асосланиб, қон томирларини кенгайтириш, тўқималарнинг қон
билан таъминланишини
яхшилаш учун банка ва ханталмалардан фойдаланилади.
5-расм. Банка ва хантал (горчичник) қўйиш
Одам шамоллаганда иссиқ билан таъсир этилади, бунда яллиғланиш жараёни
сусайиб, оғриқ йўқолади. Бундай муолажани амалга оширувчи тиббиёт
ходимлари
ҳароратнинг юқори бўлишига ва иссиқнинг танада узоқ ушланиб туришига йўл
қўймаслиги керак, акс ҳолда қон томирларининг девори ишдан чиқиб, шамоллашни
кучайтириши мумкин. Шунинг учун тиббиёт ходимлари
муолажаларнинг салбий ва
ижобий таъсирини яхши билишлари керак.
Банка қўйиш.
Банкалар - қон айланишига таъсир этиш учун тери орқали ички
органларга рефлекс йўли билан таъсир этади.
Банка колбасимон шиша стакан бўлиб, чети қалин, туби кенг,
ярим доира
кўринишда, ҳажми 30-70 мл бўлади. Банка қўйиш қон айланишига таъсир этувчи кучли
чалғитувчи муолажа усулларидан биридир. Банка қўйилган жойда қон ва лимфа айланиши
яхшиланади, яллиғланиш жараёни сўрилиб, оғриқ камаяди. Банка қўйилган соҳада майда
қон томирлари ёрилиб, тўқималарга қон қуйилади, қон таркибидаги моддалар
парчаланади ва ҳосил бўлган маҳсулотлар қон яратувчи органлар фаолиятини қўзғатади.
Шунинг натижасида яллиғланиш жараёни сусаяди.
Банкалар бронх, ўпка, плевра, мускуллар ва нерв толалари яллиғланганда,
шунингдек, ўпкада қон димланганда қўйилади. Терининг сезувчанлиги юқори бўлганда,
тери касалликларида, қон кетаётганда, бемор безовта бўлаётганда, иситмалаётганда, қон
босими кўтарилганда ва озиб кетганда, ўпка сили ва ракида банка қўйиш мумкин эмас.
Банка кўкрак қафасига орқадан, умуртқа поғонасининг икки ёнига қўйилади. Бошқа
соҳаларга қўйиш маън этилади.
Банка қўйишдан олдин қуйидагилар тайёр бўлиши керак: банкалар (қуруқ, тоза,
айниқса чети учмаган бўлиши лозим), вазелин, флаконда спирт ёки эфир, металлдан
ясалган ингичка таёқча, гугурт.
Банка қўйиладиган
жойга вазелин суртилади, сўнгра металл таёқчага пахта ўраб
спиртга ботирилади (спирт беморнинг кийим-боши ва баданига томиб кетмаслиги керак)
ва гугурт чақиб ёндирилади. Банканинг оғзини пастга қилиб, банка қўйиладиган жойга
яқин ушлаб турилади. Ёниб турган таёқчани бир неча секунд банка ичида айлантириб
олинади ва банкани дарҳол бемор баданига қўйилади (банканинг бир текисда қизишига
эътибор бериш керак, агар бирор чети қизиб кетса, бемор терисини куйдириши мумкин).
Банкадаги ҳаво совиши билан терини сўра бошлайди. Натижада тери остига қон
қуйилади. Бир вақтнинг ўзида 12 тагача банка қўйиб, чойшаб билан ўралади ва 10-15
минутга қолдирилади. Бадандан банкани олиш учун бир қўл
билан банкани бир томонга
қийшайтирилади, иккинчи қўл билан баданни енгил босиб, банканинг ичига ҳаво
киргизилади. Банка қўйилгандан кейин баданда тўқ қизил доғлар қолади ва
бундай
жойларга иккинчи марта қўйилмайди. Муолажа тамом бўлгач, вазелин артиб ташланади.
Бемор 30 минут давомида ўралиб ётиши керак.