3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуққа зид қилмишни ва юридик жавобгарликни



Download 1,42 Mb.
bet181/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   277
Bog'liq
ДХН

25.4. Ҳуқуққа зид қилмишни ва юридик жавобгарликни
истисно қиладиган ҳолатлар.....

Шахснинг ҳаракатларида Жиноят кодексида назарда тутил- ган аломатлар расмий жиҳатдан мавжуд бўлса-да, лекин у ижти- моий хавфли, ғайриқонуний ёки айбли бўлмаса, қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб топилади.


Юридик жавобгарлик ва қилмишнинг ҳуқуққа хилофлигини истисно қилувчи ҳолатлар мавжуд ва уларга қўйидагилар киради: ақли норасолик, зарурий мудофаа, охирги зарурат, ижтимоий хавфлилик даражаси бўлмаган ҳуқуқбузарликлар содир этиш ва ҳоказолар.
Юридик жавобгарлик ва давлат мажбурловининг бошқа тур- ларини фарқлаш катта назарий ҳамда амалий аҳамиятга эга. У шахс ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш учун таъсир ўтка- зишнинг мақсадга мувофиқ ва қонуний воситасини танлаш имконини беради.
Шундай қилиб, фуқаронинг айбсизлиги презумпцияси ўзбо- шимчалик, зўравонлик, ғайриқонуний босим ўтказиш ва қону- нийлик бузилишининг олдини олувчи муҳим кафолатдир.


26-БОБ. Қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот

28.1. Қонунийлик тушунчаси ва тамойиллари....


28.2. Ҳуқуқий тартибот. Ҳуқуқий тартибот ва жамоат тартиботи нисбати....
28.3. Қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот кафолатлари: тушунчаси ва турлари....
28.4 Қонунийлик, ҳуқуқий тартибот ва демократия....

26.1. Қонунийлик тушунчаси ва тамойиллари

Қонунийлик – кенг қамровли, мураккаб ҳодиса сифатида давлат ва ҳуқуқ назариясида муҳим ўрин тутади. Адабиётларда қонунийликнинг у ёки бу қирраларини ёритувчи таърифлар кўп тарқалган. Бунда қонунийликни давлат органларининг фаолияти принципи, ижтимоий ҳаётнинг ўзига хос сиёсий-ҳуқуқий тарти- би, қонун талабларининг аниқ бажарилиши сифатида тушуниш учрайди. Жумладан, «қонунийлик – ижтимоий ҳаётда ҳуқуқ ва қонун ҳукмронлигидан, ижтимоий муносабатлар барча иштирок- чилари томонидан ҳуқуқий нормалар кўрсатмаларини оғишмай амалга ошириш, жамиятда тартиб ва уюшқоқликни таъминлаш- дан иборат ижтимоий-сиёсий режимдир»229( Исламов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Т., 2007. – 855-б.) Академик В.Н.Кудряв-цев эса, қонунийликни, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжат-ларни қабул қилиш ва бекаму-кўст амалга ошириш орқали ижти-моий муносабатларни ташкил этишдан иборат ижтимоий ҳаёт-нинг муайян тартиби, давлат бошқарув усули3 (Қаранг: Кудрявцев В.Н. Законность: содержание и современное состояние // Законность в Российской Федерации. – М., 1998. – С.4.) сифатида талқин этади. Ҳуқуқшуносликка оид адабиётларда қонунийликни ҳуқуқ ҳодисасининг ниҳоятда муҳим жиҳати сифатида талқин этиш учрайди. Унга кўра, қонунийлик – давлат қонунларида, қонун ижодкорлигида, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яратишга йўналтирилган ҳуқуқ ижодкорлигида ҳуқуқнинг аниқ расмий-лаштирилиши ғояси, талаби ватизими (тартиби)дир.1 (Қаранг: Витрук Н.В. Законность: понятие, защита и обеспечение. Конституционная законность и конституционное правосудие// Общая теория государства и права. Академический курс: В 2 т./ Под ред. М.Н.Марченко. – М., 1998. – С.15.)
Қонунийлик серқирра, турли шаклларга эга ҳодиса. Академик В.С. Нерсесянц қонунийликни қонунлар ва уларни ҳаётга татбиқ этиш муносабати билан алоқадор бир хил талаблар йиғин- диси сифатида таърифлайди. Ушбу талабларнинг энг муҳимлари сирасида қуйидагиларни кўрсатиб ўтади: биринчидан, қонунлар- нинг улар йўналтирилган субъектлар томонидан аниқ ва бекаму- кўст бажарилиши; иккинчидан, қонунлар ва бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг иерархиясига риоя этилиши; учинчидан, қонунийлик ўзида қонуннинг қатъийлигини, яъни қонунни қабул қилган органдан ташқари, уни ҳеч ким бекор қила олмаслиги талабини мужассам этади2.(Қаранг: Проблемы общей теории права и государства. Учебник для вузов / Под общ. ред. проф. В.С.Нерсесянца. – М., 2008. – С.465.)
Жамиятда қонунийлик турли шаклларда намоён бўлади: аввало, Конституция ва қонунларни ўтмиш ва ҳозирги даврнинг илғор ғоялари билан суғорилганлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинлик- лари устуворлигининг таъминланганлиги, қонунларнинг адолат- лилиги ва халқ манфаатига хизмат қилишга асосланганлигида; иккинчидан, қонуннинг устуворлиги, яъни қонунларнинг конс- титуцияга, қонун ости норматив ҳужжатларнинг қонунларга мос келишида; учинчидан, давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқу- қий ҳужжатларга оғишмай, сўзсиз риоя қилишида.
Қонунийликни тор ва кенг маънода тушуниш мавжуд. Тор маънода қонунийлик – барча давлат органлари, жамоат бирлаш- малари, мансабдор ва юридик шахслар ҳамда фуқаролар томони- дан амалдаги қонунларга аниқ ва оғишмай риоя қилиш.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish