жадвал
Маҳсулот сифатининг таҳлили
Кўрсат-кичлар
|
Маҳсулот бирлигини баҳоси, сўм
|
Ишлаб чиқарилган маҳсулот, (дона)
|
Режа-нинг бажарилиши, %
|
Жами маҳсулотдаги улуши, (%)
|
Ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати (минг сўм)
|
бизнес режада
|
ҳақи-қатда
|
бизнес режада
|
ҳақи-қатда
|
бизнес режада
|
ҳақи-қатда
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
Олий сифатдаги маҳсулот
|
10000
|
5000
|
6000
|
120
|
45,4
|
43,0
|
50000
|
60000
|
Биринчи сифатдагимаҳсулот
|
6000
|
10000
|
15000
|
150
|
54,6
|
57,0
|
60000
|
80000
|
Жами
|
Х
|
15000
|
21000
|
140
|
100,0
|
100,0
|
110000
|
140000
|
Ўртача нав(сорт)лилик коэффициенти:
режада
|
хақиқатда
|
110000/(15000*10000/1000)=0,733
|
140000/(21000*10000/1000)=0,666
|
Маҳсулот бирилигининг ўртача сотиш баҳоси
режада
|
хақиқатда
|
110000/15000=7333 сум
|
140000/21000=6666 сум
|
Маҳсулот сифатига одатда қуйидаги омиллар таъсир қилади: фойдаланилаётган хом-ашё ва материаллар сифати; ходимларнинг малакаси ва техник тайёргарлик даражаси; ишлаб чиқаришда иштирок этадиган техника ва технологияни ҳолати ва унинг прогрессивлиги; ишчи ва ходимларнинг маҳсулот сифатига жавобгарлиги ҳамда уларнинг моддий рағбатлантирилиши ва ҳакозо.
Маҳсулот ишлаб чиқаришда энг муҳим масала бу иннвоацион, янгидан яратилган маҳсулотлар ҳажмининг, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйилганлилига баҳо беришдан иборатдир.
Инновацион маҳсулот –янги, такомиллаштирилган, технологик ўзгаришлар туфайли яратилган маҳсулотдир. Олдинги маҳсулотлардан сезиларли ёки тубдан фарқ этувчи маҳсулотлардир.
Экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг жами маҳсулотлар таркибидаги салмоғига баҳо бериш орқали корхонанинг жорий ва истиқболдаги тактик стратегиялари ишлаб чиқилади.
-жадвал
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишни динамик таҳлили
Кўрсаткичлар
|
Базавий баҳода қиймати
|
Мутлақ ўзгариши (+,-)
|
2015 й.
|
2016 й.
|
2017 й.
|
2016 й.
2015
йилга нисбатан
|
2017 й.
2016 йилга нисбатан
|
2017 й.
2015 йилга нисбатан
|
Жами маҳсулот хажми, минг сўм
|
282792
|
442606
|
532036
|
+159814
|
+89430
|
+249244
|
Инновацион маҳсулот хажми, минг сўм
|
52300
|
85602
|
120400
|
+33302
|
+34798
|
+68100
|
Инновацион маҳсулотлар сони
|
3
|
5
|
8
|
+2
|
+3
|
+5
|
Инновацион маҳсулотларнинг жами маҳсулот таркибидаги салмоғи,%
|
18.4
|
19.3
|
22.6
|
+0.9
|
+3.3
|
+4.2
|
Корхонада инновацион маҳсулотларнинг хажми 2016 йилда 2015 йилга қиёсан 33302.0 минг сўмга, 2017 йил 2016 йилга қиёсан 34798 минг сўмга, 2017 йил 2015 йилга қиёсан 68100 минг сўмга ортган. Шу билан бирга жами маҳсулотлар таркибида инновацион маҳсулотлар ҳажми 2015 йилда 18.4 %ни, 2016 йилда 19.3 %ни, 2017 йилда 22.6 % ни ташкил этганлигини ижобий баҳолаш мумикн. Инновацион маҳсулотларнинг сони ҳам мос равишда 2 , 3 ва 5 тага кўпайган.
Маҳсулот ассортиментини бошқариш ва ишлаб чиқариш маромийлиги таҳлили
Корхоналар фаолиятида бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳолларини жуда кам холлардагина учратиш мумкин. Хаттоки бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳам уларнинг турли ассортиментлари таркибланади.
Маҳсулотларнинг турлари буйича режа бажарилишининг таҳлили билан бир қаторда ассортименти таҳлилини ҳам амалга ошириш зарур.
Маҳсулот, иш ва хизматларнинг тури ва ассортименти таҳлилида уларнинг сегментлар бўйича таққосланадиган ва таққосланмайдиган, профилдаги ва профилда бўлмаган турлари, асосий ва қўшимча маҳсулотлар турлари бўйича туркумланиши ўрганилади. Улар бўйича режа топшириқларининг бажарилиши, умумий режа топшириқларининг бажарилишида уларнинг таъсири, маҳсулотлар тузилишидаги таркибий ўзгаришларга баҳо берилади.
Маҳсулотлар номенкулатураси – деб, миқдор ҳолида товарлар гуруҳлари, кичик гуруҳлари ва позицияларини белгилашда ҳамда ҳисобга олишда қабул қилинган рўйхатидир.
Товар (иш, хизмат)лар ассортименти - деб эса, маҳсулотларнинг маълум бир белгиларига қараб, яъни, унинг турлари, нави, ўлчами, маркаси, артикулларига қараб ажратиладиган маҳсулотлар хилидир.
Товарлар номенклатураси ва ассортиментини ўрганишда ўртача ассортимент режасининг бажарилиши таҳлил этилади.
жадвал
Ассортимент режасининг бажарилиши таҳлили(қиймат ифодасида)
|
Маҳсулот турлари
|
Режада
|
Хақиқиатда
|
Ассортиментга қабул қилинган маҳсулот ҳажми
|
Ассортимент бўйича режа бажарилиши,
%
|
Умумий режа бажарилиши,
%
|
1
|
А
|
12000
|
15000
|
12000
|
100
|
125
|
2
|
Б
|
25000
|
30000
|
25000
|
100
|
120
|
3
|
С
|
10000
|
9000
|
9000
|
90
|
90
|
4
|
Д
|
40000
|
35000
|
35000
|
87.5
|
87.5
|
5
|
Жами
|
87000
|
89000
|
71000
|
81.6
|
103
|
Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш режаси ортиғи билан, яъни 103 фоизга бажарилган. Аммо айрим тур маҳсулотлар бўйича режа бажарилиши бузилган. Бунинг натижасида ассортимент режаси бор йўғи 81.6 фоизга бажарилган. Бунга “С” ва “Д” маҳсулотлар тури бўйича режада белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилмаслиги сабаб бўлган. Аҳамиятли жиҳати шундаки, ассортимент бўйича режа бажарилишида айрим тур маҳсулотлар бўйича режанинг ортиғи билан бажарилиши бошқа тур маҳсулотлар бўйича режа топшириқларини бажарилмаслигини қопламайди.
Маҳсулот турлари бўйича режанинг бажарилиши ҳар хил даражада бўлиши структурани ўзгаришидан далолат беради. Структура бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши учун ҳақиқий ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг барча хиллари режалаштирилган маҳсулот таркиби ва тузилишига тенг келиши керак. Ишлаб чиқарилган маҳсулот структурасининг ўзгариши фирманинг барча иқтисодий кўрсаткичларига таъсир этади. Маҳсулот ишлаб чиқариш таркибида қимматбаҳо маҳсулот турлари улушини ортиши туфайли маҳсулот қиймат шаклида ортади ва бунинг аксича бўлса, қиймат шаклида маҳсулот камаяди. Худди шундай юқори рентабелликка эга бўлган маҳсулот турларини ортиши, рентабеллиги паст турларини пасайиши туфайли умумий фойда миқдори ортади.
Маҳсулот ассортиментини ишлаб чиқариш маромийлиги билан комплекс ўрганиш операцион фаолиятга тўлиқ баҳо беришга, ўзгаришларни макон ва замонда аниқ таснифлашга имконини беради. Шу сабабли, ассортимент режаининг бажарилиши билан бир қаторда уларни ишлаб чиқаришнг маромийлигига ҳам баҳо берилади.
Айрим корхоналар йиллик, квартал, ойлик режаларини ортиғи билан бажариши, аммо, ишлаб чиқаришни бир маромда ташкил эта олмаслик натижасида эришилган самара ва натижавийлик кўзда тутилган ёки режалаштирилган ютуқни тамин эта олмайди. Шу билан бирга маҳсулот ишлаб чиқаришдаги маромийликни бузилиши шартнома мажбуриятларини барбод бўлишига, унинг оқибатида жарималар тўланилишига, молиявий аҳволнинг қийинлашига ҳам олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |