3 I боб. Спорт ўйинларида мусобақалашиш фаолиятини қайд этиш ва боҳолаш усуллари


Мини - футболда техник - тактик ҳаракатларни қайд этиш



Download 0,85 Mb.
bet4/18
Sana08.07.2022
Hajmi0,85 Mb.
#757292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
3 РАКАМ 2013 Й

Мини - футболда техник - тактик ҳаракатларни қайд этиш.

Мини - футболда мусобақалашиш фаолиятини самарали бошқариш ўйин фаолиятининг хусусиятлари тўғрисида аниқ билимларни талаб қилади. Адабиётлар ва иш тажрибамизни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, мини –футболчиларнинг техник - тактик фаолияти хусусиятларига кўра ушбу


кўрсаткичларни қайд этишнинг турли ёндашувлари мавжуд. Ушбу йўналишлар спортчиларни тайёрлаш назарияси ва методикасида марказий бўлган ва шундай бўлиб қолади. Футболчиларни тайёрлаш масалаларининг кенг спектрига қарамасдан мини - футболда мусобақалашиш фаолияти устидан назорат ўрнатиш муаммоси етарлича ёритилмаган.

14
Муаллифлар мусобақалашиш фаолиятини қайд этишнинг турли усуллари: диктофонга гапириш, ўйин фаолиятини стенография усулида ёзиб олиш, ўйинни видеога ёзиш таклиф этилади. Ушбу усулларнинг барчаси катта вақт сарфини: ўйинни ёзиб олиш, уни изоҳлаш, ўйин фаолиятини баҳолаш, мураббийга қулай кўринишда тақдим этишни талаб қилади.


Мини - футбол жамоалари ва алоҳида ўйинчиларнинг мусобақалашиш фаолиятини педагогик кузатишлар усули – ўйин ҳаракатларини махсус баённомаларда қайд этиш ёрдамида ўрганиш натижаларини кўриб чиқамиз.
Мазкур кузатишлар ҳар битта звено томонидан таймлар ва ўйин бўйича умумий амалга оширилган ишлар ҳажмини тавсифлайди [64].
Баённома вертикал бўйича жойлаштирилган иккита бир хил қисмдан иборат. Юқори қисмда (А) жамоанинг таймлар бўйича ҳаракатлари, пастки қисмда рақиб (Б) жамоа ҳаракатлари қайд этилади. Баённоманинг чап томонида асосий жамоавий ҳаракатлар (ҳужумлар, зарбалар) ва уларнинг самарадорлиги акс эттирилади. Ўнг қисмида – звенонинг майдонга чиқишлари сони ва звенонинг бир чиқишдаги ўйин вақти кўрсатилади. Жадвал (баённома) якунида звенонинг таймлар бўйича миқдорий кўрсаткичлари қайд этилади. Ҳар битта звенога ҳар бир тайм учун битта баённома юритилади, яъни ўйин
учун 4 та баённома бланкасини тайёрлаш зарур. Иккита кузатувчи шартли белгилардан фойдаланган ҳолда бланкада юқорида санаб ўтилган ўйин ҳаракатларини қайд этади. Ўйиндан сўнг кўрсаткичлар звенолар, таймлар, ўйин бўйича сўммалаштирилади ва умумий баённомага киритилади [64].
Мини - футболчиларнинг мусобақалашиш фаолиятини баҳолаш учун қуйидаги коэффициентлар ҳисобланади: самарадорлик (аниқлик) – бу муваффақиятли ҳаракатларнинг барча техник - тактик ҳаракатларга нисбатидир; дарвозага зарбаларнинг самарадорлиги голлар сонини дарвозага йўналтирилган зарбалар умумий сонига нисбатини ифода этади (самарадорлик тезкор, позицион ҳужумлар ва стандарт ҳолатларда алоҳида ҳисобланиши мумкин); ҳужумдаги ҳаракатлар самарадорлиги – ҳужумлар сонининг умумий ҳужумлар сонига нисбати (дарвозага зарба бериш билан якунланган ҳужумлар
15
самарали ҳужумлар ҳисобланади); мудофадаги ўйин ҳаракатлари самарадорлиги – бу рақибнинг ноаниқ бажарилган ҳужумлари сонининг уларни умумий сонига нисбати; дарвозабоннинг тўп ўтказмаслиги коэффициенти – дарвозабон қайтарган зарбалар сонининг дарвозага умумий зарбалар сонига нисбати; устунлик коэффиценти – А жамоа ҳужумлари сонининг Б жамоа ҳужумлари сонига нисбати; ўйиннинг қизғинлиги – ҳар икки жамоа томонидан ўйин пайтида бажарилган ҳужумлар йиғиндиси; звенонинг фаоллиги (звенонинг техник - тактик ҳаракатлари зичлигини кўрсатади) – бу вақтнинг звенонинг майдонда бўлиш умумий вақтига нисбати [64].
Футболчи ўзи эгаллаган, такомиллаштирган техникани зарур оптимал куч, тезлик, чидамлилик ва бошқа жисмоний сифатлар билан мувофиқлаштира олса, у натижали ўйин кўрсатиши мумкин [75].
Тактика деганда ўйинчиларнинг рақиб устидан ғалаба қозонишга қаратилган индивидуал ва жамоавий ҳаракатларини ташкил қилиши, яъни команда (жамоа) футболчиларининг муайян режага биноан айнан шу муайян рақиб билан муваффақиятли кураш олиб боришига имкон берадиганбиргаликдаги ҳаракатларини тушуниш керак.
Тактикадаги асосий вазифа ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларининг мақсадга эриштира оладиган энг қулай восита, усул ва шаклларини белгилашдан иборатдир.
Қандай тактикани танлаш ҳар бир алоҳида ҳолда жамра олдида турган вазифаларга, кучлар нисбати ва ўйинчиларнинг ўзаро курашувчи гуруҳларига, майдоннинг аҳволига, иқлим шароити ва ҳоказоларга боғлиқ.
Футбол ўйини кўп марталаб ҳужумдан ҳимояга ва ҳимоядан ҳужумга ўтишдан иборат бўлгани учун ҳам, табиийки, ҳар қайси жамоанинг ҳужум ва ҳимоя ҳаракатлари уюшган бўлиши керак.
Тактика учрашув вақтида бутун ўйин фаолиятининг асосий мазмуни ҳисобланади. Аниқ рақибга қарши тўғри танланган кураш тактикаси муваффақият қозонишга ёрдам беради, нотўғри танланган ёки учрашув мобай-
16
нида қўлланилмаган ёки самара бермаган тактика эса одатда мағлубиятга олиб келади.
Рақибларни нейтраллаш вазифаларини тўғри ҳал қила билиш ва ҳужумдаги ўз имкониятларидан муваффақиятли фойдалана олиш умуман команданинг ҳам, унинг алоҳида ўйинчиларининг ҳам тактик етуклигини кўрсатади. Ҳужум ва ҳимояда ҳамма футболчиларнинг ҳаракатлари яхши уюштирилган ҳамда, албатта, фаол бўлгандагина жамоа муваффақиятга эриша олади [10].
Футболчиларда кўникма ва малака спорт тайёргарлиги жараёнида ҳосил қилинади. Бунга эса машқларни қайта-қайта такрорлаш орқали эришилади, такрорийлик, ўз навбатида, бутун аъзо ва тизимлар фаолиятига таъсир этади. Спорт тайёргарлиги – бу барча омил (восита, услуб, шароит)лардан биргаликда изчил фойдаланиш бўлиб, футболчиларнинг спорт муваффақиятларига эришишдаги тайёргарлиги таъминланади.
Футбол мусобақалари ўқув-машғулот ишларининг асосий қисмини ташкил этади. Улар машғулотларда қизиқишни оширади, мамлакатда футболнинг оммавий ривожланишига ёрдам беради. Футболчи ўйинларда мунтазам қатнашмай туриб юқори натижаларга эриша олмайди. Мусобақалар мусобақа қатнашчиларининг ва умуман команданинг жисмоний, техник, тактик ва ахлокий-иродавий тайёргарлиги даражасини аниқлайди, ўқув-машғулот жараёнининг аҳволи ва йўналишини аниқлаш имконини беради. Мусобақа натижалари ўқув-машғулот ишларини якунлаш воситаси бўлиб хизмат қилади [10].

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish