3. Корхона операцион фаолиятининг таҳлили Операцион фаолият таҳлилининг мазмуни ва муҳим вазифалари


Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг критик ҳажм даражаси ва унинг омилли таҳлили



Download 153,28 Kb.
bet18/24
Sana05.07.2022
Hajmi153,28 Kb.
#739854
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
3-тема

Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг критик ҳажм даражаси ва унинг омилли таҳлили

Фирма ва компаниялар фаолият юритаётганда турли кутилмаган ходисаларга дуч келади. Бу эса тўғри баҳолашни талаб этади. Маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқаришда унинг қандай ҳажми корхонага зарарсиз ишлаш имконини туғдиради, ёки маҳсулотнинг қайси бирлигида маҳсулот сотишдан олинадиган тушум тўла ўзгарувчан ва ўзгармас ҳаражатларни қоплай олади?


Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг критик хажм даражасини аниқлаш юзасидан з хил ёндашув мавжуд:
График усул (маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлашнинг харажат-тушум-фойда алоқадорлигидаги комплекс графиги тузилади)
Тенглик усули (Тушум-харажат=фойда формуласидан иборат тенгликдан фойдаланилади)
Маржинал даромад усули (сотишдан соф тушум-ўзгарувчан харажатлар=маржинал фойда-доимий харажатлар=ялпи фойда)
Ушбу вазифани бажариш учун фирма ва компанияларда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг критик ҳажм даражаси кўрсаткичи аниқланади.
СТ-ЎХ>ДХ
Бошқача қилиб айтганда, рентабелликка эришишнинг энг афзал қуроли – бу ўзгарувчан ҳаражатларни минималлаштириш (камайтириб бориш)дир. Бунинг учун рентабелликнинг чегаравий нуқтаси, яъни "Зарарсизлик нуқтаси" ни аниқлаш зарур
"Зарарсизлик нуқатаси" деганда фойда ва зарур зоналарини бир-биридан ажратиб турадиган чегаравий нуқта тушунилади. Бу нуқта ҳаражатларни қоплаш учун зарур бўлган, минимал оборот ҳажмини ёки минимал тушум ҳажмини кўрсатади. Бу нуқтага эришиш туфайли ишлаб чиқарилган (сотилган) қандайдир минимал маҳсулот ҳажми билан корхона ҳаражатларини бутунлай қоплашга эришиш мумкин. Бу ғоя "маржинал фойда концепцияси"га асосланади. Унинг формуласи қуйидагича:

Тушум – ЎХ = МФ – ДХ = Фойда
Бу ерда,
МФ- маржинал фойда
ЎХ- ўзгарувчан ҳаражатлар, яъни:
• ижара ҳақи;
доимий маошлар;
• реклама ҳаражатлари;
• коммунал хизмат ҳаражатлари;
• суғурта хизмат ҳаражатплари;
• суғурта бадаллари;
• солиқлар;
•амортизация ажратмалари.
ДХ- доимий харажатлар, яъни:
• хом ашё ва материаллар;
• ишбай иш ҳақлари;
• техник хизмат кўрсатиш;
• мукофат суммалари ва ҳ.к.
Ҳар битта корхона маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш режасини тўзишда албатта кутиладиган фойда нормасини ҳисоблашга ва бизнес самарадорлигини баҳолашга аҳамият беришади. Фойда нормасини белгилаб олиш, эркин бозор иқтисодиёти шароитида янада мураккаб масала ҳисобланади. Негаки унинг ҳисоб-китобида турли тахликаларни (рискларни) ҳисобга олишга тўғри келади.
Фойда нормасини ҳисоблашни мураккаблиги шундаки, бунда ресурслар, маҳсулотлар баҳоси, солиқлар, тўловлар фирма ва компаниялар фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгарувчанликка эга бўлади. Уларни ҳисоб-китоб қилиш имкони туғилади қачонки аниқ кўрсаткичлар манбасига эга бўлинса. Бу манба инфляцияни таъсир даражаси, баҳоларнинг ўзгариш ҳолатлари, ишлаб чиқариш ҳаражатларини ўзгарувчанлиги (маҳсулот ҳажми ва ресурслар баҳосини ўзгариши ҳисобига) бўлиши мумкин.
Критик ҳажм даражасини аниқлашга қуйидаги ҳолларда мурожат қилинади:

  • корхона янги ташкил этилганда;

  • -ишлаб чиқариш ва маркетинг тадқиқотлари таҳлилида;

  • -янги махмсулот турини ишлаб чиқариш ёки эски маҳсулот туринини рад қилиш қарорини тайёрлашда;

  • -ишлаб чиқаришни модернизациялашда;

  • маҳсулотларни таркибий ўзгаришларини малга оширишда

Критик ҳажм таҳлилида жавоб тайёрланадиган йўналишлар:

  • -ҳаражатларни камайтириш мумкинми?

  • -сотиш ҳажми усадими ёки камаядими?

  • -баҳо ошадими ёки камаядими?

  • -доимий ва ўзгарувчан ҳаражатлар қандай бўлади?

Критик ҳажм даражаси доимий ва ўзгарувчан ҳаражатлар суммаси ва маҳсулотларни сотиш баҳолари орқали ҳисоб-китоб килинади.
Сотишнинг тегишли ҳажмига эришиш учун авало баҳо бирлиги белгиланиши лозим. Баҳо бирлиги белгилангандан кейин критик ҳажм даражаси кайтадан ҳисоб-китоб қилинади. Агар олинган натижа зарарсизлик даражасини конатлантирмаса баҳо корректировка килинади ва даража ҳисоб-китоби қайтадан амалга оширилади. Маржинал фойданинг кўзда тутилган даражасига эришилмаса, маҳсулот таннархини камайтириш чоралари кўрилади.
Таҳлил якунида якуний зарарсизлик дарадажаси ҳисоб-китоб килинади ва даврий оралиқда корхонанинг молиявий режаси белгилаб олинади.
Критик ҳажм даражасини таҳлил этишнинг мақсади – фойда олиш имкониятини белгилашдан иборат. Агар корхонанинг фойдага ишлаш имкониятини аниқ баҳоласак, ижобий пул оқимларига эга бўлиш имкониятлари ҳам билинади.
Доимий ва ўзгарувчан ҳаражатларни қандай ҳисоб-китоб қилиш мумкин? Ушбу ҳаражатлар бухгалтерия ҳисобининг маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ҳаражатларини алоҳида, калкульяция моддалари бўйича ўрганиш орқали билиб олинади.
Ҳалкаро амалиётда критик ҳажм даражасини аниқлашда аналитик тадбирларнинг қуйидаги методикаси белгиланган.

  1. Ўзгарувчан ва ўзгармас ҳаражатлар таркибланади.

  2. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг критик ҳажм даражаси белгиланади

-жадвал

Download 153,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish