3-амалий маш ғулот: тана ҳарорати, пульс, артериал босим ва нафас олишни аниқлаш. ҚОн айланишига таъсир этиш чоралари


-расм. Танометр турлари ва артериал босимни аниқлаш



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/20
Sana23.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#127971
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
Амалий маш-т 3 27ba8c81cf9f880c9d621db3afc5964b

 
4-расм. Танометр турлари ва артериал босимни аниқлаш
Ҳаво беришда эҳтиёт чораларига амал қилиш керак. Чунки симоб кучли босим 
остида найчадан чиқиб кетиши мумкин. Манжеткага аста-секин ҳаво ҳайдаб, товуш 
йўқоладиган вақт белгиланади. Сўнгра баллон олдидаги вентилни бироз очиб, 
манжеткадаги босим аста-секин туширилади. Манжеткадаги босимга қарши босим 
систолик босим миқдорига етганда бирмунча қаттиқ қисқа товуш - тон эшитилади. 
Симоб устунчасидаги рақамлар систолик босимни кўрсатади. Манжеткадаги босимнинг 
бундан кейинги пасайишида эшитиладиган юрак тонлари пасаяди ва аста-секин йўқолади. 
Тон йўқолган вақтда манжеткадаги босим минимал бўлиб, бу диастолик босимга мос 
келади. Монометрдаги рақамлар минимал босимни ифодалайди. 
Беморнинг босими паст бўлганда томирларни шикастлантирмаслик ва артериал 
босим кўрсаткичлари тўғрисида бирмунча аниқ маълумотлар олиш учун манжеткага 
ҳаво аста-секин киритилади. Тонларнинг биринчи марта пайдо бўлиши диастолик 
босимни кўрсатади. Манжеткадаги босим кўтарилганда тонларнинг йўқолиш пайтида 
рақамлар систолик босимни кўрсатади. 
Артериал босимни бошқа усул билан ҳам ўлчаш мумкин: бу пружинали манометр 
стрелкасининг тебранишлари устидан кузатишдан иборат. Манжеткага елка артерияси 
тўлиқ босилгунча ҳаво ҳайдалади, сўнгра вентилни очиб, ҳавони аста-секин чиқара 


бошланади ва қоннинг дастлабки порциялари артерияга тушиб, систолик артериал 
босимни кўрсатадиган стрелканинг тебранишларини беради. Монометр стрелкасининг 
тебранишлари аввалига кучаяди, сўнгра аста-секин камаяди. 
Турли-туман касалликларда артериал босим ўзгариб, нормадан ошиб кетиши 
(гипертония), ёки пасайиб кетиши (гипотония) мумкин. 
Гипертония - артериал босимнинг кўтарилиши бўлиб, гипертония касаллигида, 
нефритда (буйраклар яллиғланиши) ва ички секреция безларининг айрим касалликларида 
кузатилади. Бунда систолик босим 200-250 мм симоб устунига чиқади. 
Гипотония - артериал босимнинг пасайиши бўлиб, коллапс ва шокда, юқумли 
касалликларда, қонда гемоглабин миқдори камайиб кетганда, бронза хасталигида ва баъзи 
бир бошқа касалликларда кузатилади. 
Болаларда артериал босим ёши қанча кичик бўлса, шунга мос равишда шунча паст 
бўлади. Ёши улғайган сари томирлар тонусининг ортиб бориши, юрак мускул қаватининг 
кучга тўла ва ҳаётий жараёнларнинг тезлашуви натижасида артериал босим ҳам 
кўтарилиб боради. 
Мактаб ёшидаги болаларда артериал босим маҳсус манжеткали тонометрларда 
ўлчанса, чақалоқлар ва эмизикли болаларда формулалар ёрдамида аниқланади. 
Чақалоқларда А/Б 70/30 мм. симоб устунига тенг бўлади. Бир ёшда А/Б 80/40 мм. 
симоб устунига тенг бўлади. Бир ёшдан кейин боланинг артериал босими Молчанов 
формуласи ёрдамида ҳисобланади: 
80 + (2 х н) 
Бу формула бўйича 80 рақами 1 ёшли боланинг максимал артериал босимидир. 2 
рақами эса доимий сон бўлиб, н – эса ёш кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Масалан, 10 
ёшли боланинг артериал босимини ҳисобланг. Молчанов формуласидан фойдаланамиз: 
80 + (2 х 10) 80 + 20 =100
100 – бу боланинг максимал артериал босими ҳисобланади. Минимал артериал 
босим унинг ярмига тенг бўлади. Демак 10 ёшли боланинг артериал босими 100/50 
мм.сим. устунига тенг.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish