Қадимги Хитойнинг давлат тузуми. Хитой Марказий ва Шарқий Осиёдаги энг қадимги давлатлардан биридир. Археологик қазилмаларнинг тасдиқлашича, Хитойнинг кўп жойларида неолит даврига мансуб манзилгоҳлар бўлганлиги аниқланган. Энг қадимги Хитойда кўп сонли қабилалар яшаган. Қабила оқсоқолининг ҳокимияти отадан ўғилга эмас, отадан укага ўтган.
Энг қадимги Хитой қабилаларидан милоддан аввалги II минг йиллик бошларида Хеанхе (Сариқ дарё) қирғоқларига шимолдан кўчиб келган Шан қабиласи айниқса кучайиб кетган. Бу қабила бошқа қабилаларни бўйсундириб, Хуанхе дарёси ҳавзасининг кўп қисмини эгаллаб олган. Шундай қилиб, Хитойга жануби-шарқдан, айниқса шимолдан хилма-хил уруғлар ва қабилалар кириб жойлашган.
Аҳоли дарё бўйидаги кичик-кичик қишлоқларда яшаган. Деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг
ривожланиши аҳоли орасида мулкий тенгсизлик ва табақаланишга олиб келган. Бу ҳол Шарқий Хитойда дастлабки давлатларнинг вужудга келиши учун имконият яратган.
Қадимги Хитой давлати тарихи қуйидаги тўрт даврга бўлиб ўрганилади:
Қадимги Хитой давлатининг ташкил топиши - Шан (Ин) давлати (мил. ав. XVIII-XII асрлар);
Чжоу давлати (мил. ав. XI-III асрлар);
Цинь подшолиги (мил. ав. 221-207 йй.);
Хан подшолиги (мил. ав. 206 йилдан милоднинг 220 йилигача).
Сўнгги давр Қадимги Хитойнинг қулдорлик давлатининг феодал
давлатга ўсиб ўтиши билан характерланади.
Қадимги Хитойда шаҳар типидаги цивилизациянинг дастлабки ўчоқлари милоддан аввалги II минг йилликда Хуанхе дарёси ҳавзасида ташкил топа бошлаган. Бу вақтга келиб Ин қабилаларида уруғ аристократиясининг бошқарувчи табақаси ажралиб чиққан.
Хитой манбаларида айтилишича, Қадимги Хитойда давлат милоддан аввалги XVIII асрда Ся қабиласининг Шан қабиласи
о
томонидан босиб олиниши натижасида ташкил топган. Уша вақтда шан қабиласи бошлиғи Чен Тан исмли шахс давлатга асос солади. Шу боис у ҳукмдор қабиланинг номи билан Шан давлати деб аталган. Шан сулоласи қулаганидан сўнг Ин деган ном юритилган. Чен Тан Хитойнинг биринчи подшоси (подшо - ван) бўлган.
Дастлабки давлатнинг ташкил топиши аввало ишлаб чиқариш, ер ва сувни бошқариш ва улардан фойдаланиш, ҳудудларни ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиққан. Қолаверса, ибтидоий тузум органлари катта ҳудудни бошқариш учун ярамай қолган. Шу мақсадда махсус давлат аппарати ташкил этилган. Бу бутун илоҳийлаштирилган ван, бутун жамоага қарама-қарши турувчи бошқа кишилардан иборат маъмурий аппаратнинг ташкил этили- шида намоён бўлган.
Шундай қилиб, давлат ички тараққиёт маҳсули сифатида хўжалик ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланиши оқиба- тида мулкий тенгсизлик ва табақаланишнинг пайдо бўлиши ва уруғдошлик тузумининг емирилиши натижасида ташкил топган.
Хитойда давлатнинг ташкил топиш хусусияти шундаки, ибтидоий жамоа тузумидан синфий жамиятга ўтиш жараёни бир халқ- нинг бошқаси томонидан бўйсундирилиши таъсирида тезлашган.
Шан (Ин) давлати милоддан аввалги XII асрда ички зиддиятлар сабабли инқирозга учрайди. Унинг таркибидаги Чжоу қабиласи бошчилигида Шан давлати ўрнида Чжоу давлати ташкил топган.
Чжоу подшолиги Хитой тарихида қуйидаги 3 даврга бўлинади:
Ғарбий Чжоу (мил. ав. 1122-742 йй.);
Шарқий Чжоу (мил. ав. 770-403 йй.);
урушқоқ подшоликлар даври (мил. ав. 403-221 йй.).
