Маъмурий ҳуқуқ конституциявий ҳуқуқ билан мустаҳкам боғлиқ бўлган ҳуқуқ тармоғи ҳисобланади ва у ижро этувчи ҳоки- миятни амалга оширишда вужудга келадиган бошқарув муноса- батларини тартибга солади. Бу ҳуқуқ тармоғи нормалари давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахсларнинг бошқарув, ижро этиш ҳамда фармойиш бериш билан боғлиқ фаолиятини тартибга солади. Бошқарув, ижро этиш ва фармойиш бериш функциясини амалга оширувчи органлар, жумладан, Президент девони, Ҳукумат, вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий органлар маъмурияти тегишлича ваколатлар билан таъ- минланган. Иқтисод ва маданиятнинг соҳалари, саноат, қишлоқ хўжалиги, фан ва маориф, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъ- минот, мудофаа ва хавфсизлик каби масалалар бу ҳуқуқ тармо- ғининг объекти бўлиб ҳисобланади.
Мазкур тармоқнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишда қўллайдиган усули ҳокимият ва бўйсуниш, императив характердаги буйруқлар, лавозими ва даражасига асосланган поғонама – поғона бўйсуниш, топширилган соҳа учун якка тар- тибдаги жавобгарлик кабилардан иборат.
Молия ҳуқуқи давлатнинг молия ва бюджет фаолиятини амалга ошириш соҳасида, банклар ва бошқа молиявий муасса- салар фаолиятида вужудга келадиган муносабатларни тартибга солади. Ушбу тармоқнинг предмети бўлиб молиявий муносабат- лар, давлат бюджетини шакллантириш ва ижросини таъминлаш, пул муомаласи, банк операциялари, кредитлар, солиқларга оид муносабатлар ҳисобланади. Молиявий фаолият, кўпинча, ижро этиш, фармойиш бериш хусусиятига эга ва шу боис у маъмурий ҳуқуқ билан анча яқин алоқада бўлади. Бу фаолият шунингдек давлат – ҳокимият хусусиятига ҳам эга. Шунинг учун у конс- титуциявий ҳуқуқ билан узвий боғлиқ. Бу тармоқнинг тартибга солиш усули–текшириш, назорат, бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар бериш йўли билан ижтимоий муносабатларга таъсир этишдан иборат. Ер ҳуқуқи ердан фойдаланишга доир муносабатларни тартибга солади. Унинг нормалари ердан унумли фойдаланиш ва ер тузилиши, ер фондини сақлаш ва тақсимлаш, турли ер шакл- ларини уларнинг маъмурий-хўжалик аҳамиятига қараб, ҳуқуқий ҳолатини аниқлашга доир муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Ер ҳуқуқи ўз ичига ўрмон, сув ва тоғ ҳуқуқи тармоқ- чаларини ҳам қамраб олади. Бу ҳуқуқ тармоғининг асосий норма- тив акти бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ҳисоб- ланади. Ер ҳуқуқи ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ваколат бериш, рухсат бериш ва ман этиш усулларидан фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |