Спарта давлатининг пайдо бўлиши. Қадимги Юнонистон тарихига катта таъсир ўтказган яна бири Спартадир. Спарта давлати Пелопоннеснинг жанубида жойлашган бўлиб, унинг пойтахти Спарта деб аталади. Унинг ташкил топиши ўзига хос хусусиятларга эга. Спартада милоддан аввалги VIII-VII асрларда давлатнинг вужудга келиши асосида ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши- нинг умумий қонуниятлари ётади. Бироқ давлатнинг шаклланиши жараёни билан бирга уруғдошлик ташкилотининг кўпгина қолдиқлари сақланиб қолишда давом этган. Илгари ахайя қабилалари томонидан босиб олинган Пелопоннес ярим оролидаги кичкинагина Лаконика вилоятига милоддан аввалги XII асрда дорий қабилалари бостириб кирган. Қаттиқ урушлардан сўнг ахайяликлар ва дорийлар ўзаро иттифоқ тузиб, Спарта
жамоасини ташкил этганлар. Узларини спарталиклар деб атаганлар. Уларга ахайяликлар ва дорийлардан бўлган икки подшо бошчилик қилган. Кичкина Лаконика (300 кв. км.) янги жамоага торлик қилиши натижасида қўшни Мессинияни эгаллаш учун уруш бошланган. 100 йилга чўзилган бу уруш натижасида Спарта ғалабага эришган. Босиб олинган ерлар қабилаларнинг умумий мулки бўлиб, аҳолиси қуллар
илотларга айлантирилган. Қулдорлар-ҳукмдорлар ҳамда қуллар ва тўла ҳуқуқли бўлмаган фуқаролар табақаси ташкил этилган.
Спарталикларда бу вақтда икки уруғ-қабила сардори (подшоси), оқсоқоллар кенгаши ва халқ йиғини мавжуд бўлган. Босиб олинган аҳоли уларга нисбатан 20 баравар кўп бўлган. Натижада янги мустаҳкам сиёсий ҳокимият ташкил этиш зарурати туғилган. Шу тариқа айтиш мумкинки, Спарта давлатининг ташкил топиш жараёни ўзга халқлар ерларини босиб олиш натижасида анча тезлашган. Спартада ҳукмрон синфнинг қудратли ҳарбий ташкилотга айланган яхлит ижтимоий тузилиши унинг юнон давлатлари ичида тез юксалишига кўмаклашган. Милоддан аввалги V асрга келиб, у деярли бутун Пелопоннес устидан ўз гегемонлигини ўрнатган. Милоддан аввалги V асрнинг охирги чораги ва IV аср бошларига келиб иқтисодиётнинг юксалиши, мулкий табақаланишнинг кучайи- ши натижасида сиёсий ҳуқуқсиз фуқаролар сонининг ошиши ва бошқа омиллар ҳисобига Спарта жамоасининг бирлигига путур етган. Ҳарбий қудрати пасайган. Милоддан аввалги IV асрда Юно- нистон давлати Македония томонидан босиб олиниши натижасида Мессениянинг қўлдан кетиши Спартанинг иқтисодий асосини емирган. Милоддан аввалги III асрда бутун аҳоли ижтимоий ҳаётини яхшилаш, ҳарбий қудратни тиклаш, тўла ҳуқуқли бўлмаган фуқароларга ҳуқуқлар бериш йўли билан эски тартибларни қайтадан ўрнатишга бўлган уриниш амалга ошмайди. Қулдорлик жамияти- нинг ривожланиши ижтимоий ва сиёсий тартибларни ҳалокатга олиб келган. Ички курашлар таъсирида кучсизланиб қолган Спарта бошқа юнон давлатлари каби милоддан аввалги II аср ўртасида Рим давлати ҳокимияти остига тушиб қолган. Қадимги Рим давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши. Антик дунёдаги энг қудратли, йирик давлат - Италияда таркиб о топган Рим республикаси эди. У Урта ер денгиз давлатлари ичида энг кучлиси бўлган. Кейинчалик милоддан аввалги I аср ва милоднинг II асрида Рим қулдорлари бутун Шимолий Африкани, Европанинг анча қисмини ва Олд Осиё мамлакатларини ўз ҳукмронлиги остига олган ва қарийб беш юз йил ҳукм сурган ғоят катта давлатга айланган. Қадимги Рим давлати тарихини қуйидаги даврларга бўлиб ўрганамиз:
Ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши ва қулдорлик давлатининг ташкил топиши даври. Бу милоддан аввалги 753 йилда Рим шаҳрига асос солинишидан то милоддан аввалги 509 йилда охирги Рим подшоси Тарквиний Супербнинг Рим аҳолиси томонидан ҳайдаб юборилишигача бўлган вақтга тўғри келади;
Республика даври (мил. ав. 509-27 йй.). Бу даврнинг ўзи ҳам икки босқичга бўлинади: илк республика (мил. ав. V-III асрлар) ва кечки республика (мил. ав. III-I асрлар);
Монархия даври. Милоддан аввалги 27 йилдан милоднинг 476 йилигача. Бу давр ҳам 2 босқичга: принципат (мил. ав. 27 йилдан то милоднинг 284 йилларигача) ва доминат, яъни мутлақ якка ҳокимлик (милоднинг 284-476 йиллари)га бўлинади.
Бундан кейинги давр Рим қулдорлик давлатининг инқирози даври бўлиб, милоднинг 476 йилида Ғарбий Римни франклар қабилалари босиб олганлар Рим Шарқий Рим эса Византия номи билан 1453 йилда усмонли турклар Константинополни босиб олгун- ларига қадар яшайди. Милоддан аввалги I асрга келиб Римда ҳам полис тизими тугаган. Қуллар қўзғолони натижасида милоддан аввалги I асрда йирик давлатчиликка асосланган империя вужудга келган. Лекин, узоқ вақтларгача полис тизимининг таъсири сезилиб турган. Кейинги даврларда ҳам республика полис институтлари бюрократик монархия ташкил этишга таъсир кўрсатган. Кейинги Рим импера- торлари ҳокимиятининг мустаҳкамланиши ва христианликнинг қабул қилиниши натижасида полис тартиблари батамом тугатилган.