Милоддан аввалги IX асрда ички ва ташқи омиллар сабабли
ғарбий Чжоу давлати емирилади. Мамлакат бир қанча мустақил давлатларга бўлиниб кетади. Милоддан аввалги 770 йилда подшолик пойтахти Хоадан Лоянга кўчирилади. Шундан кейин Шарқий Чжоу подшолиги даври бошланган.
Шарқий Чжоу подшолиги даври иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги йирик ўзгаришлар билан характерланади. Милоддан аввалги VII-
асрлардаги урушқоқ подшоликлар ёки беш ҳоким даврида Си, Сзин, У, Чу ва Юз каби майда подшоликлар ўртасида ўзаро урушлар давом этган. Сўнгра конфуцийлик дини тарғиботчилари ва халқнинг бирлашиш зарурати туфайли 7 та йирик Хитой подшоҳликлари атрофида турли минтақа ва халқларнинг яқинлашуви юз беради.
Милоддан аввалги IV асрда кучайиб кетган Цинь подшолиги милоддан аввалги 221 йилда мамлакатни бирлаштириб, ягона Цинь подшолигига асос солади. Бу даврда мукаммал қонунчилик тизими жорий этилади. Давлатни марказлаштиришга қаратилган ислоҳотлар ўтказилади. Подшо Ин Чжен даврида (мил. ав. 241-210 йй.) шарқий, шимолий ва жанубий ҳудудлар ҳисобига йирик империяга асос солинади.
Милоддан аввалги 209 йилда ижтимоий аҳволнинг ёмонлашиши сабабли бутун мамлакатда халқ қўзғолонлари бўлиб ўтади. Унга Лю Бан исмли қишлоқ оқсоқоли бошчилик қилади. Цинь давлати ҳалокатга учрайди. Милоддан аввалги 202 йилга келиб Лю Бан тарафдорлари ғолиб чиқиб, у ўзини янги Хан сулоласининг подшоси деб эълон қилади. Шу тариқа Цинь подшолиги тугатилиб, ўрнида Хан подшолиги пайдо бўлган.
Хан подшолиги даврида подшолар Чун ва Ман томонидан меҳнаткашлар аҳволини яхшилашга қаратилган маъмурий, ер, солиқ ва пул ислоҳотлари амалга оширилади.
Милодий II асрнинг иккинчи ярмига келиб Хитойда сиёсий ва ижтимоий ҳаётда оғир вазият вужудга келади. 220 йилда Хан подшолиги Вей, Шу ва У каби давлатларга бўлиниб кетади. Бу
Хитой тарихида Уч подшолик даври деб аталади. Шу билан қадимги Хитой тарихи ўз ниҳоясига етган.
Шан (Инь) подшолигининг ижтимоий тузуми дунёвий аристок- ратлар, коҳинлар, бўйсундирилган қабилаларнинг аристократлари, эркин жамоачи деҳқон (нунфу)лар ва қуллардан иборат бўлган. Барча ерлар жамоа ва хусусий ерларга бўлинган. Жамоа давлатда жуда катта роль ўйнаган. Қулларнинг манбаи уруш, қарз, ўлпон ва жиноий жавобгарлик ҳисобланади. Улардан хўжаликнинг турли соҳаларида фойдаланилган. Кейинги даврларда савдогарлар, ҳарбийлар, қулдор ҳамда хизматчи зодагонларнинг мавқеи оша бошлайди. Сўнгги даврда ижтимоий тузумда жиддий ўзгариш кузатилмайди.
Давлат тузумида дастлабки даврларда уруғ-қабила ҳарбий демо- кратияси сақланган. Лекин, вақт ўтган сари бутун ҳокимият подшо қўлида тўпланган. Уларнинг ҳокимияти илоҳийлаштирилган. Подшо биринчи ва энг йирик қулдор, олий ҳарбий бошлиқ, энг олий судья ва энг катта руҳоний ҳисобланган. Давлат аппаратига у бошчилик қилган. Барча мансабдор шахслар олий дунёвий, ҳарбий ва диний амалдорларга бўлинган. Юқори давлат лавозимларига унинг яқинлари ва қариндошларидан тайинланган. Қуйи мансаблар эса касб бўйича амалдорларга берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |