Ҳаракат субъект хулқ-атвори фаоллиги (ўғирлик, жанжал, безорилик, ўдириш, босқинчилик, шикаст етказиш, товламачилик ва ҳ.к.) билан тавсифланади. Ҳаракатсизлик деганда, шахснинг норматив-ҳуқуқий ҳуж- жатларда бажариши шарт қилиб белгиланган муайян ҳаракатларни бажармаслигида ифодаланган ижтимоий хавфли, онгли ва су- ст хулқ-атворини тушуниш лозим. Суст хулқ-атвор: мансабдор шахс томонидан ўз хизмат мажбуриятларини бажармаслик (совуққонлик), бирор бир объектни қўриқлаётган қўриқчининг ёки қаровулнинг ўз жойида ухлаб қолиши; одам ҳаётига хавф солиб турган пайтда уни ташлаб кетиш; солиқ тўламаслик, судга келмаслик ва ҳ.к. Бир сўз билан айтганда ҳаракатсизлик деб, шахс қонунга кўра мажбуриятни бажариши керак эди-ю, лекин уни бажармади..
Масалан, хавф остида қолди- риш, вояга етмаган фарзандни моддий таъминлашдан бўйин тов- лаш, ҳокимият вакилининг ҳаракатсизлиги, суд қарорини бажар- маслик каби жиноятлар ҳаракатсизлик оқибатида содир этилади.
Ҳуқуқбузарликнинг субъекти бўлиб, ҳуқуқбузарликни содир қилган ўз қилмишларининг оқибати учун юридик жавобгарлик ўтай оладиган (деликт лаёқатига эга) юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади. Субъектларнинг хусусиятлари ҳуқуқбузарликнинг турига боғлиқ бўлади. Масалан, жиноий ва маъмурий ҳуқуқнинг субъектлари бўлиб фақат жисмоний шахслар ҳисобланади. Ҳуқуқ- ни бузишнинг субъектлари икки турга ажратилади: гражданлар ва юридик шахслар. Юридик шахсларга – давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар киради. Юридик шахслар деб ўзларига хос мулкка эга бўлган, ўз номларидан мулкий ва мулкий харак- терда бўлмаган шахсий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва мажбури- ятларни ўтай оладиган, судда ёки ҳакамлар судида даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилотлар танилади (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг39-моддаси).
Умум тан олинган фикрларга кўра индивид ўзининг хатти-ҳаракатлари ва уларнинг оқибатларини 16 ёшдан тўлиқ ҳис эта бошлайди. Бироқ, фақат алоҳида ҳолатларда индивиднинг ҳуқуққа зид ўз ҳаракатни аниқ ҳис қилиши мумкинлиги эътиборга олиниб жиноят субъекти ёши 14 ёшдан ҳисобланиши мумкин. Бунда айбдорнинг ота-онаси эмас, балки ўзи жавобгарликка тортилади. Таъкидлаш керакки, ҳозирги пайтда болалар ва ўсмирлар жиноятчилиги жадал ўсиши муносабати билан махсус адабиётларда ва хориж матбуотида жиноий жавобгарлик ёшини 12 ёшгача пасайтириш тўғрисида фикрлар айтилмоқда. Бундай фикрларнинг асосида замонавий одамлар эрта вояга етиб қолмоқда (акселерация), деган хулосалар ётади. Дарҳақиқат, айрим давлатлардаги статистика маълумотлари ёш болалар томонидан одам ўлдириш ва бошқа оғир жиноятлар содир этилаётганликларини кўрсатмоқда. Эслатиб ўтиш керакки, Россия Федерацияси тарихида Петр 1 ва Екатерина 11 замонлардаги жиноят қонунчилигида жиноят субъектининг ёши 10 ёш қилиб белгиланган. Жиноят субъектининг умумий белгилари: а) жисмоний шахс; б) ақли расолик; 3)жиноий жавобгарликка тортиш ёшигаетганлик.
Жисмоний шахс бўлиб, Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаро- лиги бўлманан шахслар ҳамда чет эл фуқаролари ҳисоблана- дилар. Ўзбекистон Республикасида юридик шахслар жиноят субекти хисобланмайди.
Ақли расо шахс деганда, ҳуқуқбузарлик содир этган вақтда ўз қилмишининг ижтимоий хавфли эканлигини англаган ва ўз ҳаракатларини бошқара олган шахс тушунилади. Маст ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-идро- кига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсирида жиноят содир этилса, жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади ва шахс жавобгарликдан озод қилинмайди (ЖКнинг19-моддаси).
Ақли норасо шахс деганда, ҳуқуқбузарлик содир этган вақт- да ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англай олма- ган ва ўз ҳаракатларини бошқара олмайдиган, оқибатлари учун жавоб бера олмайдиган шахс тушунилади (масалан, шизофрения, эпилепсия, олигефрения ва бошқ.) Шахс суд томонидан ақли норасо деб топилса, унга нисба- тан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиши мумкин (ЖКнинг 18 - моддаси).