Маъмурий жавобгарлик – маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар- нинг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, уларга – жамиятда ўрнатил- ган тартиб-қоидаларни бажармаслик, масалан йўл ҳаракати қои- даларини ва жамоат тартибини бузиш, табиатни муҳофаза этишга қарши ҳаракатлар ва бошқалар киради. Маъмурий-ҳуқуқий жавоб- гарлик бўйича қуйидаги жазо чораларини кўрсатиш мумкин: огоҳ- лантириш; жарима солиш; (ҳуқуқбузарлик қуроли ёки объекти бўл- ган нарсани) мусодара қилиш; махсус ҳуқуқлардан маҳрум этиш (ов қилиш, транспорт воситаларидан фойдаланиш ва ҳоказо); маъ- мурий қамоқ; аҳлоқ тузатиш ишлари вабошқалар.
Фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик – фуқаролик қонунчилиги қоидаларини бузган шахсларга нисбатан жабрланувчига етка- зилган мулкий зарарни қоплаш билан боғлиқ мажбурий таъсир чораси қўлланилади.
Фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик шартнома талабларини лозим даражада ёки умуман бажармаганлик учун келиб чиқади ва одатда, мулкий (моддий) мазмундаги таъсир чоралари қўлланиши билан тавсифланади. Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, фуқа- ровий-ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлувчи ҳуқуқбузарлик (мажбуриятни бажармаслик) икки хил бўлади: а) фуқаровий қо- нунчиликда назарда тутилган мулкий мажбуриятларни бажар- маслик; б) фуқароларнинг соғлиги, ҳаёти, шаъни ва қадр-қимма- тига дахлдор номулкий мажбуриятларни бажармаслик. Мазкур жавобгарлик Фуқаролик кодекси, Оила кодекси, Ер кодекси, Меҳнат кодекси ва бошқа хусусий ҳуқуқ соҳасига оид қонунлар нормасини бузиш натижасида келиб чиқади.
Фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик чораларига тегишли маж- буриятни мажбурий бажартириш, зарарни ундириш, неустойка, жарима, пеня ва бошқалар киради.
Интизомий жавобгарлик – корхона ва ташкилотларда бел- гиланган тартиб-қоидаларни бузиш оқибатида келиб чиқади. Интизомий-ҳуқуқий жавобгарликнинг белгиланиш ҳолатлари Меҳнат кодекси, корхона ва ташкилотларнинг ички меҳнат тар- тиб-қоидалари ҳамда махсус низомларда назарда тутилади. Инти- зомий жавобгарлик меҳнат ва хизмат интизомини, ҳарбий ва бошқа интизомни бузиш билан боғлиқ бўлиб, уларга идоранинг ички тартиб-қоидаларини бузиш, ишга кеч келиш ёки ишдан бар- вақт кетиш ва ҳоказо ҳолларда келиб чиқади. Интизомий-ҳуқу- қий жазо чорасини қўллаш ички ишлар органлари, мансабдор шахслар ва тегишли ваколатга эга бўлган раҳбарлар (маъмурият) томонидан амалга оширилади. Меҳнат интизомини бузган ходим- лар корхона, ташкилот ва муассаса маъмурияти томонидан жа- вобгарликка тортиладилар. Фуқаро авиацияси, темир йўл транс- порти ходимлари, судьялар ва бошқа айрим тоифа ходимларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги масала махсус интизомий комиссиялар томонидан тегишли низомлар асосида кўриб чиқиб, ҳал этилади. Жиноий ва фуқаролик – ҳуқуқий жавобгарликни белгилаш фақат суд ва хўжалик судлари томонидан амалга оши- рилади. Маъмурий ва интизомий-ҳуқуқий жавобгарлик ички иш- лар органлари, мансабдор шахслар ва тегишли ваколатга эга раҳ- бар шахслар (маъмурият) томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |