Фуқаровий ҳуқуқбузарлик, бунда фуқаролик ҳуқуқ ва маж- буриятларининг бузилиши, яъни мажбуриятлар бажармаганлиги боис, мол-мулкка, кишининг шаънига ёки соғлиғига зиён еткази- лиши тушунилади. Мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар талабини бузиш оқибатида келиб чиқади. Шахсий но- мулкий ҳуқуқлар бузилганида жавобгарлик чоралари қуйидагича бўлиши мумкин, масалан, даъвогарнинг шаъни ва қадр-қиммати- га путур етказувчи маълумотларга нисбатан жавобгар томонидан раддия билдириш. Мулкий ҳуқуқбузарлик содир этилганда етка- зилган зарарни ундириш, неустойка тўлаш, қарздордан мулкни олиб қўйиш, битимни ҳақиқий эмас деб топиш каби жавобгарлик чоралари қўлланилади. Фуқаровий ҳуқуқий жавобгарлик чора- лари суд, хўжалик суди, ҳакамлик суди томонидан қўлланилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик деб жамоат ёки давлат тартибига, давлатнинг ёки шахснинг мулкига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган ҳамда содир этилгани учун қонунда маъмурий жавобгарлик назарда тутилган ғайриқонуний, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилган) ҳаракат ёки ҳаракатсизликка айтилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик, худди жиноят каби, жамият учун хавфли бўлиб, ундан фақат ушбу хавфнинг даражси билан фарқ қилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик маъмурий қонунчилик томонидан белгиланган умуммажбурий талабларни фуқаролар, хизмат мавқеи ва итоат этиш тартибидан қатъий назар мансабдор шахслар томонидан бузилишидир.
Интизомий ҳуқуқбузарлик – корхона, ташкилот ёки муасса- саларнинг раҳбарияти томонидан ўрнатилган юриш - туриш ва ички меҳнат тартиб-қоидалари, хизмат интизомининг ходимлар томонидан бузишлиши ҳамда хизмат вазифаларини бажарилмас- лигидир. Мазкур ҳуқуқбузарлик интизомий жавобгарликка сабаб бўлади. Интизомий жазо чоралари юқори турувчи орган ёки мансабдор шахс (раҳбар) томонидан қўлланилади.
Баъзи юридик адабиётларда ҳуқуқбузарликнинг алоҳида тури сифатида процессуал ножўя хатти-ҳаракатлар (ҳуқуқбузар- ликлар) ажратиб кўрсатилади. Процессуал ҳуқуқбузарлик – қо- нун билан белгиланган одил судловни амалга ошириш, юридик ишларни ҳуқуқни қўллаш органларида ўтиши, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатини чиқариш тартиб-таомилининг бузилишидир. Маса- лан, гувоҳнинг суд мажлисига келмаслиги. Бундай ҳолда гувоҳ судга мажбуран олиб келиниши мумкин. Судланувчининг чақи- риқ қоғозига биноан судга келмай қолиши ҳам процессуал ҳуқуқ- бузарлик ҳисобланади. Бунда судья судланувчига нисбатан эҳти- ёт чорасини ўзгартиришимумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |