26.4. Қонунийлик, ҳуқуқий тартибот ва демократия....
27-БОБ. Ҳозирги замоннинг асосий ҳуқуқий тизими ва оилалари
27.1. Ҳозирги замоннинг асосий ҳуқуқий тизимлари ва оилалари тушунчаси ва таснифи...
27.2. Роман-герман ҳуқуқ оиласи....
27.3. Англосаксон ҳуқуқ тизими.....
29.4. Мусулмон ҳуқуқи
27.1. Ҳозирги замоннинг асосий ҳуқуқий тизимлари ва оилалари тушунчаси ва таснифи...
Дарсликнинг юқоридаги бобларида ҳуқуқ тизими ёки ҳуқуқий тизим тўғрисида гапирганимизда бу тушунчаларни дунё давлатлари айни тизимларга асослаб ёритмадик. Шу пайтгача ҳамма давлатлар мисолида ҳуқуқ ва унга боғлиқ умумий тушунчалар билан чекландик. Ҳолбуки, айрим ёки бир гуруҳ дунё давлатларидаги ҳуқуқий тизимлар тўғрисида умумий тушунчага эга бўлиш ҳам давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги билимларимизнинг тўлиқ бўлишига хизмат қилади. Юртимизда ҳуқуқий тизимлар ва ҳуқуқий оилалар тўғрисида билимларимиз тўлиқ бўлишида таниқли олимларимиздан Ш.Ўразаев, З.Исломов, Х.Т.Одилқориев, А.Саидов, У.Тожихонов, Ҳ.Бобоев ва бошқаларнинг алоҳида хизматлари борлигини таъкидлаш лозим.
Ҳуқуқий тизим тўғрисида гапирилганда бу ифодани “ҳуқуқ тизими” билан адаштирмаслик керак. Афсуски, юридик адабиётларда бу иккала ифодаларнинг фарқига бормаслик ҳолатлари ҳам мавжуд. Маълумки, ҳуқуқ тизими ўз таркибига ҳуқуқ тармоқлари (масалан, Меҳнат ҳуқуқи, Жиноят ҳуқуқи, Молия ҳуқуқи ва ҳ.к.)ни қамраб олади. Ҳуқуқий тизим “ҳуқуқ тизими” га нисбатан анча кенг, серқирра, мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Ҳуқуқий тизим ҳар бир давлатга хос алоҳида ҳуқуқ асосида яратилган тизимни тавсифлайди. Ҳар бир давлат ҳуқуқий тизими ягона ҳуқуқий тизимдир, у бошқа шундай тизимлар билан солиштириш ва умумийлигини аниқлаш учун қўлланиладиган воқеликдир. Ҳуқуқий тизимлар тушунчасини беришга катта ҳисса қўшган олимлардан бири Чехиялик Имре Сабо ҳисобланади.
( Қаранг: Сабо Имре. Социалистическое право. – М., 1964. – С. 128.)
Дунёдаги одамлар қанча бўлса, улар бир бирини такрорламаганидек, дунё давлатларининг ҳаммасида ҳам бир бирини такрорламайдиган ҳуқуқий тизимлар мавжуд. Ҳозирги замонда икки юздан ортиқ мамлакатларда алоҳида миллий ҳуқуқий тизимлар амал қилмоқда.Таниқли юрист олим Р.Давиднинг ёзишича, турли мамлакатларнинг ҳуқуқий тизими, айниқса, қонунчилиги турфа тилларда, турли юридик техника қоидалари асосида ва маънавияти, эътиқоди, таркибий тузилиши ҳар хил бўлган жамиятлар учун яратилади1. (Қаранг: Давид Р., Жоффре – Спинози К. Основные правовые системы современности. – М., 1996. – С.18.)
Дунё давлатларидаги ҳуқуқий тизимлар ўзига хос бўлишлигидан ташқари улардаги ўхшаш белгиларга асосланиб бир неча миллий ҳуқуқий тизимларни солиштириш ва шунинг асосида улар орасидаги ўхшашликларга кўра гуруҳларга ажратиш имконияти мавжуд бўлади.
Имре Сабо «ҳуқуқий тизим» тушунчасини «ҳуқуқ тизими» категорияси билан аралаштириб юборишдан огоҳлантиради. М. Н. Марченко ҳам И. Сабо каби ҳуқуқий тизим категориясини ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизимидан фарқлайди. Ҳуқуқий тизим таркибигаҳуқуқнормалари билан бир қаторда, ҳуқуқ ижодкорлиги жараёниваҳуқуқни қўллаш жараёни, юридик мазмундаги барчаҳодисаларкиради. Ҳуқуқий тизим тушунчаси тўлиқ бўлиши учун унга ҳуқуқий мафкура, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий сиёсат, ҳуқуқий маданият, юридик амалиёт каби категорияларни ҳам киритамиз.
“Ҳуқуқий тизим” деганда ҳар бир давлатдаги миллий тизим тушунилади. Агар бир неча бир бирига ўхшаш миллий тизимларни гуруҳлаштирадиган бўлсак ҳар бир гуруҳ “ҳуқуқ оиласи”ни ташкил этади. Фанда ҳуқуқий тизими ўхшаш давлатларни ҳуқуқий оилаларга бирлаштиришқабул қилинган. Масалан, романа-германёки мусулмон ҳуқуқ оилалари каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |