3 I боб. Спорт ўйинларида мусобақалашиш фаолиятини қайд этиш ва боҳолаш усуллари



Download 0,85 Mb.
bet11/18
Sana08.07.2022
Hajmi0,85 Mb.
#757292
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
3 РАКАМ 2013 Й

2.6. Тадқиқотни ташкил этиш.

Тадқиқот давомида пляж - футболчи қизларни мусобақа фаолияти жараёни 2010 йил август ойидан бошлаб амалга оширилган. Қизлар пляж - футболи бўйича Ўзбекистон олий лигаси чемпиони ”Севинч” қизлар жамоасида кузатувлар олиб борилди. ”Севинч” жамоаси иштирокида мусобақалашиш ўйинлари фаолиятида назоратлар олиб борилган ва хронометраж ўтказилган. Тадқиқотлар даврида “Севинч”, ”Олимпия”, “Олимпик”, “Шердор”, “Жиззах”, “Ёшлик” қизлар жамоаларининг ўйинчилари иштирок этган.


45
Олий лига жамоаларининг ўйинларини кузатиш давомида футболчилар бажараётган техник – тактик ҳаракатлар ва хар бир ўйинчини умумий босиб ўтган ҳаракатланиш масофаси каби кўрсаткичлар махсус қайдномаларда белгиланган ва таҳлил қилинган. Сўнгра жамоа мураббийларига услубий ёрдам сифатида тақдим этилган.


46
III БОБ. ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ПЛЯЖ – ФУТБОЛЧИ ҚИЗЛАРНИНГ


МУСОБАҚАВИЙ ФАОЛИЯТЛАРИ ТАҲЛИЛИ.

Мусобақаларда спортчи томонидан қайд этиладиган спорт натижаси ёки техник – тактик фаоллик шу спортчининг кўп қиррали тайёргарлик даражасини ифодаловчи ягона ва интеграл кўрсаткич сифатида хизмат қилади.




3.1. Замонавий пляж - футболи ўйинчиларнинг техник – тактик ҳаракатлари

Замонавий спорт ўйинчиларнинг техник – тактик ҳаракатлари мукаммаллашганини ва ўйин шиддати ўта жадаллашгани билан фарқланади. Бу эса футбол мураббийларидан ва мутахассис - олимлардан жиддий изланишларни талаб этмоқда.


Бугунги футболда юксак натижага эришиш, ҳар бир ўйин вазиятида ўта қулай ва фойдали имконият яратувчи техник – тактик ҳаракатлардан самарали фойдаланиш махорати билан боғлиқдир.
2010 йил Қарши шахрида пляж – футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Мусобақада 10 та қизлар жамоаси иштирок этди. Етакчи спортчилар бажарадиган техник – тактик ҳаракатни педагогик назорат қилиш, махсус қайднома асосида олиб борилди. Тўпни узатиш (қисқа, ўрта), тўпни рақибдан тортиб олиш, тўпни тўхтатиш, рақибни алдаб ўтиш, тўпни ён ва бурчаклардан ўйинга киритиш, тўпни бош билан ўйнаш ва дарвозага қарата зарба бериш белгилаб борилади.
Ўйин ниҳоясида ижобий ва салбий ҳаракатнинг умумий сони ҳисобга олиниб, самарадорлиги саналади (3.1.жадвал, 1-илова). Энг кўп ҳаракат сони 64 та бўлиб (99,6 % самарадорлик), “Ёшлик” жамоасининг етакчи ўйинчиси бўлган К. Лангаева томонидан бажарилди. У дарвозага 9 та зарба йўллади (14 % самарадорлик), тўпни узатиш 12 та (18,7 %), тўпни рақибдан
47
тортиб олиш 21 та (32,8 %), тўпни тўхтатиш 2 та (3,1 %), рақибни алдаб ўтиш 5 та (7,8 %), бош билан тўпга зарба бериш 3 та (4,6 %), ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш 11та (17,1 %), бурчак тўпини ўйинга киритиш 1та (1.5 %) ни ташкил этди.
Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси К.Усмонова 58 та техник – тактик ҳаракатни амалга оширди (99,5 % самарадорлик). У тўпни 11 марта тўхтатиб қолиб (18,9 %), тўпни узатиш 9 та (15,5 %), тўпни рақибдан тортиб олиш 15 та (25,8%), рақибни алдаб ўтиш 4 та (6,8%), бош билан тўпга зарба бериш 4 та (6,8 %), дарвозага зарба йўллаш 5 та (8,6 %), ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш 7 та (12%), бурчак тўпини ўйинга киритиш 3 та (5,1 %) самарадорлик кўрсаткичига эришди. Тошкентнинг “Олимпик” жамоаси ўйинчиси З. Рашидова 51 та техник – тактик ҳаракатни амалга оширди (99,8 % самарадорлик). У тўпни узатиш 18 та (35,2 %), тўпни рақибдан тортиб олиш 15 та (29,4 %), тўпни тўхтатиш 10 та (19,6 %), рақибни алдаб ўтиш 2 та (3,9 %), бош билан тўпга зарба бериш 2 та (3,9 %), дарвозага зарба йўллаш 2 та (3,9 %), ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш 2 та (3,9 %) ни ташкил этди. “Жиззах” жамоасининг ўйинчиси Н. Турсунова 26 та техник – тактик ҳаракатни амалга оширди (99,7 % самарадорлик). У тўпни узатиш 5 та (19,2 %), тўпни рақибдан тортиб олиш 2 та (7,6 %), тўпни тўхтатиш 9 та (34,6 %), рақибни алдаб ўтиш 6 та (3,9 %), дарвозага зарба йўллаш 3 та (11,5 %), бурчак тўпини ўйинга киритиш 1 та (3,8 %), ни ташкил этди. Самарқанднинг “Шердор” жамоасининг ўйинчиси Г. Мустафаева 23 та техник – тактик ҳаракатни амалга оширди (99,6 % самарадорлик). У тўпни узатиш 4 та (17,3 %), тўпни рақибдан тортиб олиш 6 та (26 %), тўпни тўхтатиш 4 та (17,3 %), бош билан тўпга зарба бериш 1 та (4,3 %), дарвозага зарба йўллаш 3 та (13 %), бурчак тўпини ўйинга киритиш 5 та (21,7 %), ни ташкил этди. Қаршининг “Олимпия” жамоаси ўйинчиси К. Ризқиева 51 та техник – тактик
ҳаракатни амалга оширди (99,5 % самарадорлик). У тўпни узатиш 11 та (21,5 %), тўпни рақибдан тортиб олиш 13 та (25,4 %), тўпни тўхтатиш 8 та (15,6 %), рақибни алдаб ўтиш 4 та (7,8 %), бош билан тўпга зарба бериш 4 та
48
(7,8 %), дарвозага зарба йўллаш 7 та (13,7 %), ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш 3 та (5,8 %), бурчак тўпини ўйинга киритиш 1 та (1,9 %) ни ташкил этди. Қаршининг “Севинч” жамоаси етакчи ўйинчиси О. Ахмедова 34 та техник – тактик ҳаракатни амалга оширди (99,6 % самарадорлик). У тўпни узатиш 6 та (17,6 %), тўпни рақибдан тортиб олиш 8 та (23,5 %), тўпни тўхтатиш 6 та (17,6 %), рақибни алдаб ўтиш 2 та (5,8 %), бош билан тўпга зарба бериш 6 та (17,6 %), дарвозага зарба йўллаш 4 та (11,7 %), ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш 1 та (2,9 %), бурчак тўпини ўйинга киритиш 1 та (2,9 %) ни ташкил этди.
Шуни айтиш керакки, футболда 90 дақиқали ўйин довомида техник – тактик ҳаракатни ўйинчи ўртача 70 - 80 та бажаради [55].
Пляж - футболда 36 дақиқали ўйин давомида ўртача ҳар бир ўйинчи 57 та техник – тактик ҳаракат бажаради, бундан кўриниб турибдики, пляж – футболида ўйинчи ҳаракати деярли жадал, демак, тайёргарлик ҳам ўйин ҳолатига яқинлаштириб, махсус олиб борилиши керак. Таъкидлаш лозимки, пляж – футбол ўйини жараёнида тўп узатиш, рақибни алдаб ўтиш, тўпни тортиб олиш каби фаол қаршилик шароитида олиб борилади. Бу эса, организмнинг физиологик юкламасига юқори талаблар қўяди.
Аҳамиятлилигига нисбатан ўртача кўрсаткич (Х) техник – тактик ҳаракат арсеналида тўп узатиш етакчи позицияда 19,4 %, тўпни тўхтатиш 16,5 %, тўпни рақибдан тортиб олиш 24,5 %, рақибни алдаб ўтиш 9,9%, бош билан тўпга зарба бериш 6,2 %, дарвозага қарата зарба йўллаш 14 %, ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш 5 %, бурчак тўпини ўйинга киритиш 4,2 % ни эгаллайди. Амалий фаолиятда келтирилган техник – тактик ҳаракатлардан иборат махсус машқларни танлаш зарур (3.2.жадвал, 2 - илова). Малакали ўйинчининг тўп узатиши, тўхтатиш ва тортиб олиши, дарвозага қарата зарба
йўллаш, ўзаро иккилик, учлик, тўртлик ҳаракати пляж спорт ўйинининг негизи ҳисобланади.
49

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish