Хоккейдаги педагогик кузатишлар. Хоккейдаги ўйин фаолияти кўрсаткичларини қайд этиш усулларига келсак, кўпинча қуйидаги: тегишли баённомалар бўйича жадвал ёзувлар, ўйин кўрсаткичларини видеомагнитофон экранидан қайд этиш, звено техник – тактик ҳаракати видео ёзувларини алоҳида монтаж қилиш, оғзаки усулдан фойдаланилади [53]
17
Пляж – футболи спорт тури сифатида ривожланиш босқичлари
Пляж – футболи 1992 йил Бразилияда ташкил топган. Француз Эрик Кантана, Испаниялик Мигель, Хулио Салинас ва Бразилиялик Ромарио, Жуниор, Зиколар бу спорт турини оммавийлашишига сабабчи бўлганлар. 170 тадан ортиқ мамлакатлар спорт тури сифатида тан олган.
Бу спорт тури халқаро низомига эга, қонун қоидаси тасдиқланган. Пляж – футболи майдони юза қисми текис, қумлоқ, тошларсиз ва ўйинчиларга жароҳат етқазадиган ҳар қандай предмет (жисм) лардан тозаланган бўлиши шарт. Майдон (қопламаси) қумининг баландлиги 40 см белгиланган. Майдон тўғри бурчакли бўлиб узунлиги 35 - 37 м, кенглиги 26 - 28 м. Чегаралаб турувчи ленталар майдоннинг 4 бурчагига ўрнатилади, чизиқлар кенглиги 10 см бўлиб улар кўк рангли мустахкам матодан тайёрланади. Майдон икки қисмга бўлинада ва иккита байроқ билан белгиланади, дарвозабонни қўл билан ўйнаш майдони 9 м гача белгиланган. 2 та сариқ байроқ тўсини билан белгиланади.
18
Байроқ ушлагич узунлиги 1.5 м бўлади. Майдоннинг 4 та қисмида 4 та сариқ байроқ тўсини билан билдирилади, майдоннинг бурчакларига қизил байроқлар ўрнатилади, ҳамма байроқлар чегара майдонидан 1 м узоқликда жойлаштирилади. Ўрин алмаштириш жойи 5 м белгиланган.
Ўйинда 2 та гуруҳ спортчилари қатнашади. Ҳар бир жамоада 5 тадан ўйинчилар майдонда иштирок этишларига рухсат этилади, ҳар бир гуруҳдан (4+1) биттадан ўйинчи дарвозага туради. Ўйин қоидаларига асосан ҳар бир гуруҳга 5 тадан қўшимча (захира) ўйинчилари бўлади. Ўйин уч бўлимдан, яъни 12 дақиқали бўлимларга бўлинади, танаффус 3 дақиқали белгиланган. Дарвозанинг бўйи 2 м 2 см, эни эса 5 м 5 смни ташкил этади, дарвозанинг тусиқлари сариқ рангда бўлиши шарт. Пляж спорт тури тўпининг айланаси 68 - 70 см, оғирлиги эса 400 - 440 гр қилиб белгиланган. Тўп қопламаси синтетик материалдан тайёрланади, сув ўтказмайдиган бўлиши керак. Спорт кийими – футболка ва шортик ранги бир хил рангда бўлиб, ўйинчилар пайпоқ ёки тиззагача ўраладиган эластик бинтлардан фойдаланишлари мумкин. Оёқ кийим кейиш тақиқланади, кўзларнинг ҳимояси учун пластик кўз ойнакдан фойдаланишга рухсат берилади (1 - расм).
1 - расм
41 м
9 м ХРОНОМЕТР 37 м 2.2 28 м 5.5
Do'stlaringiz bilan baham: |