Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистонда аёллар футболини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Республикамиз чарм тўп мухлислари кейинги йилларда аёллар ўртасидаги ўзига хос ва қизиқарли ўйинларни фақатгина ойнаи жахон орқали томоша қилишга мажбур бўлишарди. Ҳозирги кунга келиб эса тобора оммавийлашиб ва сафлари кўпайиб бораётган нафис ўйин чаққон ва эпчил қизларимиз ижросида мамлакатимиз шахар ва қишлоқларида барчага намойиш қилаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ”Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисида” (18.03.1993), ”Ўзбекистон футболини ривожлантириш тамойиллари ҳамда ташкилий асосларини тубдан такомиллаштириш чора - тадбирлари” (17.01.1996), ”Ўзбекистон футболини ривожлантириш жамияти фаолиятини яхшилаш ва уни қўллаб - қувватлаш чора - тадбирлари тўғрасида” ги (06.07.1999) қарорлар қабул қилинди. Кейинги йилларда Ўзбекистон футбол федерацияси катта – футболдан ташқари, болалар, ўсмирлар, аёллар, футболини ривожлантиришга катта ҳаракатлар қилинди. Булар орасида энг қизиқарли, оммабоп спорт турларидан ҳисобланган мини – футбол, пляж - футболи ҳам эътибордан четда қолмаяпти. 2001 йил май ойида мини – футболни янада ривожлантириш мақсадида Республика футбол жамоатчилиги ва рахбарияти томонидан анжуман таъсис этилди. Бу анжуманда Республика мини – футбол ассоциацияси ташкил этилиб, унинг раҳбар органлари тасдиқланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов 2006 йилда “Ўзбекистон футболини ривожлантиришнинг қўшимча чора - тадбирлари тўғрисида” ги қарори имзоланди. Унда сўнги йилларда миллий
чемпионат обрўйи ва мақомини ошириш иши хамда спорт заҳираси ва юқори тоифали футболчиларни тайёрлашга нисбатан эътибор сусайганлиги таъкидланган. Бу эса маълум худудларда ўқув машғулоти жараё-
4
ни ҳамда вилоятларда болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақа ташкил этиш иши самарадорлигининг пастлиги билан бевосита боғлиқ [1,2,3,4].
Давлат аҳамиятига молик бу хужжатлар юртимизда аёллар футболи ва пляж - футболини ривожлантириш учун кучли замин яратди. 2009 йилда аёллар ўртасидаги мини - футбол бўйича Осиё чемпионатида миллий терма жамоамиз иштирок этди ва биринчи ўринни қўлга киритди. 2009 йилда аёллар ўртасида илк маротаба пляж - футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтқазилди, мазкур мусобақада 10 та жамоа иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси чемпионатининг олий лигасида 10 та аёллар жамоаси иштирок этмоқда. Шунинг учун ҳам республика чемпионатининг терма ҳамда клуб жамоаси таркибини тўлдириш мақсадида ёш футболчилар ўқув машғулотининг самарадорлигини ошириш зарур.
Аёллар пляж - футболини ривожлантириш иши жисмоний маданиятни шакллантириш, шунингдек, техник ва тактик ҳаракатни эгаллашга қаратилган бўлиши зарур. Юқори натижага, қойда бўйича, болалик, ўсмирлик ва балоғат давридаги ўқув машғулотининг муваффақиятли натижаси тайёргарликнинг асосли тизими мавжудлигига боғлиқ.
Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси лицей, коллеж, БЎСМлар қошида мини - футбол бўлимлари ташкил этилган. Мураббий ва ўқитувчилар футбол бўйича ёш спортчини ўқитиш ва тайёрлаш услубиётидан фойдаланади. Пляж - футболи, маълумки, футболдан қолаверса мини - футболдан анча жихатлари билан фарқланади; техник усули, тактик харакати, ўйин вақти, ўйинчининг алмашиш ҳолати, ўйин майдони, спортчи алмашинуви тезлиги, дарвозанинг ўлчови, ён ва бурчакдан, дарвозабон томонидан тўпни ўйинга киритиши, тўп уриш сони, тўпнинг оғирлиги ва ўлчови ҳамда майдон қопламаси, вақт бирлигига нисбатан ўйинчининг ҳамкорлиги ва ҳоказо.
Баён қилинганлар футболчи танасида ҳар - ҳил функцияларга, руҳий ҳолати, юрак - қон томир ва нафас олиш тизимига нисбатан юқори талаблар
қўяди. Шунинг учун пляж - футболи бўйича махсус тайёргарлик даврида спортчини тайёрлаш тизими асосли тайёрлов услубиётига кўра олиб борили –
5
ши шарт. Бунинг учун мусобақа ва машғулот фаолиятини чуқур ўрганиш, юқори тоифали футболчиларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлик даражасини аниқлаш, юқоридагиларнинг бир - бири билан боғлиқлигини аниқлаб бериш асосида самарадорли усулларни белгилаб бериш лозим.
Ўзбекистон Республикасида юқори тоифали футболчиларни тайёрлаш назарияси ва услубиёти бўйича: И.А. Кошбахтиев (1990, 2002, 2005), А. Зиёдов (1992), Р.А. Акрамов (1994, 2006), Р.И. Нуримов (2005), М.Б. Алиев, Т.С. Усмонхўджаев, Х.Х. Сагдиев (2007) О.А. Қурбонов (2008) лар томонидан етарли даражада ишлаб чиқилган. Улар ўз ишида техник усул ва тактик ҳаракатни танлаш ва шакллантириш, жисмоний фазилат ва тезкор назоратни ривожлантириш йўлини очиб берганлар. Бироқ илмий изланиш ва услубий адабиётни чуқур ва атрофлича таҳлил қилиш натижасида шу хулосага келиндики, Ўзбекистонда пляж - футболи бўйича юқори тоифали спортчи қизларни тайёрлаш учун илмий асосланган манба мавжуд эмас. Мусобоқа фаолияти тўғрисида маълумот йўқ, жисмоний, техник ва тактик тайёргарликни баҳолаш мезонлари ҳамда ўқув машғулоти фаолиятининг мақбул тартиби ишлаб чиқилмаганлиги мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |