3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот кафолатлари



Download 1,42 Mb.
bet185/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   277
Bog'liq
ДХН

26.3. Қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот кафолатлари:
тушунчаси ва турлари

Мамлакатда қонунийликни таъминлашда уларни кафолат- лаш муҳим аҳамият касб этади. Қонунлар орқали кишилар ўртасидаги муносабатлар тартибга солинар экан, уларни ҳаётда тўғри татбиқ этиш учун қонунийлик тегишли усуллар воситасида амалга оширилади. Бундай усуллар давлат томонидан белгиланган бўлиб, қонунийлик кафолатлари деб аталади.


Қонунийлик кафолатлари деганда ҳуқуқлардан фойдаланиш ва юридик мажбуриятни амалга оширишга имкон берувчи ижти- моий тараққиётнинг объектив шарт-шароитлари ва давлат ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан махсус ишлаб чиқил- ган турли-туман усул ва воситалар тушунилади. Қонунийликни кафолатлаш жамиятда қабул қилинган қонунларни ижтимоий ҳаётга татбиқ этишнинг гарови ҳисобланиб, давлат уларни қўриқлаш ва мустаҳкамлашни таъминловчи иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, юри- дик, маънавий ва бошқа омилларга таянади. Агар қонунлар давлат томонидан кафолатланмаса, у ижтимоий муносабатларни тартибга солишда юридик аҳамиятга эга бўлмайди.
Қонунийликни амалга оширишнинг иқтисодий, сиёсий, мафкуравий, ижтимоий, жамоатчилик, ҳуқуқий каби кафолат- лари мавжуд.
Иқтисодий кафолатлар – жамиятнинг иқтисодий ривожла- ниш даражаси, самарали солиқ тизими, юқори даражадаги ишлаб чиқариш, моддий неъматларнинг адолатли тақсимоти тизими- нинг мавжудлиги, иқтисодиётнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилганлиги билан белгиланади. Шунингдек, қонунийликнинг иқтисодий кафолати хилма-хил мулк шаклларининг мавжудлиги, монополиянинг чекланганлиги, ижтимоий инқирознинг йўқлиги, фуқароларнинг юқори даражада ижтимоий ва моддий таъмин- ланганлиги билан ҳам тавсифланади.
Жамиятда қабул қилинган ҳар бир қонунўзинингиқтисодийнегизигаэгабўлишилозим,чункиҳуқуқийнормаларнингамали-ётга татбиқ этилиши учун муайян сарф-харажатларталабқилина-ди. Агар қонун қабул қилинса-ю, лекин у иқтисодийжиҳатдантаъ-минланмаса,амалиётгататбиқэтилаолмайди.Аёнки,қонуннор-маларини амалга ошириш бевосита иқтисодийманбаларгатаянади.
Сиёсий кафолатлар – давлат ва унингфаолиятиниюқоридаражада ташкил қилинганлиги, хокимиятлар тақсимланиши принципининг жорий этилганлиги, давлаторганларинингКонс-титуция асосида тузилганлиги, демократик сиёсийтартибнинг мавжудлиги ва бошқаларда намоён бўлади. Сиёсий кафолатлар мазмунини демократиянинг мустаҳкамланиши, давлат ва жамият қурилиши, ошкоралик тарзида жамоатчилик томонидан маъму- рий органлар фаолиятини назорат қилишнинг кенгайиши, адолат- ли сиёсий тизимнинг шаклланиши ва ривожланишига эришиш ташкил этади. Конституцияда белгилаб қўйилган сиёсий норма- ларни амалга ошириш учун фуқароларнинг эркин фикрлашига шароит яратилиши, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига нисбатан цензуранинг бекор қилиниши каби талаблар қўйилади ва улар бажарилишилозим.
Мафкуравий кафолатлар – жамиятда ҳурфикрлилик, сўз ва фикр, маънавий ривожланиш эркинлиги, диний бағрикенглик- нинг амал қилиши ва инсонларнинг юқори маънавиятга эгалиги- да намоён бўлади. Аҳоли қонунларни муқаддас билиб, уни ҳур- мат қилиши ҳамда унга сўзсиз бўйсунишига ҳуқуқий савод- хонлик ва ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйиш, омманинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали эришиш мумкин.
Ижтимоий кафолатлар – бунда қонунлар қабул қилишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг манфаат- лари устувор инобатга олиниши лозим. Зеро, давлат томонидан қабул қилинган қонунлар олдида мамлакат барча фуқаролари тенг бўлиб, қонун талабларини жамиятнинг барча аъзолари бир- дай қабул қилиши шарт. Шу боис қонун қабул қилиш жараёнида унинг нормаларида жамиятнинг барча ижтимоий қатламлари манфаатларининг инобатга олиниши қонунийликка эришишнинг гаровидир. Шунингдек, қонунийликка эришишда мамлакатда кучли ижтимоий сиёсатни, яъни аҳолининг бандлик даражаси юқорилиги, ишсизликдан ҳимояланишнинг кафолатланганлиги, аҳоли кам таъминланган қисмининг давлат томонидан ижтимоий ҳимояланганлиги катта аҳамият касб этади.
Жамоатчилик кафолати – қонунларни амалга оширишда фақатгина давлатнинг ташаббуси етарли эмас. Қонунларнинг ижросини таъминлашда давлат органларидан ташқари, мансабдор шахслар, айниқса кенг жамоатчилик – маҳалла, мактаб ва бошқа таълим муассасалари, хотин-қизлар кенгаши, ёшлар ижтимоий ҳаракати, нодавлат ташкилотлар, касаба уюшмалари муҳим ўрин тутади. Шунинг учун мазкур жамоат бирлашмалари қонунларнинг амалга оширилиши ҳамда улар бузилишининг олдини олиш- да фаол иштирок этишлари лозим. Фуқаролик жамияти институт- лари қанчалик фаол ва кучли бўлса, қонунийликнинг жамоат- чилик томонидан кафолатланиши шунчалик таъсирчан бўлади.
Ҳуқуқий кафолатлар – қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқий тизимнинг мукаммаллиги, жамият, давлат ва фуқароларнинг юқо- ри даражада ҳуқуқий онг ва маданиятга эгалиги, юридик амалиёт ва юридик фан (таълим) нинг ривожланганлиги билан белги- ланади. Ҳуқуқий кафолат қонунийликни таъминловчи кафолат- ларнинг бошқа турларидан кескин фарқ қилади ҳамда самара- лироқдир. Чунки, ҳуқуқий кафолат қонунлар амал қилиши учун асосий гаров ҳисобланади. Бунда ҳуқуқий нормаларнинг тако- миллашуви, уларнинг бекаму-кўст татбиқ этилиши, шунингдек ҳуқуқий нормалар бузилишининг олдини олишда мансабдор шахсларнинг фаолияти ва масъулияти катта ўрин эгаллайди.
Жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминлаш ва қўриқлашда ҳуқуқий кафолат икки усулга, яъни: ишонтириш ва мажбурлаш усулларига таянади.
Ишонтириш усули кенг халқ оммасига қонунлар ва ҳуқуқий нормалар мазмунини тушунтириш орқали, улар онгига сингдириш ва бошқа тарбиявий чоралар кўриш йўли билан амалга оширилади. Бунда қонунларга ихтиёрий риоя қилинишига эришилади.
Мажбурлаш усулида қонунлар ва бошқа ҳуқуқий нормалар бузилган тақдирда, давлат органлари томонидан мажбурий чора- лар қўллаш амалга оширилади. Шу тариқа қонуннинг бажари- лишига эришилади. Умуман қонунийликни таъминлаш ва ривож- лантиришда, авваламбор мажбурлаш эмас, балки ишонтириш усули асосий ўрин тутади. Қачонки ишонтириш кўзланган нати- жани бермаса, ҳуқуқбузар шахс амалдаги ҳуқуқий ва ижтимоий тартиботга қарши ўз ҳаракатини давом эттирса, шу вақтдагина мажбурлаш усули қўлланилиши мумкин. Мажбурлаш ҳамма вақт ишонтиришга асосланади. Ишонтириш усули ҳуқуқда мустаҳкам- ланган юриш-туриш қоидаларини таъминлаш мақсадида жамият аъзолари онгига давлат ва жамоат ташкилотларининг фаол таъ- сир қилишидир. Қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминлаш- да жамоатчиликка таяниш ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамия- тининг устувор талабидир.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish