Қонунийлик – давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга оғишмай амал қилишини англатади.
Ҳуқуқий тартиботнинг ягоналиги принципига кўра мам- лакатнинг бутун ҳудудида ягона ҳуқуқий муҳит, ҳуқуқий тартиб ўрнатилади, мазкур ҳуқуқий тартиботга тўғри келмайдиган бошқа тарздаги тартиб ўрнатиш қатъиян манэтилади.
Иерархияга асосланганлиги - ҳуқуқий тартиботни амалга оширишда ижтимоий муносабатлар иштирокчилари норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг поғонама-поғона жойлашганлиги прин- ципига риоя этишини англатади.
Адолатлилик – ҳуқуқий тартиботнинг асосий принципи ҳисобланади. Жамиятда ўрнатилган ҳуқуқий тартибот адолат ғоя- си билан йўғрилган бўлиши лозим, шундагина жамият аъзолари бундай ҳуқуқий тартиботга ихтиёрий риоя қилишлари мумкин. Ҳуқуқий тартиботнинг жамият барча аъзолари учун мақбул бўлиши талаб этилади.
Ҳуқуқий тартиботнинг кафолатланганлиги – жамиятда ўрнатилган ҳар қандай ҳуқуқий тартиб давлатнинг ташкилот- чилик фаолияти ва мажбурлов кучи билан таъминланади. Ҳуқу- қий тартиботни таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган- лар етакчи ўринни эгаллайди. Суд, прокуратура ва ички ишлар органлари ўзларининг кундалик фаолиятида жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган вазифаларини амалга оширадилар ва шу йўл билан жамиятда ҳуқуқий тартибот ўрнатадилар.
Ҳуқуқий тартиботнинг нормативлиги – жамиятда мав- жуд ижтимоий муносабатларнинг амалга ошиши ҳаммага бирдек мажбурий бўлган ҳуқуқий нормалар орқали тартибга солинади; ҳуқуқий муносабат субъектлари ва уларнинг субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлари доираси ҳамда ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи юридик фактлар қонун билан белгиланади; ҳуқуқий муносабат иштирок- чиларининг ҳаракатлари аниқлаштирилади.
Назоратга олинганлиги. Ҳуқуқий тартибот давлат ва жа- мият томонидан ўрнатилади ва назоратга олинади. Ҳуқуқий тар- тибот ўрнатилган жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилади, фуқаролар ўз мажбуриятларини ихтиёрий бажарадилар. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий хулқ-атворини амалга оши- ришга, қонун ва қонун ости ҳужжатларини сифатли тарзда яра- тишга ҳамда ҳуқуқни тўғри татбиқ этишга эришилади. Юқорида қайд этилган принципларга таянган ҳолда жамиятда ҳуқуқий тартибот ўрнатилади.
Юридик адабиётларда ҳуқуқий тартиботни турларга ажра- тиш, яъни таснифлаш мавжуд ва у бир неча шаклларда намоён бўлади:
биринчидан, ҳудудий миқёсига кўра мамлакат, вилоят ва туман миқёсида ўрнатилган ҳуқуқий тартибот;
иккинчидан, ҳуқуқ соҳасига кўра: конституциявий, молия- вий, маъмурий, жиноий-ҳуқуқий ва бошқа ҳуқуқ соҳалари дои- расида ўрнатилган ҳуқуқий тартибот;
учинчидан, ҳуқуқий таъсирига кўра умумҳуқуқий, соҳавий ва алоҳида нормалар билан ўрнатиладиган ҳуқуқийтартибот.
Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш муайян тартибни жорий қилиш, кишиларнинг ўзаро муносабатларида мустаҳкам интизомни қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Жа- миятда қонунийлик, жамоат ва ҳуқуқий тартиботнинг таъминла- нишига кучли интизом орқали эришилади.
Интизом – давлат органлари, жамоат ташкилотлари, шу- нингдек корхона ва муассасаларда ўрнатилган, амал қилиниши лозим бўлганичкикун тартиби қоидаларидир.Ҳуқуқшуносликда интизомни таснифлашнинг кўп турлари бўлиб, уларни шартли равишдаучгуруҳгабўлибўрганишмумкин.Булардавлатинти-зоми, ҳарбий интизом ва меҳнат интизоми кабитурларданиборат.Давлат интизоми – давлат томонидан ўрнатилганвашуҳудудда яшовчи барча фуқаролар учун мажбурий аҳамиятга эгатартиб-қоидаларгариояэтишдир.Давлатинтизомимуайяндавлатҳудудида ўрнатилади, мазкур давлат фуқаролари учунтааллуқлибўлади. Интизомни бузиш юридик оқибатларни келтирибчиқа-
ради, ўрнатилган интизом давлат томонидан қўллаб-қувватланади.
Ҳарбий интизом деганда барча ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий низомлар, командирлар (бошлиқлар) нинг буйруқлари билан белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий ва аниқ риоя этиши тушунилади. Ҳарбий интизомга ҳарбий бурч, шахсий масъулият ва мислсиз садоқат каби омиллар орқали эришилади.
Юксак ҳарбий интизомга эришишнинг асосий йўналишлари қуйидагиларда ифодаланади:
ҳарбий хизматчиларда юксак ахлоқий-руҳий ва жанговар фазилатларни тарбиялаш, командирларнинг буйруқларига онгли тарздабўйсуниш;
ҳар бир ҳарбий хизматчининг ўз мажбуриятлари ва ҳарбий низомлар талабларини бажариш масъулияти;
ҳарбий қисмда ички тартибга бўйсуниш, барча ҳарбий хизматчилар томонидан кун тартибига қатъий риояқилиш;
жанговар тайёргарликни пухта ташкил этиш ва у барча шахсий таркибни қамраболиши.
Ҳарбий интизом қўмондонларнинг ўз қўл остидагиларга кундалик талабчанлиги, хизматчиларнинг ижро интизомини назо- рат қилиш, ҳарбий хизматчиларнинг шаънини ҳурмат қилиш ва бу ҳақда доимо ғамхўрлик, ишонтириш, мажбурлаш, жамоатчи- лик таъсирини оқилона уйғунлаштириш ва ўринли қўллаш каби омилларга таянган ҳолда амалгаоширилади.
Меҳнат интизоми деганда, меҳнат жамоаларининг, ҳар бир ходимнинг меҳнатга муносабати, хатти-ҳаракатларининг белги- ланган тартиби тушунилади.
Меҳнат интизоми корхона (муассаса, ташкилот) раҳбарияти томонидан ўрнатилади ва унга барча ходимларнинг риоя этиши мажбурийдир. Ўрнатилган интизомнинг бузилиши ходимларни танбеҳ, ҳайфсан ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш каби интизомий жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Демак, интизом қонунийлик, ҳуқуқий тартибот ва жамоат тартибининг узвий, таркибий бўғини ҳисобланади. Жамият аъзо- ларининг алоҳида гуруҳлари фаолият кўрсатаётган ташкилот, корхона, ҳарбий қисмлар ва бошқаларда интизомнинг ўрнати- лиши, бутун жамиятда қонунийлик, ҳуқуқий тартибот ва жамоат тартибининг ўрнатилишига кўмаклашади.
Шундай қилиб, муайян давлат ва жамият тараққиёти инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатла- рининг таъминланиши, қонунийлик талабларининг қатъий ра- вишда бажарилиши, жамиятда ҳуқуқий тартибот ва жамоат тар- тибининг қарор топиши билан чамбарчас боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |