3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуқий тартибот. Ҳуқуқий тартибот ва жамоат тартиботи нисбати



Download 1,42 Mb.
bet183/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   277
Bog'liq
ДХН

26.2. Ҳуқуқий тартибот. Ҳуқуқий тартибот ва жамоат тартиботи нисбати....

Ҳуқуқий тартибот – бу ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ нормаларида белгиланган қоидаларга тўла ва аниқ риоя қилишлари натижасида ўрнатиладиган ижтимоий муносабатлар тизимидир.
Ҳуқуқ, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот – давлат ва жамият ҳаётининг энг муҳим таркибий қисмларидир. Бироқ ҳуқуқ-тартибот – ҳуқуқ яратиладиган ва ҳуқуқий тартибга солишнинг бутун механизми ишга солинадиган пировард мақсад эмас. Мазкур мақсад – ҳуқуқ ёрдамида у ёки бу ижтимоий муносабатларни ўзгартириш, мустаҳкамлаш ёхуд сиқиб чиқариш, яъни ё ҳукмрон синфга ёки бутун халққа мақбул тартибни ўрнатишдан иборат. Ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий мақсади барқарор ижтимоий муносабатлар ва тартибни таъминлашдан иборат бўлиши лозим.
Ҳуқуқий тартиботнинг хусусиятларига қуйидагилар киради:
– у ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган бўлади;
– муайян ҳуқуқ нормаларини ҳаётга тадбиқ этиш натижасида юзага келади;
– давлат томонидан таъминланади;
– кишиларнинг ҳаётини енгиллаштириб, уларнинг янада эркин бўлишлари ҳамда ижтимоий муносабатларни ташкилий жиҳатдан юзага келиши ва амалда бўлиши учун шарт-шароит яратади;
– қонунийликнинг натижаси сифатида юзага чиқади.
Ҳуқуқни амалга ошириш ва ҳуқуқий норма талабларини бажариш қонунийликнинг асосий талабидир. Бу талабнинг амал- га оширилиши, эркин ижтимоий муносабатларда шундай тар- тибни ўрнатишга олиб келиши керакки, бунда субъектив ҳуқуқ қаршиликсиз амалга оширилиши, юридик мажбуриятлар эса оғишмай бажарилиши лозим. Қонунийлик асосида ўрнатилган бундай тартибот ҳуқуқий тартибот дейилади.
Демак, ҳуқуқий тартибот қонунийлик талабларини амалга ошириш асосида вужудга келган ижтимоий муносабатларнинг муайян ҳолатидир. Қонунийлик билан ҳуқуқий тартибот бир- биридан фарқ қилади: қонунийликнинг мазмуни ҳуқуқий нормаларга қатъий ва оғишмай риоя этишда ифодаланса, ҳуқуқий тартибот эса, ижтимоий муносабатлар иштирокчиларининг халқ- атвори, уларнинг субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларига мувофиқ келишида ифодаланади. Давлат жамиятда ўрнатилган ҳуқуқий тартиботнинг бош кафолатидир. Шундай қилиб, ҳуқуқий тарти- бот – ҳуқуқий муносабатлар доирасида, мазкур муносабатлар- нинг иштирокчилари ўз субъектив ҳуқуқларини амалга ошириш- лари ва юридик мажбуриятларини бажаришлари натижасида вужудга келади.
Қонунийликни амалга ошириш ҳуқуқий тартиботни таъмин- лаш воситаларидан бири бўлса, ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш эса, ўз навбатида қонунийликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Ҳуқуқий тартибот - ҳуқуқий нормаларни қўллаш натижа- сида ижтимоий муносабатларнинг тартибга солинганлигини ўзи- да ифодалайди. Ушбу тартибот қонунларнинг аниқ амалга оши- рилиши воситасида ўрнатилади. Бунда фуқаролар ва ташкилот- ларнинг ҳуқуқий мақоми сақланади ва уларнинг ҳуқуқий лаёқати қаршиликсиз амалга оширилиши мумкин бўлади.
Қонунларсиз қонунийлик бўлмаганидек, ҳуқуқий муносабат- ларсиз ҳуқуқий тартибот ҳам бўлиши мумкин эмас. Шу билан бирга, ҳуқуқий тартибот билан ҳуқуқий муносабатларнинг йиғин- дисини тенглаштириб бўлмайди. Маълум гуруҳдаги ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ билан тартибга солиниши ҳуқуқий муносабатлар йиғиндисини ташкил қилади, яъни шу муносабат иштирокчилари учун қонунда аниқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар кўрсатилган бўлади.
Аммо ҳуқуқий тартибот учун бу етарли эмас, шу боис субъ- ектив ҳуқуқларнинг амалга оширилиши, юридик мажбуриятлар- нинг қатъий бажарилишини таъминловчи кафолатлар бўлиши зарур. Ҳуқуқий тартибот ҳуқуқ бўлган жойда, ҳуқуқ нормалари- нинг амалга оширилиши таъминланган жойда мавжуддир.
Жамоат тартиби - ҳуқуқий нормаларни амалга оширишни ва жамият турмуш қоидаларини (шу жумладан, аҳлоқ, одоб ва бошқа ҳуқуқий бўлмаган ижтимоий юриш-туриш қоидаларини) ҳурмат қилишни талаб этади. Жамоат тартибини бузиш фақат ҳуқуқий нормаларни эмас, балки турмуш қоидаларини ҳурмат қилмаслик натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин. Жамоат тар- тиби ҳуқуқий тартиботга нисбатан кенг маънони англатади.
Жамиятда ҳуқуқий тартиботнинг ўрнатилиши ва амалга оширилиши муайян раҳбарий ғоялар, принциплар асосида амалга оширилади. Ҳуқуқий тартибот принциплари қонунийлик, ҳуқуқий тартиботнинг ягоналиги, иерархияга асосланганлик, адолатли- лик, ҳуқуқий тартиботнинг кафолатланганлиги, нормативлиги кабилардан иборат.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish