3 I боб. Спорт ўйинларида мусобақалашиш фаолиятини қайд этиш ва боҳолаш усуллари



Download 0,85 Mb.
bet6/18
Sana08.07.2022
Hajmi0,85 Mb.
#757292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
3 РАКАМ 2013 Й

0.05 - 0.10 м 2 м 5 м
20
1.3. Футболчиларнинг мусобақалашиш фаолиятини қайд этиш

Замонавий пляж - футбол спорти ўйини ўйинчиларнинг функцияларини тубдан ўзгартирган, демак спортчилар ва уларнинг тайёргарлик даражасига талабларни кўп жиҳатдан ўзгартирган.


Маълумки, юқори малакали футболчининг индивидуал маҳорати жисмоний, техник, назарий ва иродавий тайёргарлик сингари асосий компонентлардан ташкил топади, буни эса ўз навбатида футболчиларнинг ўқув - машғулот жараёни самарадорлигини оширишсиз тасаввур қилиб бўлмайди [90].
Футболчиларнинг спорт маҳорати асосини техник тайёргарлик ташкил қилади, унинг даражаси кўп жиҳатдан ўйиннинг самарадорлиги ва қизиқарлилигини белгилаб беради.
Бошқа томондан, футбол мутахассислари ўзбек қизлари спортчиларининг тўпни бошқариш техникаси бўйича етакчи хориж футболчиларидан ортда эканлигини қайд этадилар. Ҳозирги пайтгача бу малакали спортчилар жамоаси муаммоси эди, бироқ бугунги кунда бу ёш футболчиларга ҳам тегишлидир. Ортда қолишнинг алоҳида компонентлари сифатида, хусусан, мураккаб шароитда тўпни бошқариш ва уни назорат қилиш ҳаракатларини самарали бошқаришни қайд этиш мумкин.
Бир неча йиллардан буён давом этиб келаётган сезиларли ортда қолиш сабаблари нимада:
- биринчи навбатда – бу спорт мактабларида таълим ва машғулот жараёнининг етарлича юқори даражада эмаслиги, техник тайёргарлик методикасидаги хатолар, мураббийларнинг муайян қисмида болалар ва ўсмирлар билан ишлашга ижодий ёндашуви мавжуд эмаслигидир [90].
Мамлакатимиз футболидаги ижрочиларнинг чекланган имконият - лари кўп йиллар давомида захирани тайёрлашда атлетизмга устувор берилгани натижасидир. Пляж - футболи ривожланишининг ҳозирги босқичида ўйиннинг жадаллиги ортди, бу ўйинчидан энг аввало вазият кутил-
21
маганда ўзгарган, вақт ва майдон чекланган шароитда техник - тактик усулларни тез ва самарали бажариш кўникмасини талаб қилади.
Ҳозирги пайтда муваффақиятга эришишни истаган жамоа тез ўйнаши, яъни оқилона техникани эгаллаган ва уни тез ҳаракатланиш билан бирлаштира олган ўйинчиларга эга бўлиши лозим. Шу муносабат билан айрим футбол мутахассислари “тезкор техника” атамасини ишлатадилар.
Ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги кураш ҳужум фойдасига фақат чархланган техника ёрдамида ҳал қилиниши мумкин, унинг асосини эса финтлар, дриблинг (бошқариш) ва яширин узатишлар ташкил қилади. Маҳаллий ва хорижий мутахассисларнинг фикрича, ёпирилма ҳимоя шароитида гол ҳолатларини фақат тўпга оқилона, тез ва аниқ ишлов бериш ёрдамида яратиш мумкин. Бундай шароитда, қоидага кўра, фақат икки - уч рақибни алдаб ўтиш ёрдамида тўпни эгаллаган ўйинчи ёки унинг шериклари зарба позициясига чиқиши мумкин. Буни бироқ, жуда юқори индивидуал маҳоратга, ва айниқса финтлар, алдаб ўтишда моҳир футболчиларгина уддалаши мумкин. Техник кўникмалар оддий, тез ва мақсадга мувофиқ бўлиши лозим. Аввалари муҳим деб ҳисобланган айрим техник усуллар, масалан тўпни тўлиқ тўхтатиш ўйинда жуда кам ишлатила бошлади, зеро ҳозирги оқилона ўйинда борган сари ўйинни тўхтатмасдан ўтказишга кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бошқа томондан эса, айрим техник усулларнинг аҳамияти ортмоқда. Гап финтлар, алдаб ўтиш, яшириш узатиш ҳақида кетмоқда [88].
Бироқ алдаб ўтиш ўйинчилар уни жуда яхши эгаллаган ҳолдагина муваффақиятли қўлланиши мумкин.
Шунинг учун, техник тайёргарлик ҳар бир тайёргарлик босқичида ўзининг аниқ мақсадлари, вазифаларига эга узоқ йиллик жараён мантиқий занжири сифатида ифода этилиши лозим. Зеро, бошланғич таълим босқичида
ўйин усулларини ўзлаштиришдаги қайд этилган ортда қолиш футболчилар –нинг келгусидаги тайёргарлигига салбий таъсир кўрсатади.
Техник тайёргарлик турли машқ қилиш воситаларининг тасодифий йиғиндиси бўла олмайди. Улардан кўп йиллик тайёргарликнинг ҳар битта
22
босқичида ўйин техникасини муваффақиятли эгаллашга зарур ижобий таъсир кўрсатадиганларини танлаб олиш муҳим [88].
Ёш футболчиларни техник тайёрлашга тизимли ёндашув тасодиф эмас. У пишиб етилган техник тайёргарлик муаммосини ҳал қилиш ва муайян методика ёрдамида бошқариладиган таълим жараёнини яратиш зарурати билан белгилаб берилган.
Тизимли ёндашув барча тайёргарлик элементларини ягона динамик тузилмага боғлаш ва ҳисобга олишни тақозо этади, ушбу тузилмада ҳар бир элемент тизимли хусусиятга эга бўлиб, бу ёки у техник усул динамикаси ва мукаммаллик даражасини ажратиш имконини беради [62].
Маълумки, техник маҳорат футболчи эгаллаган техник усулларнинг ҳажми ва хилма - хиллиги, шунингдек ушбу усулларни ўйин шароитида қўллаш кўникмаси билан ажралиб туради [62].
Футбол техникаси тўп билан ишлаш усулларининг катта гуруҳлари йиғиндисидан иборат бўлгани учун уни ўрганиш мураккаб ва узоқ давом этувчи жараёнга айланади. Таълим вазифаларини кам вақт ва куч сарфлаб ҳал қилиш учун ўрганиладиган материални тизимлаштириш ва техникага ўргатишнинг оқилона кетма - кетлигини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Машқ қилиш жараёнини оптималлаштириш муаммосини ҳал қилиш имконини берувчи усуллардан бири моделлаштириш ҳисобланади [62].
Болалар ўқув - машғулот жараёнида модел – бу умумий мақсадлар ва вазифаларга эга ва албатта бир - бирини тўлдирувчи мақсадли машқлар гуруҳидир. Бундай моделлар машқ бажариш машғулотини етарлича аниқ машқ қилдириш йўналишида кўриш имконини беради. Машқларнинг аниқ кетма - кетлиги машқ қилувчилар томонидан осон қабул қилинади, зарур иш
ҳажмини бажариш имконини беради [62].
Футболчиларнинг техник тайёргарлигини назорат қилиш - машғулот жараёнининг мажбурий қисми ва уни бир нечта усулларда амалга ошириш мумкин. Улар ҳар бир таълим йили учун аниқ бўлиши ва имкони борича, ютуқларни акс эттирувчи рақамли кўрсаткичларда ифодаланиши лозим [65].
23
Баҳолашнинг кенг тарқалган усули – техникани визуал баҳолашдан иборат. Бироқ, ушбу усул субъектив: ҳозирча визуал баҳолашда ягона мезонлар мавжуд эмас шунинг учун экспертларнинг ўйинчиларнинг техник маҳорати даражаси тўғрисидаги фикрлари ўзаро сезиларли даражада фарқ қилади [65].
Бевосита ўйинларда қайд этилган маълумотларни энг ахборотга бой деб, тан олиш зарур (ушбу ҳолда футболчиларнинг техникаси эмас, техник - тактик
маҳорати баҳоланади). Техник - тактик маҳоратни қайд этишнинг бундай шакли ҳар битта ўйинда бажариладиган ўйин ҳаракатлари ҳажми ва аниқлиги мунтазам равишда қайд этиб борилган ҳолдагина ахборотга бой ҳисобланади [89].
Тактик тизим – бу ҳар бир ўйинчининг алоҳида хусусиятлари асосида футбол майдонида тўғри жойлаштирилган ҳолда жамоа бўлиб ўйнаш ҳаракатларини уюштириш [10].
Бошланғич таълим босқичида моделдан нафақат дастурий материални ўзлаштириш даражасини баҳолаш, балки қайси материал етарлича ўзлаштирилмаганини аниқлаш имконини берувчи тест сифатида фойдаланиш мумкин. Ўрганилган усуллар ва ҳаракатларнинг барқарорлик даражасини кўриш учун орадан бироз вақт ўтгандан сўнг тестни (моделни) такрорлаш мумкин [89].
Такомиллаштириш босқичида ҳаракатлар даражасини баҳолаш учун бошқа кўрсаткичлардан фойдаланилади:
- футболчи ўйин пайтида ишлатадиган ҳаракат ҳажми ёки ҳаракатлар сони;
- ўйин пайтидаги ҳаракатлар хилма - хиллиги;
- ҳаракатнинг самарадорлиги ва ишончлилиги ва албатта, унинг тез бажарилиши [90].
Спортчиларнинг техник тайёргарлигини назорат қилмасдан таълим жараёнига хос бўлган камчиликларни аниқлаш ва индивидуал хато ҳаракатлар ҳамда техник муаммоларнинг олдини олиш мумкин эмас. Тайёргарликнинг
24
бош тамойили – тескари алоқанинг мавжуд эмаслиги спортчиларни тайёрлаш тизимини турли босқичларда заиф бошқариладиган қилади [90].
Футболчилар ўйин ҳаракатларининг натижаси кўпинча ўйинчининг “дум” дан қанчалик тез узоқлашуви, ҳимоячининг эса ҳужумчини қанчалик тўхтата олишига боғлиқдир. Тадқиқотлар максимал тезлик билан чопадиган
асосий масофалар 7 – 15 - 20 метрдан ошмаслигини кўрсатмоқда. Демак, ўйинчи тезликни қанчалик ошира олса, бунинг шунча муҳимлиги ўз - ўзидан тушунарли. Рақибдан бир метр олдинга ўта олса, ҳатто тезликни пасайтирган ҳолда ҳам гавда билан рақиб олдини тўсиш орқали тактик вазифани бажариш мумкин эканлиги маълум. Бундан ташқари, стартдаги жадаллиги қадамнинг илдамлиги ва узунлигига, шунингдек, ердан итарилиш чоғида таянч реакциясига кетган вақтга ҳам боғлиқ.
Ҳаракатлар частотаси кўпинча наслий “фазилат” бўлиб, тренировка ёрдамида унга таъсир кўрсатиш жуда қийин. Бинобарин, уни такомиллаш -тириш учун иккита ўзгармас йўл қолади: яъни, қадамни катталаштириш ва силтаниб кетиш вақтини қисқартириш. Бу икки ўлчам ҳам оёқ мушакларининг «старт» олиш кучига боғлиқ. Югуришдан олдин депсиниб кетиш қанчалик кучли бўлса, таянч реакциясининг фазаси ҳам шунчалик кам,
қадамнинг ўша вақт оралиғидаги тезлиги ва ҳатто тезликка қўшимча тезликнинг ўсиши ҳам юқори бўлади. Шунинг учун яна “портловчи” кучни
ривожлантириш ва шу орқали стартдаги бошловчи тезликка салмоқли улуш қўшиш тўғрисида гапиришга тўғри келади.
Одатда, футболчилар дастлабки 10 - 15 метр орасида тезлик резервига эга бўладилар. Айни пайтда футболчиларнинг 15 метрлик қисқа масофадаги тезлиги ва мутлақ тезлиги дуруст бўлади. Аммо уни узоқ сақлай олмайдилар. Ўйин вазиятида эса маълум масофани чопиб ўтгач, зудлик билан максимал – «юксак» тезликни олишлари зарур. Шу муносабат билан футболчилар маълум қисқа масофага жойидан ва юриб туриб 50 метргача югуришга катта аҳамият беришлари керак. 10, 15, 30, 50 метр масофа футболчиларнинг ўйин фаолиятига тўла мос келади. Дистанцияни узайтириш тезликка эмас, балки
25
тезлик маҳалидаги чидамлиликни ошириш учун керак. Бироқ футболда спортчиларнинг югуриши маълум шартларга бўйсиниши кераклигини эсдан чиқармаслик керак. Ўйин жараёнида у тўхтай олиши ва ҳар қандай бурчак билан бурилиб, қайтадан ҳаракат бошлай олиши лозим. Тадқиқотлар футболчилар 15 метрни жойдан (старт вақтини қўшганда) 2,9 - 3,1 сонияда босиб ўтса, худди шу масофани илон изи қилиб эса 4,4 - 4,5 сонияда, моксимон югуриб эса 5,0 - 5,1 сонияда ўтишга қобилиятли эканликларини
кўрсатмоқда. Хусусан гавда инерциясини тезда енгиб ўтиш билан боғлиқ бу ҳамма ҳаракатлар оёқ мушакларини қисқариб - чўзилиб туриш режимига мувофиқ ишлашга мажбур қилади. Амортизация фазаси қанчалик «кескин» бўлса, у вақт жиҳатидан шунча қисқа бўлади ва мушаклар футболчини керакли йўналишда «отиб юбориш» учун шунча кучли чўзилади. Демак, бу ўринда ҳам сакраш машқларини турли йўналишларда югуриш билан қўшиб олиб бориш керак экан [10].
Футболда тезлик, майдонда тез ҳаракат қилишдагина иборат бўлмайди, шу билан бирга фикрлаш тезлиги, тўп билан ишлаш тезлиги ҳам муҳимдир. Футбол нуқтаи назардан тезкор бўлган ўйинчи рақибни ҳар вақт, очиқ жойга
чиқиб олиш жихатдан ютади. Бу нисбатан эркин ҳолда, тактик вазифани муваффақиятли ҳал эта олади демакдир [25].
Бу эса ўз навбатида терма ва малакали клуб жамоаларининг кўпинча муваффақиятсиз чиқишларида ва ўйинчиларимизнинг хорижнинг етакчи
футболчиларидан индивидуал техника маҳоратида ортда қолишида ўз ифодасини топади. Шунинг учун бугун биринчи ўринга ўйин техникасига ўргатиш бўйича тайёргарликнинг ушбу туридаги қолоқликни тезкор енгиб ўтиш имконини берадиган янгича ёндашувларни излаш ва жорий қилиш вазифаси чиқмоқда.
Ҳимоячи тўпни бошқараётган ўйинчига қарши ҳаракат қилаётганда қуйидагиларга интилади:
а) рақибларнинг тўп олишига йўл қўймасликка, яъни тўпни «тўсиб» олишга;
26
б) рақибга йўналтирилган тўпни йўлда «олиб қолиш» ҳаракатини бажаришга [10].



Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish