотлари билан жорий қилинган. Римда эса анъанавий ҳуқуқий одатлар қайта ишланиб, XII жадвал қонунларида ёзиб қўйилган. Бу қонунларда шунингдек, халқ мажлисларининг қарорлари қонун ҳисобланади, деган қоида назарда тутилган.
Юнон шаҳар-давлатларида фуқаролар ёшликлариданоқ қонун- ларга ва полисда ўрнатилган тартибларга бўйсуниш ва уларга ҳурмат руҳида тарбияланган. Афинада демократик тизим ўрнатилган бўлса- да, у қуллар ва чет элликлар учун эмас эди. Ҳуқуққа сиғиниш ва қонунларни ҳурмат қилиш нисбатан кўпроқ даражада Рим жами- ятида вуджудга келган. Қонунларга сўзсиз амал қилиш юридик мажбурият эмас, балки шарафли иш ҳисобланган.
Юнонистонда Суқрот, Римда эса машҳурюрист Цицерон ўз сиёсий-ҳуқуқий таълимотларини яратганлар. Шу тариқа ҳуқуқий давлат ғоясининг илк шаклланиши юз берган.
Классик Рим ҳуқуқи антик ва бутун қадимги дунё ҳуқуқи тари- хидаги энг юксак чўққидир. Антик дунёнинг энг буюк ютуқларидан бири - Рим хусусий ҳуқуқидир. Бу шакли, мазмуни, мантиқий асосланганлиги, қатъий ва аниқ баён қилинганлиги учун уни кейинги даврларда рецепсия қилинишига (андоза қилиб олинишига) сабаб бўлган. Рим ҳуқуқи билан бирга рим юриспруденцияси ҳам ривожланган. Рим юриспруденцияси асосида юридик касб туғилган. Унга мос равишда эса махсус ҳуқуқий таълимга асос солинган.
Афина давлати. Афинанинг ташкил топиши милоддан аввалги

  1. минг йилликда тўртта қабиланинг бирлашувига (синойкизм) бориб тақалади. Тесей ана шу қабилаларни ягона афина халқи қилиб бирлаштиради. Сўнгра умумий марказий бошқарув учун оқсоқоллар кенгаши тузилган.

Ижтимоий тузумда дастлабки ислоҳотлар натижасида эркин кишилар уч тоифага бўлинган: евпатридлар - насл-насаби олижаноб бўлган аристократлар, аслзодалар; геоморлар - деҳқонлар; демиурглар - ҳунармандлар.
Давлат бошлиғи - басилей (базилевс) мансаби сақланган. Ми­лоддан аввалги IX-VIII асрларда евпатридлардан сайлаб қўйила- диган архонтлик мансаби жорий қилинган. Архонтлар (бошлиқ ёки эл оғаси) 9 кишидан иборат бўлиб, дастлаб умрбод муддатга, сўнгра 10 йил ва кейинчалик 1 йил муддатга сайланган. Уларга басилейнинг асосий функциялари ўтган. Улар ичида биринчи архонт жуда катта ваколатларга эга бўлган.
Сўнгра оқсоқоллар кенгаши ўрнида янги бошқарув органи - ареопаг ташкил этилган. Унинг аъзолари евпатридлардан иборат бўлиб, таркибига собиқ архонтлар кирган. Ареопагнинг ваколатла- рига архонтларни сайлаш ва назорат қилиш, олий суд ҳокимиятини амалга ошириш кирган.
Милоддан аввалги VII асрда мамлакат ҳудуди аҳолининг қайси қабилага мансублигидан қатъи назар ҳудудий округлар - навкра- рийларга бўлинган (48 та).
Ижтимоий табақаланишнинг кучайиши натижасида демос - халқ талаби билан милоддан аввалги 621 йилда Драконт қонунлари эълон қилинган. Унда оғзаки ҳуқуқ ёзиб қўйилган. Хун олиш чекланиб, хусусий мулкнинг ҳимоя қилиниши ва суд ишларининг аниқланиши прогрессив ҳодиса сифатида белгиланган.
Халқнинг уруғ зодагонларига қарши кураши давомида милоддан аввалги 594 йилда евпатридлар вакили Солон биринчи архонт этиб сайланган ва иқтисодий-сиёсий ислоҳотлар ўтказган. Сиёсий исло- ҳотлар пировардида фуқаролар мулкий цензига қараб тўрт турга бўлинган. Бу тоифалар қўшинга ҳам алоҳида татбиқ этилган.
Салон Ареопагнинг ваколатларидан халқ йиғинларида муҳокама қилинадиган ишларни тайёрлаш функциясини олиб, уни заифлаш- тиради. Бу ишларни тайёрлаш учун янги давлат органи - буле (тўрт юзлар кенгаши)ни тузган. Унга эски 4 уруғдош қабилалар йиғинларида 100 кишидан сайланган. Ислоҳотлар натижасида халқ йиғин (экклесия)ларининг роли оша бошлайди. Юқоридагилардан ташқари ҳар қандай афина фуқароси қатнашиши мумкин бўлган янги олий ҳакамлар суди - гелиэя таъсис этилган.
Умуман олганда, Салон ислоҳотлари компромисс (келишувчан- лик) характерга эга бўлиб, кейинги тараққиёт учун катта аҳамиятга эга бўлган.
Милоддан аввалги 560 йилда камбағал деҳқонлар (диакрийлар) тепасида турган Писистрат давлат тўнтариши ўтказиб тиран бўлиб қолган. У Салон ислоҳотларини давом эттириб, евпатридларнинг ерларини мусодара қилган. У шунингдек, деҳқонларга кредит берган, сайёр судлар лавозимини таъсис этган ва давлат ҳисобига 1/10 даромад солиғини жорий этган.
Афина ҳокимияти тепасига милоддан аввалги 510-509 йилларда Клисфен келгач, милоддан аввалги 509 йилда бир қанча ислоҳотлар ўтказган. Унинг ислоҳотлари уруғчилик тузумини тамомила тугат- ган ва Афина қулдорлик демократияси тизимини шакллантирган. Унинг асосий тадбирлари маъмурий-ҳудудий ислоҳот бўлган. 4 қабила бўлиниши бекор қилиниб, ҳудудий белгиларига қараб маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида 10 та фила ташкил этилган. Уз навбатида бир фила учта триттийга бўлинган. Бутун Аттика ҳудуди энг қуйи маъмурий бирлик - юзта демга бўлинган. Ҳар бир филанинг таркибига 10 та дем кирган. Филалар сони ўзгариши натижасида тўрт юзлар кенгаши ҳар бир филадан 50 кишидан иборат ҳолда беш юзлар кенгашига ўзгартирилган.
Клисфеннинг сўнги тадбири - ўнли стратеглар ҳайъатини таъсис этишдан иборат бўлган. Унга ҳар бир филадан битта вакил кирган. Улар халқ йиғинларида бир йил муддатга овоз бериш йўли билан сайланган. Стратеглар халқ лашкарига галма-гал қўмондонлик қилганлар.
Ислоҳотлар воситасида аста-секин сиёсий ҳокимиятни амалга оширувчи махсус ва доимий ҳаракатдаги аппарат вужудга келган. Сиёсий ҳокимият давлат ҳокимияти шаклида амалга оширила бошланган, уни амалга оширувчи аппарат эса давлат аппаратига айланган. Афинада давлатнинг келиб чиқиши демос ғалабаси билан тугаган. Натижада Афинада демократик республика шаклидаги қулдорлик давлати вужудга келган.
Милоддан аввалги V-IV асрлар Афина давлатининг ривожлан- ган даври бўлиб ҳисобланади. Милоддан аввалги V асрнинг биринчи ярмида Афина юнон дунёсининг энг илғор давлатларидан бирига айланган. Милоддан аввалги 478 йилда Эронга қарши урушда Спартадан сўнг 140-160 та юнон давлатларидан иборат денгиз иттифоқига у бошчилик қилади. Аста-секин денгиз иттифоқи Афина денгиз давлатига айланган. Иттифоқчи давлатлар Афина давлати органлари ва мансабдор шахслари томонидан бошқарилган.
Бу даврларда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий му- носабатларида ўзгаришлар амалга ошган. Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари кенгайган. Булар Басилейлар Эфиалт ва Перикл ислоҳотларида ўз ифодасини топган. Бунда Эфиалт томонидан ареопагнинг ваколатлари мутлақ қисқартирилиб, халқ мажлиси, беш юзлар кенгаши ва гелиэянинг ваколатлари кенгайган. Демократия- нинг равнақ топиши Перикл номи билан узвий боғлиқ. Унинг даврида Салоннинг цензга оид ислоҳотлари ўз аҳамиятини йўқотган. Чунки энди давлат мансабларига барча тўла ҳуқуқли фуқаролар эга бўлишлари мумкин эди. Негаки, империя бошқаруви ва уни ушлаб туришга барча фуқаролар жалб этилган. Камбағаллар кўчирилиб, ерларга эга бўлганлар. У камбағал фуқароларни иш билан банд этишга ҳаракат қилган. Давлат мансабларини бажарганлик учун ҳақ тайинлаган.
Милоддан аввалги VI-V асрларда ижтимоий тузум борасида антик қуллик шакли анча ривожланган. Қулларга оддий меҳнат қуроли сифатида қараш мавжуд бўлган. Бу даврда қулдорлик сон жиҳатдан ҳам, сифат жиҳатдан ҳам ўсган.
Афина давлати моҳиятига кўра эркин фуқаролар манфаатларининг ҳимоя қилинишини ва кўп сонли қулларнинг тутқунликда ушлаб туришни таъминлайдиган сиёсий ташкилот ҳисобланган. Бошқарув шакли бўйича демократик республика бўлиб, афина фуқаролари сиёсий ҳаётда фаол қатнашиши мумкин бўлган. Бу ҳолат милоддан аввалги 330 йилларгача давом этган.
Юқорида айтиб ўтилганидек, Афина давлатининг асосий органлари: халқ йиғини, Беш юзлар кенгаши ва гелиэя ҳисобланган. Улар мансабдор шахслар фаолиятини йўналтириб турганлар ва назорат этганлар.
Халқ йиғини - экклесия давлат ҳокимиятининг олий органи бўлиб, у дастлаб йилига 10 марта, кейинчалик 40 марта чақирилган. Фавқулодда ҳолатларда ҳам чақирилиши мумкин бўлган. Унда 20 ёшга тўлган тўла ҳуқуқли афиналик фуқаролар иштирок этишган. Энг муҳим масалаларни ҳал этиш учун 6000 киши, яъни барча тўла ҳуқуқли афиналикларнинг 1/5 қисми иштирок этиши талаб қилинган. Исталган киши унда ўз фикрини билдириши, ҳатто қонун лойиҳаларини киритиши мумкин бўлган. Қарор очиқ - қўл кўтариш ва ёпиқ - қутига нарса ташлаш йўли билан чиқарилган.
Демократик муассасалардан яна бири беш юзлар кенгаши - Буле бўлган. Унинг аъзолари қуръа ташлаш йўли билан 30 ёшга тўлган афина фуқаролари орасидан сайланган. У олий ҳокимият ва маъ- мурий орган бўлиб, халқ мажлисларига масалалар лойиҳасини тайёрлаган ва муҳокама қилган. Унинг қарорларини ижро этган. Молиявий бошқарувни олиб бориб, давлатнинг даромад манбалари устидан назорат қилган. Шунингдек, ташқи давлат билан дипло- матик муносабатларни ҳам ўрнатган. У иш юритиш учун 10 та комиссия (пританий)га ажралган. Кенгаш раиси ҳар йиғилишдан олдин сайланган ва у халқ йиғинига ҳам бошчилик қилган. Хизмат муддати тугаши билан аъзолари ҳисобот берган ва жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган.
Олий суд органи, яъни ҳакамлар суди - гелиэя йирик демо­кратик муассаса бўлган. У давлатга қарши ва мансабдор жиноятлари бўйича биринчи инстанция, бошқа ишлар учун апелляция босқичи ҳисобланган. У халқ йиғинида қабул қилинган қонун лойиҳаларини рад этиши мумкин бўлган.
Қонун чиқариш жараёнига кўра қонун лойиҳаси халқ кенгашига киритилган, сўнг лойиҳа Беш юзлар кенгашида кўрилиб, бу ҳақда унга хулоса берилган, кейин халқ йиғини лойиҳани қабул қилган ва натижада у гелиэя томонидан рад этилмаса кучга киритилган.
Биринчи архонт - архонт-эпоним ҳисобланган. Кейинчалик у оилавий ишлар ва меросга тааллуқли ишлар бўйича суд функцияларини сақлаб қолади. Иккинчи архонт - архонт басилей бўлиб, диний ишларни юритган ва судда жиноий ишларни кўрган. Учинчи архонт - архонт-полимарх бўлиб, у эндиликда илгари ҳарбий қўмондонлик функцияларини йўқотиб, фақат метеклар ва бошқа чет элликлар (ксенлар) билан боғлиқ асосий ишлар билан шуғулланган. Бошқа олтитаси архонт-фесмофетлар деб аталиб, гелиэяга тааллуқли ишларни тайёрлаганлар ва афина судларида адолатли суд қилишга раҳбарлик қилганлар.
Афина давлатида кўплаб бошқарув лавозимлари коллегиал бўлган. Ҳаммаси бўлиб 700 га яқин махсус мансабдор шахслар бўлиб, улар тегишлича турли вазифаларни бажарганлар. Фила ва демларда ҳам ўз мансабдор шахслари фаолият юритган.
Афинада олий суд органи Г елиэядан ташқари Ареопаг ҳам баъзи суд функцияларини сақлаб қолган. Энг оғир жиноятлар бўйича Халқ йиғини ҳам биринчи инстанция суди сифатида майдонга чиқиши мумкин бўлган. Перикл замонидан бошлаб сайёр судлар ҳам ташкил этилган.
Ареопаг архонт-басилей раислигида қасддан одам ўлдириш жиноятлари бўйича ишларни кўриб ҳал этган. Халқ йиғинининг топшириғи бўйича давлатга қарши жиноят ишларини тергов қилиши мумкин эди. Қолган турдаги жиноий ва фуқаровий ишлар турли махсус ҳайъатлар томонидан кўриб ҳал этилган.
Қўшин асосан 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган эркин фуқаролардан халқ лашкарида иборат бўлган. Сафарбарлик ёши халқ йиғини томонидан белгиланган. Тинчлик вақтларида афина фуқаролари 18 ёшдан 20 ёшгача ҳарбий таълим ўтганлар ва қўриқлаш хизматига жалб этиб турилганлар. Уруш вақтларида ҳар бир фила маълум сондаги пиёда, отлиқ, енгил қуролланган ва оғир қуролланган аскарлар бериши лозим бўлган. Милоддан аввалги V асрнинг иккинчи ярмидан доимий ёлланма махсус чегара қўшинлари, милоддан аввалги IV асрга келиб қўшин ва флотда ёлланма ҳарбий хизматчилар пайдо бўлган.
Афина давлатида полиция функцияларини махсус хизматчилари

  • токсотлар бажарган. Улар асосан қуллардан иборат бўлиб, жами 200 га яқин бўлган.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish