Қишлоқ хўжалик ҳуқуқи – қишлоқ ҳўжалиги ширкатлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, ижара хўжаликлари- нинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши, уларнинг бошқа хўжалик субъектлари ҳамда давлат органлари билан ўзаро муно- сабатлари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида меҳнатдан фой- даланиш ва унга ҳақ тўлаш тартиби, даромадни тақсимлаш тарти- бига доир муносабатларни тартибга солувчи нормалар мажмуи- дан иборат. Маълумки, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ўзига хос хусусиятларга эга. Бундан ташқари, бозор муносабатлари- нинг қишлоқ хўжалигига тобора кириб бориши ва мустаҳкам- ланиши бу ҳуқуқ тармоғининг аҳамиятини янада оширмоқда.
Қишлоқ хўжалик ҳуқуқи нормалари қонунларда, норматив ҳужжатларда ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ташкилий шаклларининг Намунавий низомларида мустаҳкамланган. Бу нормалар ҳали кодекслаштирилмаган. Мазкур ҳуқуқ тармоғининг асосий усули диспозитив хусусиятга эга бўлиб, у қишлоқ хўжа- лиги ишлаб чиқариши соҳасидаги муносабатларни мустаҳкам- лаш, муҳофаза қилиш, тавсия этиш, ёрдам кўрсатиш йўллари билан амалга оширилади.
Меҳнат ҳуқуқи нормалари меҳнат муносабатларининг ву- жудга келиши, ўзгариши ва барҳам топишининг шартларини, иш вақти ҳамда дам олиш вақти муддатининг давомийлигини белги- лаш, меҳнат муҳофазаси, меҳнат интизомига доир муносабат- ларни тартибга солишга қаратилган. Меҳнат муносабатлари субъ- ектларига ишчи ва хизматчилар, давлат органлари, муассасалари, корхоналари ва жамоат бирлашмалари, касаба уюшмалари киради. Меҳнат ҳуқуқининг меҳнат муносабатларини тартибга солиш- да қўллайдиган услуллари бўлиб, рағбатлантириш, тегишли шартномаларга норматив ҳужжат тусини бериш ҳисобланади.
Фуқаролик ҳуқуқи мулкий муносабатларни, шунингдек, шахсий номулкий муносабатларни (масалан, исмга бўлган ҳуқуқ, муаллифлик ҳуқуқи, шаън ва қадр-қимматни ҳимоя қилиш каби- лар) тартибга солади. Мулкий муносабатлар, мерос ва ворислик муносабатлари ҳам фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинади. Бу ҳуқуқ нормалари ўз таъсири билан корхона, муас- саса, ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг барча фуқаролик обороти (айланмаси), хўжалик фаолиятини, жумладан, мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш, мулкни сотиб олиш ва сотиш, ҳадя қилиш, мерос қолдириш, мулкни ижарага сақлаб туришга бериш, гаровга бериш, маҳсулот етказиб бериш каби муносабатларни ўз ичига олади.
Таъкидлаш жоизки, фуқаролик ҳуқуқи нормалари ҳар қан- дай мулкий муносабатларни ҳам тартибга солавермайди. У фақат тарафлар ҳуқуқий жиҳатдан тенг бўлган мулкий муносабатларни тартибга солади. Масалан, даъвогар ва жавобгар, кредитор ва қарздор, буюртмачи ва пудратчи кабилар шартнома муносабатларининг тенг иштирокчилари саналадилар. Бу ҳуқуқ тармоғига ҳокимият ва бўйсуниш тарзидаги маъмурий ва молиявий ҳуқуқ- лар учун хос бўлган муносабатлар ётдир.
Фуқарорлик ҳуқуқи ҳуқуқ тизими тармоқлари ичида энг йи- риги бўлиб, у ҳажм жиҳатидан салмоқли ҳуқуқ тармоғи ҳисобла- нади. Айниқса, бозор муносабатларининг ривожланиши, турли мулк шаклларининг вужудга келиши муносабати билан унинг объекти яна ҳам кенгаймоқда. Шу боис мазкур ҳуқуқ тармоғи ме- рос ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи, турар жой ҳуқуқи, патент ҳуқу- қи ва бошқа шу каби бир қатор ҳуқуқ тармоқчаларини ўз ичига олади. Фуқаролик ҳуқуқининг бош норматив ҳужжати, асосий манбаи – Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексидир. Бундан ташқари, ушбу ҳуқуқ тармоғи ичига кирадиган баъзи ҳуқуқ тармоқчалари нормалари ҳам кодекслаштирилган. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Уй-жой кодекси.
Мазкур ҳуқуқ тармоғи тартибга соладиган муносабатлар мазмуни учун тарафларнинг тенглиги хосдир. Шу боис фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларини тартибга солиш усули автоном ва диспозитив хусусиятга эга. Яъни, қонунда белгиланган қоидалар доирасида шартномада ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг муайян хатти-ҳаракат вариантларини мустаҳкамлаш ва уларга асосланиб иш юритиш ҳуқуқининг мавжудлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |